13-мавзу: Биологиянинг ўқитиш воситалари. Режа



Download 18,28 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi18,28 Kb.
#273549
  1   2

13-мавзу: Биологиянинг ўқитиш воситалари.


Режа:
1.Ўқитиш воситаларининг таълим-тарбиявий аҳамияти
2.Ўқитиш воситаларининг системаси.
3.Кўргазмали қуролларнинг хиллари:а) табиий кўргазмали воситалари;
б) тасвирий кўргазмали воситалари;г) ўқитишнинг овозли экран воситалари;д) авдио-видеолар.


Асосий тушунчалар, таянч иборалар
Таълим бериш воситалари.Ўқитиш воситасининг хиллари.


1.Ўқитиш воситаларининг таълим-тарбиявий аҳамияти.
Бевосита идрок қилиш мумкин бўлган нарсалар асосида олиб бориладиган таълим кўргазмали таълим деб аталади. Таълим бериш воситаларнинг роли бениҳоят катта. Атоқли рус педагоги К.Д.Ушинский болани эсида бирор нарсанинг маҳкам ўрнашиб қолишини хоҳловчи педагог боланинг сезги аъзоларини мумкин қадар кўпроғини: кўзи, қулоғи, товуш органи, мускул сезги ва хатто иложи бўлса хидлаш ва таъм билиши органларини эсда тутиб қолиш жараёнида қатнаштиришига ҳаракат қилиши керак деган эди.
Кўргазма воситалари таълимини онгли бўлишида ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Биология ҳаёт тўғрисидаги фан. Бинобарин биология ўқитиш жараёнида табиий кўргазмали воситалар-ўсимликлар, хайвонлар, замбуруғлар, прокариот организмлардан кенг фойдаланиш табиий бир ҳол. Кўрсатмали таълим фақат табиий кўргазма воситаларигина эмас, шу билан тасвирий кўзгазмали воситаларига ҳам асосланади.
Кўрсатмали восита бўлган тақдирдагина ўқувчи табиатдаги нарса ва ходисаларни ўзаро таққослаши, уларнинг ўзаро ўхшашликлари, тафовутларини аниқлай олиши мумкин.
Кўргазмали воситалар ёрдамида ўқувчи ўрганилган ўқув материалини анализ, синтез, абстракциялаш, умумлаштириш конкретлаштириш, системалаштириш, хулоса чиқариш каби ақлий операцияларни амалга ошириши мумкин.
2.Ўқитиш воситаларининг системаси.
Ўқитиш воситалари: табиий, тасвирий ва оғзаки ёки вербаль воситаларга бўлинади. Ўқитиш воситаларини уч хилга ажратиш билиш назариясига ва ўкувчиларнинг тафаккурини ривожланиш стадияларига мосдир. Биология курсига кирувчи ўқув фанларини ўқитиш 5- синфдан бошланади. Бу ўқувчиларнинг ўсмирлик даврига тўғри келади. Ўсмирлик даврида болаларни билиш фаолиятида кўргазмали ҳаракат устунлик қилади. Кечки ўсмирлик даврида тасвирий кўргазмали асосида фикр юритиш яъни табиий нарсаларга эмас, уларнинг тасвирларига асосланиб идрок, тасаввур ҳосил қилиш ривожланади. Юқори синф ўқувчиларининг ақлий фаолиятида абстракт-назарий тафаккур етакчи роль ўйнайди.
Таълим воситаларининг барчаси биология мазмуни ва ўқув фаолиятининг ташкил қилиш усулларини ифода қилади.
Табиий кўргазма воситалари-микропрепаратлар, тирик ёки фиксирланган ўсимлик, ҳайвонлар уларнинг айрим бўлаклари, коллекциялар тулуплар, гербарийлар, биосистемалар (тўқай, тоғ олди, яйлов чўл) бўлиб, улар билан ўқувчилар бевосита дарсда ёки экскурсия мобайнида танишадилар. Табиий кўргазмали воситалар фақат кўриш орқали эмас, балки эшитиш, хид, таъм билиш органлари ёрдамида идрок қилинади. Табиий кўргазмали воситалар ўрнига тасвирий кўргазмали воситалар баъзан чунончи ҳужайра, организм экосистемалар тузилиши, моддаларнинг даврий айланишига оид таблицалар, схемалар, моддалар, фото суратлардан фойдаланилади. Компьютер, мултимедийлар, тасвирий кўргазмали воситаларнинг алоҳида гуруҳи саналади.
Оғзаки ёки вербал воситалар – булар дарсликлар, илмий-оммабоп китоблар, ўқитувчининг сўзи, телевидения ёки кинокадрлардаги диктор матни, компьютер дастурлари (видеокадрлар, моделлар,) тестлар, дидактик карточкалардир.
Табиий ёки тасвирий воситаларни ўкувчи томонидан идрок қилиниши, улар устида кузатиш, ўтказиш ёки фаолият ҳаракати ёрдамида амалга ошади.
Мактабларда ўтказилган махсус психолог педагогик тадқиқотлар ўқитиш самарадолиги ошиши кўп жиҳатдан ўқувчи сезги органларини дарс жараёнида жалб этишга боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда. Ўқув материалини идрок этишда ўқувчининг қанчалик кўп сезги органлари иштирок этса, уни ўзлаштириш шунчалик пухта бўлади. Бу жараён аллақачон дидактиканинг кўрсатмали принципида ўз ифодасини топган. Я.А.Коменский ўқитишда ўқувчининг барча сезги органларини жалб этиш дидактиканинг “Олтин қоидаси” деб айтгани бежиз эмас. Ўрта умумий таълим ўқув юртларида биология ўқитишнинг барча босқичларида кўргазмалилик таълим бериш воситаси эканлигини унитмаслик керак. Лекин “кўргазмалилик” атамасига табақалашган ҳолда ёндошиш керак, чунки у ҳар хил педагогик тушунчаларни ўзида ифода қилади. Масалан “кўргазмалилик принципи”, “кўргазмалилик ўқитиш воситаси”, “кўргазмали қурол” тушунчаларни фарқлаш керак.
Кўргазмалилик пиринципи дейилганда биологияни ўқитиш жараёнида ўқитувчи амал қиладиган дидактик принцип тушунилади. Кўргазмалилик бир вақтнинг ўзида сезиш, мантиқ, конкрет, абстрак йўли билан билишни ўзида бирлаштириб абстрак тафаккурни ривожланишига ёрдам беради ва кўп ҳолларда унинг таянчи ҳисобланади.
Кўргазмалик ўқитиш воситаси сифатида ўқувчилардан статистик ва динамик образлар ҳосил қилишга қаратилган бўлади. Кўргазмали ўкитиш воситаси ўз мазмунига кўра кўргазмали қурол тушунчасига яқин, лекин хажмига кўра унга нисбатан кенг. Масалан буғланишга оид тажриба ёки телекўрсатув, синф тахтасида ишланган расм кўргазмали воситаси бўлиб кўргазмалик қурол ҳисобланмайди. Кўргазмали қурол бу дарсда ўқитувчи томонидан қўлланилган конкрет нарсадир. У тулуп, коллекция, гербария, тирик ўсимлик, ҳайвон, таблицадаги расм, схемалар шунингдек муляжлар диафильмлар, тарқатма материал, дидактик карточкалар шаклида бўлади. Ўрганилаётган нарса ва ходисаларнинг биологик мазмунини ифода қилувчи кўргазма қуроллар ўқитиш асосий воситалар, ҳар хил асбоблар чунончи пробирка, колба, тароз ва шу сингарилар қўшимча воситалар ҳисобланади. Ўқитиш самарадорлигини оширишда амалий машғулот ва намойиш қилинадиган тажрибаларни ўтказишга ёрдам берувчи хусусан микроскоплар, лупалар, штативлар, реактивлар асбоблар иситувчи асбоблар, пинцет, препаровал ниналар, ўқитишнинг техник воситалари – кодоскоплар, телевизорлар, компьютерлар, овоз ёзувчи ва эшиттирувчи - аппаратлар, магнитофонлар ҳам ўқитиш воситаларига киради.
Техник воситалари орасида аудиовизуал ва бошқа табиий тасвирий воситалар шу билан устунлик қиладики улар ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларнинг барча босқичларини изчиллик билан кўрсата олади. Телекўрсатувлардан биология ўқитишда фойдаланиш тирик табиатдаги воқеа, ҳодисаларни синфда ўрганиш сифатини бир неча марта ошириш имконини беради. Ўқитиш жараёнида компьютерларни қўллаш ўқув материалини мустақил ўзлаштириш ва назорат қилиш имконини туғдиради.
Кўргазмали воситалардан биология ўқитишнинг барча жараёнларида, масалан янги ўқув материалини тушунтираётганда уни мустаҳкамлаётганда, ўқув кўникма – малакаларни шакллан-тираётганда, у вазифасини бажараётганда, ўқув материлини назорат қилаётганида қўлланилади. Ўқитиш воситаларини дарсда эмас, балки синфдан ташқари дарслар ҳам қўллаш мумкин.

Download 18,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish