12.3-§. Геодезик қидирув ишларни ва унда техник ҳужжатлар
Тўпланган маълумотлар характерига боғлиқ ҳолда иқтисодий ва инженерлик қидирув ишларига ажратилади. Иқтисодий қидирув жараёнида иқтисодий характерга эга бўлган материаллар ва маълумотларни тўплаш,тизимлаштириш ва қайта ишлаш амалга оширилади, қурилиш учун ерни ажратиш бўйича келишув бажарилади ҳамда иншоот учун ажратилган майдондаги бузиладиган бино ва иншоотларни баҳолаш амалга оширилади. Иқтисодий қидирув танланган ҳудудда иншоот қуриш мақсадга мувофиқлигини аниқлайди. Бунда қурилиш хомашё, қурилиш материаллари, транспорт, ишчи кучи ва бошқалар билан таъминланганлиги инобатга олинади.
Инженерлик қидирув келажакда қуриладиган ҳудудни табиий шароитини ўрганиш учун бажарилади.
Инженерлик қидирувнинг асосий турларига инженер - геодезик, инженер - геологик ва инженер-гидрометрологик қидирувлар киради.
Инженер-геодезик қидирув жараёни қурилишга мўлжалланган ҳудудда тафсилот ва рельефни ўрганиш ва съёмка қилишга қаратилади.
Инженер-геологик қидирув жараёни пойдевор тупроқлари, Ер ости сувлари, физикавий-геологик жараёнлар ва уларни содир этилиш шаклларини ўрганишга қаратилади. Шу билан бирга материаллардан фойдаланиш масалаларини ечиш ҳам мумкин.
Инженер – гидрометеорологик жараён иқлим ва юза сувларини ўрганишга қаратилган.
Иншоотни лойиҳалаш турига боғлиқ равишда қидирувнинг алоҳида турларининг аҳамияти турлича бўлиши мумкин. Масалан, электр узатиш линияларини лойиҳалашда инженер-геодезик қидирув асосий ҳисобланади. Кўп қаватли баланд, ноёб иншоотларни лойиҳалашда эса инженер-геологик қидирув асосий ҳисобланади. Инженер-геодезик қидирувнинг айрим турлари инженер-геологик масалаларни ечишга йўналтирилган бўлиши мумкин, масалан, иншоот асосида жойлашган жинсларнинг микросилжишини геодезик усуллар ва жиҳозлар ёрдамида ўрганишда. Гидротехник иншоотларни, айрим ҳолларда кимёвий заводларни лойиҳалашда, инженер-гидрометеорологик қидирув асосий ва ҳал этувчи бўлиб ҳисобланиши мумкин.
Айрим иншоотларни лойиҳалашда қидирувнинг албатта бошқа турлари ҳам бажарилади.
Ўрганилаётган ҳудудда аксарият табиий жараёнлар ўзаро боғлиқ, шунинг учун бундай ҳолатларда комплекс (биргаликда) қидирув ўтказилади. Комплекс қидирувлар техникавий асосланган ва иқтисодий самарадор қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқишга имкон беради.
Чизиқли ва майдонли иншоотлар қидирувларига ажратилади.Чизиқли инженерлик қидирувлар темир ва автомобил йўллари, каналлар, қувурўтказгичлар, электр узатиш линиялари, алоқа линияларини лойиҳалашда ва қуришда бажарилади.
Майдонли иншоотларни қидирув ишларида, масалан, саноат корхоналари, поселкалар, плотина ва бошқа иншоотларни қидирувида, ушбу ҳудудларнинг ўзида чизиқли иншоотлар (йўллар, қувурўтказгичлар ва бошқа) нинг катта бўлмаган трассаларни жойга кўчиришдаги қидирув ишларини амалга оширишга тўғри келади.
Инженерлик - қидирув хизмати. Қурилиш мақсадида амалга ошириладиган инженерлик қидирув ишлари “ЎзДавергеодезкадастр“ Давлат қўмитаси ва“Қурилиш“ вазирлиги тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилади.
Инженерлик қидирув қурилиш ишлаб чиқаришининг ташкилий қисми сифатида қуйидаги технологик кетма - кетликда қаралади: қидирув-лойиҳалаш - қурилиш. Юқорида айтиб ўтилган вазирлик тасарруфидаги “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК асосан республиканинг барча ҳудудлари бўйича қидирув ишларини олиб боради.
Қидирув ишларини бажариш учун махсуслаштирилган қидирув ташкилотлари ва корхоналарида объект бўйича иш ҳажмига боғлиқ ҳолда экспедициялар, партиялар, отрядлар ёки гуруҳлар шакллантирилади. Дала ишлари бўлинмасининг таркиби буйруқ билан расмийлаштирилади.
Инженер - қидирув бўйича норматив ҳужжатлар. Инженерлик қидирув ишлари бир қатор норматив ҳужжатлар (ҚМҚ, ШНҚ, қўрсатмалар ва бошқ.) асосида юритилади.
Инженерлик қидирув ишларига асосий талаблар, уларни бажариш бўйича меъёрлар ва қоидалар қуйидаги ҳужжатлар таркибида келтирилган:
Порядок определения стоимости топографо-геодезических и инженерно-геологических работ. (Топографик-геодезик ва инженер-геологик ишлар баҳосини аниқлаш тартиби) (Давархитектқурилиш томонидан 28.10.2005й. № 60-сонли буйруғи билан тасдиқланган);
Нормы времени и расценки на работы по геоинформацион-ному обеспечению градостроительной деятельности. Шаҳарсозлик фаолиятини геомаълумотлар билан таъминлаш ишлари учун вақт ва баҳолаш меъёрлари.1-2 том. Инженерлик-геодезик қидирув ишлари (Давархитектқурилиш томонидан 28. 04. 2009й. №55-сонли буйруғи билан тасдиқланган);
ШНК 4.18.01-09 Сборник ресурсных сметных норм на инженерно-геодезические изыскания. ШНК 4.18.01-09 Инженерлик-геодезик қидирув учун смета меъёрлари тўплами. 1-5 Тўплам (Давархитектқурилиш томонидан 28.04.2009й. №55- сонли буйруғи билан тасдиқланган).
Do'stlaringiz bilan baham: |