13-Мавзу. Давлатнинг таркибий-инвестицион сиёсати



Download 402,39 Kb.
bet1/9
Sana29.05.2022
Hajmi402,39 Kb.
#615709
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13-мавзу


13-Мавзу. ДАВЛАТНИНГ ТАРКИБИЙ-ИНВЕСТИЦИОН СИЁСАТИ
Режа:
13.1. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштиришнинг зарурлиги ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари.
13.2. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг мақсади,
вазифалари ва йўналишлари.
13.3. Инвестицияларнинг моҳияти, турлари, инвестицион фаолият ва давлат сиёсати.
13.4.Ўзбекистонда иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш тенденциялари.
13.5. Хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг жаҳон тажрибаси.
13.6. Ўзбекистонда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этишни давлат томонидан рағбатлантирилиши.


13.1. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштиришнинг зарурлиги ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари.
Давлатнинг таркибий сиёсати ижтимоий ишлаб чиқариш тараққиётини асослаш ва устувор йўналишларини танлаш, миллий иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг мутаносиблигини таъминлашга қаратилган сиёсат ҳисобланади. Бошқача айтганда, таркибий ўзгаришлар сиёсати–давлат томонидан амалга ошириладиган, иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
Иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартиришдан кўзланган мақсад тармоқ ва соҳаларнинг оқилона нисбатларини шакллантириш, унинг самарадорлигини, рақобатбардошлигини ошириш асосида аҳоли турмуш даражасини ўстириш ва жаҳон хўжалигига интеграциялашувини таъминлашдан иборат.
Маълумки, мустабид тузум даврида Ўзбекистон умумиттифоқ меҳнат тақсимотида хомашё базаси вазифасини бажарар эди. 1990 йилда СССРда ишлаб чиқариладиган пахта толасининг 62,4 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келарди, ҳамда етиштирилган пахтанинг 7 фоизигина республикада қайта ишланар эди1.
Республикада ишлаб чиқарилган пахта толаси асосан Россиянинг марказий шаҳарларида қайта ишланиб ва пахтамиздан олинадиган газмол ва тикувчилик маҳсулотларини четдан олиб келишга мажбур эдик.
Ўзбекистон ресурсларга бой мамлакат бўла туриб, иқтисодий тараққиётда кўпгина Шарқ мамлакатларидан орқада қолиб кетди. 1990 йили аҳоли жон бошига ишлаб чиқариш бўйича дунёда 75-80 ўринни эгаллади, ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати, унинг таркибий структураси, таркибининг янгиланиши, яъни диверсификацияси жиҳатидан дунё талабларидан анча орқада қолди.
Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариши кўп жиҳатдан аграр хомашё характерига эга эди ва саноати яхши ривожланмади. 1960-1990 йиллар ичида саноатнинг миллий даромадни яратишдаги ҳиссаси ўзгармади.
1990 йилда республикада яратилган миллий даромадда саноатнинг ҳиссаси - 25,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги - 44,2 фоиз, қурилиш - 14,1 фоиз, транспорт ва алоқа - 4,7 фоиз, бошқа моддий ишлаб чиқариш тармоқлари - 11,1 фоизни ташкил этди2.
Республика иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг қайта ишловчи тармоқлари улушининг юқорилиги хосдир. Агар 1990 йилда собиқ иттифоқ миллий даромадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг улуши 24,9 фоизни ташкил қилган бўлса, Ўзбекистонда бу кўрсаткич 44,2 фоиздан юқори бўлган. Қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар сони эса, мос равишда 18,2 фоиз ва 39,3 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, саноат маҳсулотининг асосий қисми енгил ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларидан иборат бўлиб, уларнинг улушига ушбу тармоқ маҳсулотининг 56 фоизи тўғри келган. Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистонда бутун экспорт салоҳиятининг 80 фоизини берган. Экспортнинг 67 фоизини битта товар - пахта хомашёси, импортнинг эса, 57 фоизини дон маҳсулотлари ташкил қилар эди. Якка экин (пахта) етиштиришга асосланган экспорт-импорт тизими ҳукмрон эди.
Ўзбекистоннинг Россия ва бошқа республикалардан келтириладиган ишлаб чиқариш ва истеъмол молларига боғлиқлиги кучли эди. Иқтисодий ўсишнинг ташқи омилларга боғлиқлиги айниқса, якунловчи ишлаб чиқариш босқичлари аҳамиятининг ҳаддан ташқари ошишига, маҳаллий машинасозликнинг заиф бўлиб қолишига олиб келди. Ўзбекистонда барча саноат маҳсулотлари таркибида машинасозлик саноатининг ҳиссаси 20 фоизга ҳам етмади. Бунинг оқибатида ташқаридан маҳсулот киритишнинг асосий йўналиши саноат асбоб-ускуналарини, технологияни, фан-техника ютуқларини киритишдан иборат бўлиб қолди. Маҳаллий саноатнинг марказлашган иқтисодиётга ишлаб чиқариш ва технологик жиҳатдан боғлиқлиги уйғунлашиб кетди.
Ўзбекистонда машинасозликнинг суяги ҳисобланадиган дастгоҳ ишлаб чиқариш, айниқса заиф ривожланди. Натижада ишлаб чиқариш воситалари ва саноат материаллари ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳозирги замон йирик туркум ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган автомат ва ярим автомат мураккаб дастгоҳлар ишлаб чиқариш кечикди.
Вужудга келган номутаносибликлардан яна бири йирик, ўрта ва майда корхоналар ўртасидаги нисбатдир. Собиқ иттифоқ вазирлик ва маҳкамалари томонидан барпо қилинган корхона ва бирлашмалар асосан улкан ҳажмли бўлиб, йирик ишлаб чиқаришга мўлжалланган эди. Бу, албатта, республикада саноат ишлаб чиқаришнинг анъанавий турларини ривожлантириш, меҳнат жамоаларининг ҳаракатчанлик қобилиятини ошириш, бозор конъюнктурасига тезкор мослашув каби талабларга жавоб бермасди.
Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришида вужудга келган номутаносибликлардан яна бири - қазиб олувчи ва қайта ишловчи тармоқлар ривожланиши ўртасидадир. Минерал хомашёларнинг катта қисми қайта ишланмаган ёки ярим тайёр маҳсулот ҳолида республикадан чиқиб кетарди. Кўпгина тоғ-руда комбинатлари хомашёни қайта ишлашнинг паст даражаси билан ажралиб турарди. Бунинг сабаби шуки, иттифоқ аҳамиятидаги улкан корхоналар қазиб олувчи саноатни республика ичкарисида минерал хомашёни чуқур қайта ишлашга, вертикал интеграция жараёнини, диверсификацияни ривожлантиришга эмас, балки хомашё чиқаришга бўйсундирган.
Саноат тараққиётида кўзга ташланаётган номутаносибликлардан яна бири саноат корхоналарини маҳаллий кадрлар билан таъминлашда кўринади. Бу ердаги ғалати вазият шундаки, нисбатан анча паст ривожланган саноат ҳам, маҳаллий ишчи - кадрлар билан таъминланмади. ХХ асрнинг 50-60-йилларда барпо қилинган Навоий, Зарафшон, Муборак, Ангрен, Янгиер ва бошқа индустриал шаҳарлар собиқ марказ вазирлик ва маҳкамаларига бўйсунувчи йирик саноат корхоналари базасида барпо қилинган бўлиб, уларга керакли малакали ишчи кадрлар собиқ иттифоқнинг бошқа ҳудуд ва саноат районларидан кўчириб келтириларди. Бу ҳам, маҳаллий миллат вакилларидан ишчи-кадрлар тайёрлаш муаммосини орқага сурди.
Ўтган асрнинг 80-йилларнинг охирига келиб, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ҳам мураккаб вазият ва номутаносибликлар вужудга келди. Деҳқончиликда, чорвачиликда суръат пасая бошлади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш даражаси борган сари унинг техник жиҳозлаш суръатларидан ҳам, аҳолининг табиий ўсиш суръатларидан ҳам орқада қола бошлади. 1980-1990 йилларда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқариш суръати республикада аҳоли табиий ўсиши суръатидан икки марта, асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминлашдан уч мартадан зиёд паст бўлган.
Юқорида баён этилган иқтисодиётдаги салбий ҳолатлар аҳоли турмуш даражасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Ўзбекистон собиқ республикалар орасида аҳоли жон бошига ҳисоблаганда қуйидаги кўрсаткичлар: саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (икки марта), ижтимоий соҳанинг ривожланиши (аҳоли даромадлари, уй-жой билан таъминланганлик, коммунал хизматлар кўрсатиш, маданий-маиший объектлар ва бошқалар) бўйича ўртача кўрсаткичдан анча орқада эди.
Бундай салбий кўринишлар ва Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига рақобатбардош маҳсулотлар билан киришини тезроқ таъминлаш мақсади Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки давридаёқ халқ хўжалиги тармоқ тузилишини тубдан ўзгартиришни зарурат қилиб қўйди. «Бу, - деган эди Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А. Каримов, - республика учун стратегик аҳамиятга эгадир, таркибий тузилишда чуқур ўзгаришларни амалга ошириш макроиқтисодий барқарорликка эришишнинг, истиқболда Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсишини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишнинг энг асосий шартларидан биридир»3.
Давлат мустақиллиги қўлга киритилгач, иқтисодиёт таркибий тузилишини тубдан ўзгартириш зарур бўлиб қолди.Бу эса давлат томонидан янги таркибий инвестициявий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақоза этди.



Download 402,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish