12-мавзу: буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси буддизм



Download 78,59 Kb.
bet15/17
Sana22.02.2022
Hajmi78,59 Kb.
#107462
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
12-маъруза

Англикан черкови. Англикан черкови – Англиянинг давлат черкови 1534 йилда маҳаллий католик черкови Рим қироли Генрих VIIIни черков бошлиғи деб эълон қилди, яъни черков қирол ҳокимиятига бўйсундирилди. XVI аср ўрталарига келиб ибодатни инглиз тилида олиб бориш жорий этилди, постлар бекор қилинди, бут ва санамлар олиб ташланди, руҳонийлар уйланмаслиги мажбурий бўлмай қолди. «Мўътадил йўл» таълимоти, яъни Рим католицизми ва протестантизм орасидаги ўртача йўл шаклланди. Англикан диний таълимоти «Умумий ибодатлар китоби»да акс эттирилгандир. У черковнинг нажоткорлик кучи ҳақидаги католик ақидалари ҳамда шахсий эътиқод орқали нажотга эришиш ҳақидаги протестант таълимотларини ўзида жамлаган. Англикан черковида католицизмдаги маросимлар шундайлигича қабул қилиниб, ундаги иерархия тузумига ўхшаш тартиб жорий этилган. Бу тартибга кўра, қирол Англикан черковининг бошлиғи ҳисобланади ва у епископларни тайинлайди. Англикан черковининг биринчи диний раҳбари Кентербери архиепископи ҳисобланади. Англикан черкови таркибига 3 черков киради. Улар католицизмга яқин турадиган олий черков, пуританизмга ва пиетизмга яқин қуйи черков, христиан оқимларининг барчасини бирлаштиришга интилувчи ҳукмрон оқим – кенг черков. Англикан черковидан расман ажралган черковлар Шотландия, Уэльс, Ирландия, АҚШ, Канада, Австралия каби жами 16 мамлакатда тарқалган. 1867 йилдан Англикан черкови ўз мустақиллигини сақлаган ҳолда Англикан черковлар иттифоқига бирлашган. Ламбет конферециялари Англикан черковида консультатив орган ҳисобланади.
Баптизм. Протестант таълимотининг энг кўп сонли давомчилари баптистлардир. Баптизм (юнонча «сувга чўктириш») XVII аср бошларида вужудга келган бўлиб, ҳозирги кунда дунёнинг 130 мамлакатида ўз тарафдорларига эга. Бу таълимот тарафдорлари фақат ўспиринларнигина чўқинтиришга олиб борадилар. «Ҳеч ким, жумладан, ота-оналар ҳам киши учун бирор динни танлай олмайдилар. Киши динни онгли равишда ўзи ихтиёр қилмоғи зарур» деган қоида баптистлар ва забур христианларининг асосий қоидасидир. Уларда ибодат ўта соддалаштирилган бўлиб, диний қўшиқ, ибодат ва мавъизадан иборат. Забур христианлари тўртта русумни сақлаб қолишган: чўқинтириш (ўспиринлар учун), тановул, никоҳ, қўл билан силаб қўйиш. Бу христианлар учун бут эҳтиром рамзи эмас.

Download 78,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish