12-мавзу: буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси буддизм



Download 78,59 Kb.
bet4/17
Sana22.02.2022
Hajmi78,59 Kb.
#107462
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
12-маъруза

Манбалари. Буддизм таълимоти бир қатор китоблар шаклига келтирилган тўпламларда баён қилинган. Улардан энг асосийси Трипитака (ёки Типитака – «уч сават» маъносини англатади). У уч қисмдан иборат бўлганлиги учун шундай ном билан аталган. Бу манбанинг қўлёзма нусхаси Шри Ланкада сақланиб қолган. У милоднинг бошларида китоб шаклига келтирилган. Улар Будда тарғиботининг ҳақиқий баёни ҳисобланган сутра матнлари – Сутра-питака, роҳиблик ахлоқи, хонақоҳлар низомларига бағишланган виная матнлари – Виная-питака, буддизмнинг фалсафий ва психологик муаммоларини баён қилиб беришга бағишланган абхидхарма матнлари – Абхидхарма-питакадан иборат. Кейинчалик шаклланган санскрит, хитой, тибет, кхмер ва япон тилларидаги буддизмга оид адабиётлар анча кенг тарқалган, аммо уларнинг илк буддизм тарихи учун аҳамияти озроқ. Будда ҳаётига тегишли ривоятларнинг асосийси Трипитакада жамланган.
Хитойга кириб келиши. Буддизмнинг Махаяна йўналиши Хитойга I асрда кириб келган. III – VI асрларда буддизм Хитой ҳудудида кенг тарқалди. Бу вақтда пойтахт яқинидаги Лояна ҳамда Чанани каби шаҳарларда 180 га яқин буддизм ибодатхоналари ҳамда диний марказлари фаолият юритган.
Махаянанинг шаклланишида Кушон давлатининг ҳам роли катта бўлди. Айнан Кушон давлатидан, айниқса, Канишканинг тўрт қурултойидан сўнг буддизмнинг Махаяна йўналиши Марказий Осиё давлат ва шаҳарларига тарқала бошлади. Буюк Ипак йўли орқали илк буддист тарғиботчилар мил. ав. II асрдаёқ Хитойга келган эдилар. Буддизмнинг Хитойга кириб келиши ҳақида кейинчалик кўплаб ривоят ва асотирлар пайдо бўлди. Бироқ хитой манбаларида ҳам, диний ривоятларда ҳам Хитойдаги биринчи буддистлар ҳақида бирор аниқ маълумот мавжуд эмас. Илк даврга тааллуқли маълумотлардан бири император Мин-Дининг туши ҳақидаги ривоят ҳисобланади. Унга кўра, Мин-Ди тушида олтиндан ясалган бир бут кўрган. У Будданинг тимсоли эканлигини ўз маслаҳатчиси Фуидан сўраб билгач, милоднинг 60-йилларида буддизм асосчиси ва унинг таълимоти бўйича диний матнлар келтириш учун Ҳиндистонга элчилар юборган. Шундан сўнг Хитойга Ҳиндистондан бир неча буддизм тарғиботчилари келиб, улар учун махсус қурилган «Баймаси» («Оқ от ибодатхонаси»)га жойлашганлар.
Буддизмнинг хитойлашуви ва тарқалиш жараёнини ўрганиш қийин ва мураккаб илмий масаладир. Буддизм Хитой ҳудудида ёйилиши билан алоҳида янги шакл ҳам касб этди. IV – V асрларда буддизм катта муваффақиятга эриша бошлади. Ушбу таълимот ўлканинг жанубий вилоятларига янада чуқурроқ жойлашди. IV асрнинг ўрталарига келиб Хитойда аёллар ибодатхоналари, аёл монахлар ва тингловчилар пайдо бўлган. Шу асрнинг охирига бориб, подшоҳлар буддизм ибодатхоналарига доимий равишда катта миқдордаги хайриялар берадиган бўлганлар. Бу даврда Шарқий Цзин давлатининг ўзидагина 1786 та сангха, 24 минг монах мавжуд бўлган. Хусусан, император Сияоу-Ди 381 йили биринчи бўлиб ўзини буддист деб эълон қилди. У саройида ибодатхона барпо қилдириб, унга монах келтиришни буюрди. Ляо сулоласидан бўлган У-Ди ҳокимлиги даврида (502-549) буддизм мамлакат жанубида расмий дин сифатида тан олинди.
Шундай қилиб, буддизм мил. ав. биринчи минг йиллик охирларида Марказий Осиёни ўз ичига олган Кушон империясига кириб келди. Бизнинг диёримизда олиб борилган археологик қазилмалар асносида Ўра-тепа, Далварзин-тепа, Қува, Зар-тепа, Қоровул-тепа, Айритом мавзеларидан топилган Шакямуни санамлари, ҳайвон ҳайкалчалари, рамзий ғилдираклар ва ступа қолдиқларидан Кушон империясида буддизмга катта аҳамият берилганини англаш мумкин.

Download 78,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish