Нивелирлаш журнали
станциялар номери
|
репер, пикет, оралиқ нуқта-лар номи
|
рейкадан олинган саноқлар, (мм)
|
Нисбий баландлик,
(мм)
|
Ўртача нисбий баландлик, (мм)
|
Асбоб гори-зонти
(м)
|
Абсолют отметка
лар
(м)
|
орқа-дан
|
олди-дан
|
ора-
лиқ
|
+
|
-
|
+
|
-
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
1
|
Rp I
ГКО
|
1524
1475
|
1184
1135
|
|
0340
0340
|
|
0340+2
|
|
|
90.963
91.305
|
2
|
ГКО
+68
ГК1
|
2166
2100
|
0615
0547
|
0847
|
1551
1553
|
|
1552+2
|
|
93.405
|
91.305
92.558
92.859
|
3
|
ГК1
ўнг: 6
ўнг: 20
ўнг: 5
ўнг: 20
ГК2
|
0955
1060
|
1136
1243
|
2380
0155
0916
3621
|
|
0181
0183
|
|
0182+2
|
93.919
|
92.859
91.539
93.764
93.003
90.298
92.679
|
4
|
ГК2
Х
|
1785
1720
|
3921
3854
|
|
|
2136
2134
|
|
2135+2
|
|
92.679
90.546
|
бетма-бет
текшириш
|
12785 13635
-850
-425
|
|
3784 4634
-850
-425
|
1892 2317
Σh=-425
|
|
|
5
|
Х
ГК3
|
1272
1283
|
3875
3890
|
|
|
2603
2607
|
|
2605+2
|
|
90.545
87.943
|
6
|
ГК3
+34
ГК4
|
2864
2793
|
1986
1913
|
3890
|
0878
0880
|
|
0879+3
|
|
90.736
|
87.943
86.846
88.825
|
7
|
ГК4
ГК5
|
3225
3120
|
1063
0956
|
|
2162
2164
|
|
2163+3
|
|
|
88.825
90.991
|
8
|
ГК5
Rp2
|
0862
0929
|
0729
0798
|
|
0133
0131
|
|
0132+3
|
|
|
90.991
91.126
|
бетма-бет
текшириш
|
16348 15210
+1138
+569
|
|
6348 5210
+1138
+569
|
3174 2605
Σh=+569
|
|
|
умумий
текшириш
|
29133 28845
+288
+144
|
|
10132 9844
+288
+144
|
5066 4922
Σh=+144
|
|
|
Δh=Σh-(H0-Hδ)=+144-(91.126-90.963)=-19мм; Σh=Σh′+Σh″=+144;
Δh ≤ Δh чекли; hчекли = ±50 = ±50 = ±42 мм
БЎЗ ЕРЛАР
БЎЗ ЕРЛАР
НИНАБАРГЛИЎРМОН
НИНАБАРГЛИЎРМОН
12.3-шакл. Пикетлаш дафтарчаси
Кўндаланг профиль
бўйлама профиль
Лойиҳа чизиғи
нишаблиги
Ер белгилари (қизил белгилар)
лойиҳа белгилари(қизил белгилар)
Пикетлар
тўғри ва эгри чизиқ плани
12.4-шакл. Бўйлама ва кўндаланг профиль.
Пикетлар ва оралиқ (плюс) нуқталар орасидаги ёки ёнма-ён оралиқ нуқталар орасидаги масофалар икки тик чизиқ ўртасига горизонтал ҳолда ёзилади, бу масофалар йиғиндиси 100м бўлиши керак. Икки қўшни пикет орасида оралиқ нуқта бўлмаган тақдирда масофа кўрсатилмайди
Профиль тўғри миллиметрли қоғозни пастки чап бурчагида юқоридан пастга қараб горизонтал графиклар чизиш билан ясалади[14]. Бажарилаётган ишда графаларни жойлашуви ва ўлчамлари 2-шаклдан олинсин (ўлчамлар мм да). Профиль тўрининг горизонтал чизиғи шартли горизонт чизиғи дейилади .
12.5-шакл.
– Ер отметкалари (қора отметкалари) графасига нивелирлаш журналининг 11-графасидан пикетлаш ва оралиқ нуқталар белгилари 0,01 м гача яхлитланиб олиниб, масофалар графасида белгиланган пикет ва оралиқ нуқта юқорисига мос равишда вертикал ҳолда ёзилади(12.4-шакл).
– Бўйлама профиль чизиғини ясаш.
Шартли горизонт чизиғининг юқорисида ПКО нуқтасидан вертикал чизиқ (шартли горизонтал чизиғига перпендикуляр) чиқарилади. Бувертикал чизиққа қабул қилинганвертикалмасштабасосида отметкалар шкаласи чизилади. Шартли горизонт чизиғининг отметкаси қилиб пикет ва оралиқ нуқталарининг энг кичик отметкасидан 6-10 метрга кичик бўлган бутун сон олинади (шартли горизонт чизиғининг отметкаси қилиб одатда жуфт сон қабул қилинади). Сўнгра ПКОдан чиқарилган отметкалар шкаласига ҳар бир шкаланинг отметка қиймати ёзиб чиқилади. Ҳар бир пикет ва оралиқ нуқтадан чиқарилган вертикал чизиқларда шкала ёрдамида пикет ва оралиқ нуқталарнинг отметкалари бўйича нуқталар белгиланади. Бу нуқталар бирин-кетин тўғри чизиқ билан бирлаштириб трассанинг бўйлама профильҳосил қилинади.
Бизнингмисолдапикет ваоралиқ нуқталар отметкалари ичида энг кичиги 86,85 метрга тенг. Шунинг учун шартли горизонт чизиғининг отметкасини 78 метр деб оламиз. ПКО дан чиқарилган вертикал чизиқни 1 см дан бўлакларга бўлиб шкала ҳосил қиламиз. (Вертикал масштаб 1:200 қабул қилинган ҳар бир шкала бўлак қиймати 2 метрга тенг) Сўнгра шкала бўлакларига шартли горизонт чизиғидан бошлаб уларни вертикал масштабдаги отметка қийматларини ёзамиз: 78,80, 82,...,92,96м. Ҳар бир пикет ва оралиқ (плюс) нуқталардан шартли горизонт чизиғи юқорисига чиқарилган вертикал чизиқлардан шкала ёрдамида мос келган отметкалар қўйилади.
ПК-О отметкаси 91,30 метрли шу пикетдан чиқарилган вертикал чизикда кўрсатиш учун шкаладан 90 метрга тенг қиймат топилади ва ундан юқорига 1:200 масштабда 1,30 метр қўйилади (1:200 масштабда; 1см=2m 1mm=0.2m, 0,1mm 0,02m), бу чизмада 6,5 мм га тенг.
ПК-О+68 нуқта отметкаси 92,56 метрни шу оралиқ нуқтадан чиқарилган вертикал чизиқдан кўрсатиш учун шкалада 92 метрга тенг бўлган қиймат топилади ва ундан юқорига 0.56 м ўлчаб қўйилади. 1:200 маштабда бу қиймат 2.8 мм га тенг бўлади. Сўнгра шу топилган нуқтадан шартли горизонт чизиғига параллел чизиқ чизилади бу чизиқни ПК-О+68 нуқтадан чиқарилган вертикал чизиқ билан кесишган нуқтаси Нпко+68=92,56 м кўрсатади. Шу тартибда қолган нуқталар отметкалари улардан чиқарилган вертикал чизиқларда белгиланиб топилган нуқталар бирин-кетин чизғич ёрдамида тўғри чизиқ билан бирлаштирилиб чиқилади.
5-графа пикетлашдафтарчаси асосида тўлдирилади.
Тўғри ва эгри чизиқ планини чизиш учун 5-графа ўртасидан тўғри чизиқ ўтказилади.
1:2000 масштабда (4-графа) пикетлар чизиғида ЭБ ва ЭО нуқталарнинг ўрни топилиб, улардан қуриладиган иншоот ўқини кўрсатувчи 1-графа ўртасидан ўтказилган чизиққа перпендикулярлар туширилади. Перпендикулярлар бўйлаб эгрилик боши ва эгрилик охиридан орқадаги ва олдиндаги яқин пикетларгача бўлган масофалар ёзилади.
Эгрилик шартли равишда қайрилма чизиқлар ёрдамида кўрсатилади. Агарда трасса ўнгга бурилса қайрилма чизиқ, тўғри чизиқдан юқори томонга чапга бурилса, паст томонга чизилади. Қайрилма чизиқ ичига эгрилик элементлари α, К, Т, К, Д, Б қийматлари ёзилади.
Олдинги эгри чизиқнинг охири билан кейинги эгри чизиқнинг боши орасидаги тўғри чизиқ кесмасининг ўртасига унинг узунлиги, остига эса румби ёзилади.
Бизнинг мисолда бошланғич узунлиги ПКО дан ЭБ гача бўлган масофага тенг, яъни ЭБ Пк=251,40м
Унинг азимути эса қуйидаги формула орқали топилади ва у тенг.
Аб =2940 + n0m ' (12.18)
Аб = 304007' румби rб = ШҒ:55053'
Эгри чизиқлар ўртасидаги тўғри киритма (агар бурилиш иккита ва ундан ортиқ бўлган) қуйидагича ифодаланилади
dn = ЭБпкп - ЭОпкп-1 (12.19)
бунда,dn – эгри чизиқлар орасидаги тўғри кесма;
ЭБпкп – олдинги эгри чизиқ эгрилик бош пикет ўрни;
ЭО пкп-1 – орқадаги эгри чизиқ эгрилик охири пикет ўрни;
Бизда эгри чизиқ фақат битта бўлганлиги учун бу ҳисоб бажарилмайди. Шунинг учун бирданига охирги тўғри кесма узунлиги ҳисобланилади.
d охирги = L - ЭОпкn(12.20)
бунда,L – профилда кўрсатилгантрассаузунлиги
Эогкп –энг охири эгри чизиқнинг эгрилик охирини пикет ўрни.
Бизни мисолдаL=500m(пикетларсони бешга тенгбўлганиучун).
ЭО= ПК3+43,53м=343,53м
18-формула асосида қуйидагини топамиз
dохирги=500-343,53=156,47м
Трасса ўнгга бурилгандан кейинги румби
r=ШF:10046'
Масофа графаси тагида пикетлар билан бир қаторда километр белгилари кўрсатилади. Бунинг учун ПКО дан ҳар бир километрдан (агар трасса узунлиги 1 км дан катта бўлса), пикетлар чизиғидан (5-графа) узунлиги 17 мм бўлган перпендикуляр туширилади ва уни охирида диаметри 5-6 мм бўлган доирача чизилади.
Доирача чап ярмига трасса узунлиги километр ҳисоби ёзилади ўнг ярми эса тушланади.
– Профиль чизиғдан тахминан 1.5 см юқорида узунлиги 2 см бўлган кесма чизилади. Кесма бўйича чап ва ўнг томонида трасса ўқига нисбатан реперни тўғри бурчакли координаталари кўрсатилади.
Кесмаустида горизонтал чизиқчизилиб, унинг устидарепер номери ва отметкаси ёзилади.
– Пикетлаш дафтарчасиасосида профильчизмасини 6-графаси (трассаплани)тўлдирилади. Буни учун 6-графа ўртасидан тўғри чизиқ ўтказилади, (қуриладиган иншоот ўқини шартли равишда тўғри чизиқ билан кўрсатилади).
Бу чизиқда барча пикетлар ва оралиқ нуқталар, трассани бурилиш жойлари (стрелка билан) ҳамда кўндаланг чизиқ ва ундаги нуқталар чизилади. Бундан ташқари 1:2000 масштабда, трасса ўқи атрофидаги тафсилотлар тасвирланади.
Пикетлаш дафтарчасида берилган тафсилотлар номи трасса планида махсус шартли белгилар билан тасвирланади.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлари
Қурилиш инженерлик геодезияси фани нимани ўргатади?
Қурилиш инженерлик геодезиясининг ташкилий қисмлари нимадан иборат?
3. Қурилиш майдонида геодезик қидирув ишлар нимадан иборат?
4. Қурилишда геодезик хизматнинг вазифалари нималарда?
5. Қурилиш кийимлари ва геодезик режалаш ишларининг меъёрий аниқликлари нималардан иборат?
6. Геодезик ишларни бажаришда техник ҳужжатлари нимадан иборат?
7. Қидирув ишлар турларини айтинг?
8. Иншоотни лойиҳалаш учун инженерлик қидирув ишларини айтинг.
9. Трасса қайрилма элементларини айтиб беринг.
10. Трасса қайрилма элементлариниҳисоблаш, жойга кўчириш ва маҳкамлаш тўғрисида тушунча беринг.
11. Бўйлама ва кўндаланг профилларини тузишни тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |