12-Маъруза (4 соат): Коммуникация сиёсати. Маърузанинг режаси


Маркетинг коммуникацияси комплекси (реклама, сотишни рағбатлантириш, ташвиқот, жамоа билан ишлаш, шахсий сотув, бевосита сотув)



Download 135 Kb.
bet5/9
Sana25.02.2022
Hajmi135 Kb.
#264952
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Коммуникация сиёсати.

Маркетинг коммуникацияси комплекси (реклама, сотишни рағбатлантириш, ташвиқот, жамоа билан ишлаш, шахсий сотув, бевосита сотув).

Жамоатчилик билан алоқалар – корхонанинг ва шу корхона товарларининг ижобий обрў-эътиборини (имиджи) шакллантириш ва улар ҳақидаги салбий фикрларни юмшатиш орқали кенг жамоатчилик билан корхона ўртасидаги соғлом муносабатлардир. Жамоатчилик деганда ҳар хил ташкилотлар, аҳоли гуруҳлари, молия идоралари, давлат идоралари, аҳоли қатламлари, маҳаллий ҳокимият субъектлари тушунилади.
Ишлаб чиқариш корхоналари, маъмурий, тижорат, илмий ташкилотларнинг ютуқлари уларнинг кенг жамоатчилик ва истеъмолчилар билан алоқаларининг қай даражада ташкил этилганлигига кўп жихатдан боғлиқ бўлади. Кейинги пайтда паблик рилейшнз кескин ривожланмоқда ва маркетинг тизимида салобатли фирмаларнинг мураккаб, самарали қуроли сифатида баҳоланмоқда. У истеъмол товарларини ишлаб чиқарадаган саноат фирмалари ва компаниялари томонидан потенциал харидорлар доирасини кенгайтириш , товарлар хақида атрофлича ахборотга эга бўлиш мақсадида ишлатилади.
Паблик рилейшнзнинг бош тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  1. ахборотларнинг тўла ва хақиқий бўлишига эришиш;

  2. маълумотларнинг оддий ва тушунарли бўлишини таъминлаш;

  3. муносабатларнинг иккала томон учун ҳам қизиқарли бўлишига эришиш;

  4. муносабатларда ўзига бино қўймаслик, баҳосини кўтармасликни таъминлаш;

  5. жамоатчилик фикрини билиш учун вақтни аямаслик;

  6. муносабатларнинг ҳар бир босқичида ишончлиликка эришиш ва бошқалар.

Сотишни рағбатлантириш маркетинг коммуникацияси элементи сифатида мақсадли адудитория жавоб реакцияси учун турли тадбирларни таклиф этиш ҳамда корхона маркетинг стратегияси доирасида унинг коммуникация сиёсатини амалга оширишнинг воситасидир. Сотишни рағбатлантириш реклама каби қисқа вақт оралиғида бозорни эгаллайди. Сотишни рағбатлантириш бўйича тадбирлар товарнинг истеъмол хусусиятлари билан шахсий тажрибаси орқали таниш бўлган харидорга қаратилган. Сотишни рағбатлантиришнинг вазифалари — мазкур товарнинг кейинги харид қилинишига, катта партияларни сотиб олишУа, фирма ва харидор ўртасида мунтазам тижорат алоқаларини рағбатлантиришга қаратилган.
Агар рХкламанинг чақириғи “Бизнинг маҳсулотни харид қилинг” бўлса, сотишни рағбатлантиришнинг чақириғи “Уни ҳозироқ сотиб олинг”дир. Демак, сотишни рағбатлантириш қисқа муддат ичида корхона ва унинг маҳсулоти ҳақидаги ахборотни етказиш ҳисобланадШ.
Сотишни рағбатлантириш тайёрлаш ва тақдим этиш қуйидаги жараёнлардан иборат:

  1. сотишни рағбатлРнтириш дастурини ишлаб чиқиш;

  2. сОтишни рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш ва баҳолаш.

Сотишни рағбатлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича охирги қарорни ҋабул қилиш қуйидаги вазифалар билан боғлиқ:

  1. сотишни рағбатлантириш мақсадини шакллантириш;

  2. сотШшни рағбатлантиришнинг қуролларШни (инструментлар) танлаш;

  3. қатнашчилар доирасини аниқлаш;

  4. сотишЙи рағбатлантириш тадбирлари интХнсивлигини аниқгаш;

  5. сотишни рағБатлантириш дастуридаги ахборотларни тарқатиш воситаларини танлаш;

  6. сотишни рағбатлантиришнинг давомийлигини аниқлаш;

  7. сотишни рағбатлантириш тадбШрларини қўллаш вақтини аниқлаш;

  8. сотишни рағбатлантириш бюджетини ишлаб чиқиш.

Сотишни рағбатлантириш мақсадини белгилаш ва қуролини (инструментини) танлаш ўзига хос жараёндир. Сотишни рағбатлантириш қуроллари қуйидагиларга йўналтирилган бўлади:

  • корхонанинг сотиш билан шуғулланувчи персоналига;

  • тижорат воситачиларига;

  • истеъмолчиларга.


Download 135 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish