12-Маъруза (4 соат): Коммуникация сиёсати. Маърузанинг режаси


Харидорларга таъсир этиш услублари



Download 135 Kb.
bet7/9
Sana25.02.2022
Hajmi135 Kb.
#264952
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Коммуникация сиёсати.

Харидорларга таъсир этиш услублари.

Харидорларга таъсир этиш услублари келишилган шартларда товарни харид қилаётганларга сезиларли тижорат фойдасини таклиф қилишдан иборат. Бу, даставвал, қуйидаги манфаатлардир:
а) чегирмалар — сотиб олинадиган товар партиясининг ҳажми учун;
б) «бонус» чегирмалари — муайян товар харидларининг мунтазамлиги учун;
в) муддатни узайтириш шаклидаги кредит, бошланғич тўловнинг йўқлиги, товарни харид қилишда маълум суммадаги пул кўринишидаги «совға»;
г) товар намунасини йирик партияни харид қилишга умид қилиб бепул тарқатиш;
д) товарни вақтинчалик «синаб кўриш» учун фойдаланишга бепул топшириш;
е) ишлатилган маҳсулотни янги нарса учун дастлабки тўлов сифатида қабул қилиш.
СОР тадбирларига шунингдек қўйидагилар киради:
1. Потенциал истеъмолчилар вакиллари учун янги товарларнинг махсус тақдимотлари.
2. Ишлаб чиқарувчи корхоналарга экскурсиялар.
3. Бозорга янги товарни киритишга бағишланган пресс-конференциялар.
4. Товарнинг янги моделини чиқаришга ўтиш муносабати билан нархларни пасайтириш.
5. Харид қилинган товарга қўшиб бериладиган кўпон лотереялари.
6. Товар имижини шакллантириш.

    1. Сотувчиларга таъсир этиш услублари.

Сотувчиларга нисбатан СОР (дўкон, намойиш заллари ва ҳоказоларнинг ходимлари) бу инсонлар томонидан сотишнинг юқори даражаларига эришишга йўналтирилган. Рағбатлар сифатида қуйидагилар қўлланилиши мумкин:
1. Пул мукофотлари.
2. Қўшимча таътил.
3. Фирма ҳисобидан хордиқ чиқариш сафарлари.
4. Қимматбаҳо совғалар.

    1. Глобаллашув даврида талабни шакллантириш ва сотувни рағбатлантиришнинг моҳияти, мақсади ҳамда услублари.

Маълумки, товар хариди харидор тўловига қобилиятли ва товар унга зарур бўлгандагина амалга ошади. Лекин товарни харид қилиш учун унинг истеъмол хусусиятлари ҳақида маълумотга эга бўлиш керак. Бундан ташқари, бозорда одатда битта эҳтиёжни қондирадиган бир нечта товарлар мавжуд бўлади ва харидор улар орасидан танлашга мажбур бўлади. Истеъмол хусусиятлари номаълум бўлган товар бундай вазиятда сотиб олинмайди, ваҳоланки, инсон янгиликларга нисбатан ҳар доим бироз хавфсираш билан қарайди («ишончсизлик тўсиғи»). Айнан ана шу тўсиқни йўқотиш талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш хизмати (ТАШСОР)нинг асосий вазифаларидан биридир.
Талабнинг шаклланиши (ТАШ) харидорга товарнинг мавжудлиги ҳақидаги хабарни етказиш, бу товар орқали қондириладиган эҳтиёжлар ҳақида унга маълумот бериш, бу эҳтиёжларнинг қондирилиш сифатини исботловчи далилларни келтиришдан иборат.
ТАШ тадбирлари — реклама, кўргазма ва ярмарка фаолияти ва ҳоказолар ёрдамида потенциал харидор онгида харид ҳақида қарор қабул қилишда асосий роль ўйнайдиган «товар ҳақидаги тасаввур» шаклланади.
ТАШ тадбирларининг асосий вазифаси бозорга «бозор учун янгилик бўлган товарлар»ни олиб кириш, бозорнинг қандайдир улушини эгаллашда бошланғич сотилишларни таъминлашдан иборат.
Сотишни рағбатлантириш бўйича тадбирлар (СОР) товарнинг истеъмол хусусиятлари билан шахсий тажрибаси орқали таниш бўлган харидорга қаратилган. СОР вазифалари — мазкур товарнинг кейинги харид қилинишига, катта партияларни сотиб олишга, фирма ва харидор ўртасида мунтазам тижорат алоқаларини рағбатлантиришга қаратилган.
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish