Рағбатлантириш функциясисолиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом-ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради. Солиқларнинг рағбатлантириш функцияси орқали давлат иқтисодиёт тараққиётини таъминлайди, бу билан фискал функцияни бажариш учун базани кенгайтиради ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаб, давлат оқилона солиқ сиёсатини олиб бориш йўли билан солиқ юкини оширмасдан хўжалик юритувчи субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши таъминланади. Солиқларнинг назорат функцияси солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш объекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб жараёндан иборат. Солиқ ҳисоби солиқ идораларига белгиланган солиқ ҳисоби шакллари орқали солиқ тўловчилар ўзларининг солиқ мажбуриятларини қандай бажараётганликларини янада самарали назорат қилиш имконини беради. Солиқларнинг иқтисодиётдаги юқорида таъкидланган муҳим ўрнини белгиловчи бир қанча функциялари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида солиқларнинг ўрнини белгиловчи қуйидаги асосий омилларни кўрсатиб ўтиш мумкин: Солиқларнинг иқтисодиётдаги юқорида таъкидланган муҳим ўрнини белгиловчи бир қанча функциялари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ҳозирги ривожланиш босқичида солиқларнинг ўрнини белгиловчи қуйидаги асосий омилларни кўрсатиб ўтиш мумкин: - Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг зарурлиги. Маълумки, республикамизда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва давлат қурилишини амалга ошириш мамлакат Президенти И.А.Каримов томонидан илгари сурилган беш асосий тамойилга асосланади. Бу қоидалардан бири кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишдир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида аҳоли, айниқса, унинг кам таъминланган қатламлари етарли даражада ижтимоий ҳимояланган бўлиши керак.
- Аграр сектордаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш зарурлиги омили. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида энг асосий тармоқ аграр сектор ҳисобланади. Масалан, иккинчи жаҳон урушидан кейин тикланаётган Япония иқтисодиёти учун машинасозлик етакчи тармоқ сифатида ривожлантирилган эди. Бу тармоқ Япония иқтисодиётини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Бу, энг аввало, унинг мамлакатга чет эл валюта тушумларини олиб келишда намоён бўлди. Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ана шундай асосий тармоқ вазифасини ўтамоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |