Ахлоқ нормалари – «Панча шила» (Будданинг беш насиҳати):
қотилликдан сақланиш;
ўғриликдан сақланиш;
гумроҳликдан сақланиш;
ёлғон, қалбаки нарсалардан сақланиш;
маст қилувчи нарсалардан сақланиш.
Медитация.
тўғри тушуниш (тўғри эътиқод қилиш) – Будданинг биринчи даъватида сўз юритилган тўрт ҳақиқатни билиш ва унга ишониш;
тўғри ният қилиш – дунёвий лаззат-ҳаловатлардан халос бўлишга, кераксиз фикрлар ва бошқаларга зарар етказиб қўйишдан сақланишга интилиш;
ўзини тўғри тутиш – ўзиники бўлмаган нарсага кўз олайтирмаслик, ортиқча ҳиссиётга берилмаслик;
тўғри англаш – ўз танаси ва руҳига ўзини йўқотиб қўймайдиган даражада назоратда бўлиш ҳамда бунда эҳтирослар ва изтиробларга чек қўйиш;
тўғри ҳаракат қилиш – ўзидаги ёмон туйғуларни жиловлаш ҳамда эзгу туйғулар ва ҳаракатларни ривожлантириш;
тўғри ҳаёт кечириш – номаъқул ҳаёт тарзидан сақланиш;
тўғри фикр юритиш – камолотнинг тўрт босқичини кетма-кет босиб ўтиш;
тўғри гапириш – ёлғондан, туҳматдан, ҳақоратдан ва бефойда гаплардан сақланиш.
Донишмандлик – бу буддизмнинг асосий мақсади бўлиб, нарсалар табиатини тўғри тушунишдан иборат.
Юқорида кўрсатилган уч амалиёт босқичини ўтаган инсон охир-оқибат олий саодатга, яъни нирвана ҳолатига эришади. Нирвана сўзининг луғавий маъноси – «ўчиш, сўниш». Унда ҳаётнинг ҳар қандай кўринишига интилиш йўқолади.
Тарқалиши. Ушбу таълимотнинг ёйилишида буддист жамоаларнинг (сангха) роли катта бўлган. Улар йилнинг об-ҳавоси яхши бўлган тўққиз ойида шаҳарма-шаҳар, қишлоқма-қишлоқ юриб, аҳолини бу динга даъват қилиб юрганлар. Фақатгина муссон ёмғирлари тинмай қуйган уч ойдагина ўз ибодатхоналарида муқим бўлиб медитация билан шуғулланганлар.
Мил. ав. 273-232 йилларда ҳукмронлик қилган император Ашока даврида буддизм кенг ҳудудларга жадал тарқалди. У буддист монахларга (роҳиблар), уларнинг Ҳиндистон билан чегарадош давлатларга қилган миссионерлик ҳаракатларига хайрихоҳлик билдирарди. Буддист миссионерлари ўз принципларида маҳкам туриб, юмшоқлик ва келишувчанлик билан ҳаракат қилдилар.
Буддизм жамоалари бегона дин, маданият ва урф-одатлар устун бўлган шароитларда асрлар мобайнида ўзларини сақлаб қолиш, фурсат келганда, уларга ўз таъсирларини ўтказиш қобилиятига эгадирлар. Уларнинг бу хусусиятлари Ҳиндистонда мусулмон ҳукмдорлари даврида, Шри Ланкада португаллар, голландлар ва инглизлар мустамлакаси даврида, Хитой ва Япония конфуцийчилари даврида мазкур ҳудудларга буддизмнинг ёйилишида яққол намоён бўлади.
Буддизм милоднинг I асрида Хитой, IV асрда – Корея, VI асрда – Япония, VII асрда – Тибет, XIII – XVI асрларда – Монголия, XVII – XVIII асрларда – Бурятия ва Тува, XIX – XX асрларда эса Америка ва Европа қитъаларига кириб борган.
Буддизм бошқа худоларга сиғинишни тақиқламайди. Будда, уларга ибодат қилиш инсонга вақтинча тасалли бериши мумкин, бироқ улар нирвана ҳолатига олиб бормайди, деб таълим берган. Шу сабабли буддизм таълимоти турли жойларда ёйилиши билан улар ибодат қилиб келган илоҳиётлари ёки улуғланган шахслари тимсоллари ибодатхоналарни эгаллаган.
Масалан, Ҳиндистоннинг буддизмга мансуб илоҳиётлари дунёни яратувчи Брахма, чақмоқ ва момақалдироқ худоси Индра, ҳунармандчилар ҳомийси Хатиману, Тибетда қаҳрамон Басер тимсоли, Монголияда Чингизхон каби миллий қаҳрамонлар буддизм илоҳиётлари тимсолига айланди. Бироқ бу илоҳиётлар нирвана ҳолатига олиб бормайди. Фақатгина Будда нирванага бошлай олади ва шу йўсинда инсонни азоблардан халос этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |