3.Кўргазмали қуролларнинг хиллари.
Ўз таснифи ва аҳамиятига кўра биология ўқитишда қўлланиладиган кўргазмали воситалар асосий ва ёрдамчи хилларга ажратилади. Асосий гуруҳи - табиий, тасвирий, оғзаки хилларга ёрдамчилари – ўқитишни техник воситалари ва лаборатория асбоб ускуналаридир.
Табиий кўргазма қуроллар ўз навбатида тирик, ўлик ва фиксирланган, тасвирий кўргазма қуроллар текис ва ҳажмли хилларга ажратилади. Табиий кўргазма қуроллар мактаб тирик бурчагидаги тирик хайвонлар-балиқлар хашаротлар, қушлар, хона ўсимликлари, қотирилган, қуритилган, фиксирланган кўргазма қуроллар бўлиб уларга тулупларни, умуртқасиз хайвон коллекцияларини қуритилган суякларни, микропрепаратларни, тарқатма материалларни киритиш мумкин.
Тирик ўсимлик ва ҳайвонларни дарс жараёнида номойиш қилиш учун аввалдан тайёргарлик кўриш лозим. Уларни танлашда ўқув дастур талаблари, маҳаллий шароит ва табиатни муҳофаза қилиш талаблари эътиборга олиниши керак. Гербарий, коллекцияларни кўрсатаётганда шуни ёдда тутиш керакки, улар тирик организмлар тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилмайди. Шуни эътиборга олиб улар бошқа кўргазма воситалар билан биргаликда намойиш этилиши лозим. Худди шундай холатни фиксирланган хўл препаратларга нисбатан ҳам айтиш мумкин. Чунки улар узоқ вақт давомида ўзларини рангларини йўқотган бўладилар. Табиий кўргазмали воситаларнинг бири микропрепаратлар ҳисобланади. Улар кичик организмлар - бактерия, замбуруғлар, бир ҳужайрали ҳайвонлар, ўсимликларнинг ҳужайравий тузилишини ўзида ифода қилади. Вақтинча микропрепаратларни тайёрлаш кўникмасини ҳамма ўқувчилар эгаллашлари керак. Кўпгина табиий кўргазма воситалари лаборатория ва амалий машғулотларни ўтказиш учун зарур.
Табиий равишда барча дарсларда ўсимликлар, хайвонлар ва бошқа табиий объектларни кўрсатиб бўлмайди. Кўпгина хайвон, ўсимликларни, тирик табиатнинг ривожланиш жараёнлари, қонуниятлар махсус тайёрланган тасвирли кўргазма қуролллар ёрдамида тушунтирилади.
Тасвирий кўргазмали қуроллар ниҳоятда хилма-хил. Улардан муляжлар, статик, динамик моделлар, рангли жадваллар, расмлар, дидактик карточкаларни кўрсатиб ўтиш ўринлидир. Қўшимча кўргазма қуролларга ҳар хил асбоблар, ўқитишнинг техник воситалари киритади.
Билимни назорат қилиш учун саволлар.
1.Ўқитиш воситаларнинг қандай таълим-тарбиявий аҳамияти бор?
2.Ўқитиш воситалар қандай системалардан иборат.
3.Кўрсатмалик атамаси ўзида қандай тушунчаларни ифода қилади.
4.Кўргазмали қуроллар қандай турларга бўлинади?
5.Кўргазмали ўқитиш воситаси ва қурол орасида қандай фарқ бор?
6.Асосий ва ёрдамчи кўргазмали қуролларга нималар киради?
8.Табиий кўргазмали қуролларни тушунтиринг.
9.Тасвирий кўргазмали қуролларга мисоллар келтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |