12-Маъруза. Мавзу: корхона фойдаси ва уни ошириш


Соф рақобат шароитида фойдани максималлаштирувчи ишлаб чиқариш ҳажмини танлаш



Download 33,16 Kb.
bet3/4
Sana31.05.2022
Hajmi33,16 Kb.
#622471
1   2   3   4
Bog'liq
12.bap.КОРХОНА ФОЙДАСИ ВА УНИ ОШИРИШ

12.3. Соф рақобат шароитида фойдани максималлаштирувчи ишлаб чиқариш ҳажмини танлаш.

Соф рақобат шароитида ишлаб чиқариш ҳажми, сотиш ҳажми натурал ифодада ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг ўзгармас нархга бўлган кўпайтмаси орқали топилади. Корхона олдида турган муаммо шундан иборатки, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қайси ҳажмида у оладиган фойда максимал бўлади. Ушбу ҳажмни топиш учун қуйидаги жадвалга мурожаат этамиз.


2-Жадвал: Фирманинг қисқа муддатдаги даромад ва ҳаражатлари.





Маҳсулот и/ч ҳажми

1 та маҳсулот баҳоси

Ялпи даромад

Умумий ҳаражатлар

Фойда

Чегаравий ҳаражат

Чегаравий даромад

1

2

3

4

5

6

7

0.

40

0

50

- 50

-

-


40

40

100

- 60

50

40


40

80

128

- 48

28

40


40

120

148

- 28

20

40


40

160

162

- 2

14

40


40

200

180

+ 20

18

40


40

240

200

+ 40

20

40


40

280

222

58

22

40


40

320

260

+ 60

38

40


40

360

305

+ 55

45

40


40

400

360

+40

55

40


40

440

425

+ 15

65

40

Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 5 бирликка етгунча зарар кўради. Фойда олиш ишлаб чиқариш ҳажми 5 бирликка етганда бошланади. 8 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарилганда фойда максималлашади. Ушбу ишлаб чиқариш ҳажмида чегаравий даромад чегаравий ҳаражатга деярли тенг. Демак соф рақобат шариоитида фойдани максималлштириш қоидаси «чегаравий даромаднинг чегаравий ҳаражатга тенглиги» дир


ЧД = ЧҲ
Чегаравий даромад чегаравий ҳаражатга тенглашганда корхона оладиган фойда суммаси максималлашади. Ушбу қоида бошқа бозор моделларида амал қилувчи фирмаларга ҳам тегишли.
Лекин номукаммал бозор шароитида соф рақобат шароитига қараганда ушбу қоиданинг фарқлари ҳам мавжуддир. Бу фарқлар қуйидагилардан иборат:

  1. Соф рақобат шароитида фойдани максималлаштирувчи фирма фақат 1 та кўрсаткични – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини назорат қилади.

  2. Номукаммал рақобат шароитида фаолият кўрсатаётган фирма фойдани максималлаштириш учун 2 та кўрсаткич – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва нархларни назорат қилади. Монополист фирма маҳсулотни камроқ ишлаб чиқариш ва юқорироқ нархда сотишга интилади

  3. Номукаммал рақобат шароитида, нархга таъсир этиш имкониятига эга бўлган фирма максимал фойда келтирадиган маҳсулот ҳажми ва нархни танлаши мумкин. Бунда чегаравий даромад маҳсулот нархига тенг бўлмайди, чунки ҳар бир қўшимча товар партиясини арзонлаштира бориб, фирма ундан олдинги товарлар бирлиги нархини ҳам туширишга мажбур бўлади. Соф рақобат шароитида эса чагаравий даромад доим маҳсулот нархига тенг бўлади, чунки бу нархни бозор ўрнатади ва у доимий бўлади.

Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, бунда фойдани максималлаштириш эмас, зарарларни минималлаштириш масаласини қўйиш керак.
Нархларни пасайтириш жараёнида фирмалар маълум зарар кўришлари мумкин, лекин улар учун нарх ўртача ўзгарувчан ҳаражатдан катта бўлиб қолгунча ишлаб чиқаришни давом этдириш маoқул бўлади. Чунки ишлаб чиқариш тўхтатилса, фирма доимий ҳаражатларни қоплашга мажбур ва кўраётган зарар миқдори аввалгидан ошиб кетиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, фирмалар уларнинг умумий ҳаражатлари умумий даромаддан ўзгармас ҳаражатлардан кичик бўлган миқдорда ошиқ бўлиб қолгунча ишлаб чиқаришни тўхтатмаслиги керак.

Download 33,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish