12-Маъруза.
МАВЗУ: КОРХОНА ФОЙДАСИ ВА УНИ ОШИРИШ.
Режа:
12.1. Корхона фойдаси ва уни тақсимлаш.
12.2. Ўртача ва қўшимча даромад тушунчалари.
12.3. Соф рақобат шароитида фойдани максималлаштирувчи ишлаб
чиқариш ҳажмини танлаш.
Таянч сўз ва иборалар: фойда, умумий фойда, маҳсулот сотишдан олинадиган фойда, соф фойда, фойда тақсимоти, фойдани максималлаштириш қоидаси, нормал фойда, иқтисодий фойда, бухгалтерия ҳисобидаги фойда, фойдани ошириш йўллари.
12.1. Корхона фойдаси ва уни тақсимлаш.
Ишлаб чиқарувчиларнинг ўз фаолиятларини юритишдан асосий мақсад фойда олишдир. Фойда ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний кўрсаткичи ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар фойдани максималлаштиришга ҳаракат қиладилар.
Бундай натижага эришиш топилган даромадлар ва қилинган ҳаражатлар миқдорига боғлиқ. Қуйида қисқача тарзда корхона фойдаси ва уни тақсимлаш тартиби билан танишамиз.
Фойда деганда умумий ҳолда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш учун ишлатиладиган қўшимча ва зарур маҳсулотнинг пулдаги ифодаси тушунилади.
Корхона миқёсида фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари мавжуд:
1. Маҳсулот сотишдан олинадиган фойда.
2. Баланс (умумий) фойда.
3. Соф фойда.
Маҳсулот сотишдан олинадиган фойда маҳсулот сотишдан келадиган тушум ва унинг тўла таннархи орасидаги айирма сифатида аниқланади.
Ф = - Т,
- маҳсулот сотишдан олинадиган тушум.
Т - маҳсулотнинг тўла таннархи.
Баланс фойда корхона фаолиятининг барча соҳаларидан тушган фойда бўлиб у ўз ичига қуйидагиларни олади:
- маҳсулот сотишдан тушган фойда;
- товар-моддий бойликларни сотишдан олинадиган фойда;
- ундириб олинган жарималарнинг тўланган жарималардан ортиқ қисми.
Соф фойда бу кўрсаткич баланс фойда билан фойдадан тўланадиган солиқлар, олинган кредитлар учун фоизлар ва нобюджет фондларига турли тўловлар орасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Фойдани тақсимлаш тартиби.
Корхона соф фойдаси қуйидаги 4 та йўналишга сарфланиши мумкин:
1. Акциялар бўйича дивидендлар, облигациялар бўйича фоизлар тўлашга.
2. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш фондини вужудга келтиришга. Бу фондни шакллантириш манбаларига соф фойда ва асосий фондлар емирилишига сарфланган маблағлар киради. У қуйидаги мақсадларда ишлатилади.
а) асосий активларни янгилаш ва кенгайтириш;
б) патентлар, лицензиялар сотиб олиш;
в) айланма активларни кўпайтириш;
г) илмий текшириш ва тажриба конструкторлик ишларини ташкил этиш;
д) ишлаб чиқаришга янгиликлар жорий этиш ва б.
3. Ижтимоий тараққиёт фондини вужудга келтириш:
а) уй жой қуришга;
б) ижтимоий-маиший муассасаларини молиявий таъминлашга
- дори-дармонлар сотиб олишга;
- ишчи-хизматчилар ўқишга;
- нарх ошиши эвазига юзага келган қўшимча ҳаражатларни қоплаш учун компенсация тўлашга.
4. Резерв фондини вужудга келтиришга.
- хом ашё, энергия, материаллар нархининг кутилмаганда ошиб кетиши туфайли юзага келадиган қўшимча ҳаражатларни қоплаш;
- валюта курсининг ўзгариши, табиий офатлар натижасида юзага келган зиёнларни қоплаш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |