Маркетинг коммуникацияси комплекси (реклама, сотишни рағбатлантириш, ташвиқот, жамоа билан ишлаш, шахсий сотув, бевосита сотув).
Жамоатчилик билан алоқалар – корхонанинг ва шу корхона товарларининг ижобий обрў-эътиборини (имиджи) шакллантириш ва улар ҳақидаги салбий фикрларни юмшатиш орқали кенг жамоатчилик билан корхона ўртасидаги соғлом муносабатлардир. Жамоатчилик деганда ҳар хил ташкилотлар, аҳоли гуруҳлари, молия идоралари, давлат идоралари, аҳоли қатламлари, маҳаллий ҳокимият субъектлари тушунилади.
Ишлаб чиқариш корхоналари, маъмурий, тижорат, илмий ташкилотларнинг ютуқлари уларнинг кенг жамоатчилик ва истеъмолчилар билан алоқаларининг қай даражада ташкил этилганлигига кўп жихатдан боғлиқ бўлади. Кейинги пайтда паблик рилейшнз кескин ривожланмоқда ва маркетинг тизимида салобатли фирмаларнинг мураккаб, самарали қуроли сифатида баҳоланмоқда. У истеъмол товарларини ишлаб чиқарадаган саноат фирмалари ва компаниялари томонидан потенциал харидорлар доирасини кенгайтириш , товарлар хақида атрофлича ахборотга эга бўлиш мақсадида ишлатилади.
Паблик рилейшнзнинг бош тамойиллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
ахборотларнинг тўла ва хақиқий бўлишига эришиш;
маълумотларнинг оддий ва тушунарли бўлишини таъминлаш;
муносабатларнинг иккала томон учун ҳам қизиқарли бўлишига эришиш;
муносабатларда ўзига бино қўймаслик, баҳосини кўтармасликни таъминлаш;
жамоатчилик фикрини билиш учун вақтни аямаслик;
муносабатларнинг ҳар бир босқичида ишончлиликка эришиш ва бошқалар.
Сотишни рағбатлантириш маркетинг коммуникацияси элементи сифатида мақсадли адудитория жавоб реакцияси учун турли тадбирларни таклиф этиш ҳамда корхона маркетинг стратегияси доирасида унинг коммуникация сиёсатини амалга оширишнинг воситасидир. Сотишни рағбатлантириш реклама каби қисқа вақт оралиғида бозорни эгаллайди. Сотишни рағбатлантириш бўйича тадбирлар товарнинг истеъмол хусусиятлари билан шахсий тажрибаси орқали таниш бўлган харидорга қаратилган. Сотишни рағбатлантиришнинг вазифалари — мазкур товарнинг кейинги харид қилинишига, катта партияларни сотиб олишУа, фирма ва харидор ўртасида мунтазам тижорат алоқаларини рағбатлантиришга қаратилган.
Агар рХкламанинг чақириғи “Бизнинг маҳсулотни харид қилинг” бўлса, сотишни рағбатлантиришнинг чақириғи “Уни ҳозироқ сотиб олинг”дир. Демак, сотишни рағбатлантириш қисқа муддат ичида корхона ва унинг маҳсулоти ҳақидаги ахборотни етказиш ҳисобланадШ.
Сотишни рағбатлантириш тайёрлаш ва тақдим этиш қуйидаги жараёнлардан иборат:
сотишни рағбатлРнтириш дастурини ишлаб чиқиш;
сОтишни рағбатлантириш тадбирларини амалга ошириш ва баҳолаш.
Сотишни рағбатлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича охирги қарорни ҋабул қилиш қуйидаги вазифалар билан боғлиқ:
сотишни рағбатлантириш мақсадини шакллантириш;