11-модул Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Солиқ тизими ва солиқ


Рус иқтисодчиси А. Медведев ўзининг «Солиқларни қандай режалаштирмоқ керак» номли китобида солиқларга хос бўлган икки белгини, яъни мажбурийлик ва эквивалентсизлик каби белгиларни қайд этади



Download 74,17 Kb.
bet4/17
Sana29.05.2022
Hajmi74,17 Kb.
#619029
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
11-модул. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Солиқ тизими ва солиқ

Рус иқтисодчиси А. Медведев ўзининг «Солиқларни қандай режалаштирмоқ керак» номли китобида солиқларга хос бўлган икки белгини, яъни мажбурийлик ва эквивалентсизлик каби белгиларни қайд этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, солиқларнинг умумий белгиларини қуйидагича ифодалаш мумкин:

1. Солиқ тўловчи даромадининг у ёки бу суммасини давлатга тўлап экан, бунинг эвазига бевосита бирон-бир товар ёхуд хизмат олмайди. Алоҳида олинган солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ миқдори билан у истеъмол қиладиган ижтимоий неъматлар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд бўлмайди. Худди ана шу хусусиятига кўра солиқ нархдан, рухсатнома (лицензия) лар ва воситачилик йиғимларидан фарқ қилади, чунки булар мажбурий ёки ихтиёрий тўловлар ҳисоблансада, бироқ ҳамма вақт давлат томонидан кўрсатилган хизматдан муайян фойда (наф) кўрилиши билан боғлиқдир.

Давлатга тўланадиган солиқлар билан унинг эвазига олинадиган иқтисодий ва ижтимоий неъмат­лар ўртасида бевосита, ҳар бир кишининг кўзи илғайдиган боғлиқликнинг йўқлиги солиқ тўловчилар учун солиққа тортишни юк сифатида баҳолашлари сабаб бўлади, ваҳоланки, улар солиқлар ҳисобидан қилинадиган давлат харажатларининг йўналишини маъқуллашлари ҳам мумкин.

Алоҳида олинган солиқ тўловчи одатда жамият ва ўзининг кўрган фойдаси ёки манфаатини тўлаган солиқлари билан солиштириб ўтирмайди. Бу шунга олиб келадики, оқибатда фуқароларнинг бир қисми солиқлар тўлашдан бўйин товлашга, ўз даромадларини яширишга уринади. Давлат ўз фуқароларидан йиғиб олган солиқларни самарали ва ошкора тарзда ишлатса ҳамда фуқароларнинг аксарият қисми давлатнинг иқтисодий ижтимоий ва бошқа дастурларини ўз маблағлари ҳисобидан пул билан таъминлашга рози бўлгандагина юксак солиқ ахлоқи тамойиллари юзага келади.

2. Солиқлар мажбурий тўловлар ҳисобланади. Солиқларнинг тўлиқ миқдорда ва ўз вақтида тўланиши учун жавобгарлик солиқ тўловчилар зиммасига юкланган бўлсада, улар ихтиёрий эмас, мажбурий равишда тўлайдилар, давлат солиқ тўлашдан бўйин товлаганларни қонунчиликда белгиланган тартибда жазолайди.


Download 74,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish