11-модул Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Солиқ тизими ва солиқ



Download 74,17 Kb.
bet1/17
Sana29.05.2022
Hajmi74,17 Kb.
#619029
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
11-модул. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Солиқ тизими ва солиқ

11-модул. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Солиқ тизими ва солиқ

Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти. Солиқ тизими ва солиқ

РЕЖА:

1. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва объектив зарурлиги

2. Солиқларнинг ўзига хос белгилари

3. Солиқларнинг функциялари ва тамойиллари

4. Солиқ тизими ҳақида тушунча

5. Солиқларнинг гуруҳланиши

6. Солиқ элементлари

7. Солиқ муносабати субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

1. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва объектив зарурлиги

Солиқ тушунчаси иқтисодий категория сифатида давлатнинг пайдо бўлиши ва уни фаолиятининг давомийлиги билан бевосита боғлиқдир. Шу ўринда солиқ категорияси давлатни иқтисодий сиёсати орқали иқтисодий воқейлик сифатида юзага чиқишини таъкидлаш лозим. Солиқ тушунчаси тор маънода давлат ихтиёрига солиқ тўловчилардан мажбурий тартибда ундириладиган пул тушумларини ифодалайди.

Маълумки, солиқлар бевосита давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир, яъни давлат ўзининг ваколатига кирувчи вазифаларни бажариш учун молиявий манба сифатида солиқлардан фойдаланади. Солиқларнинг амал қилиши бу объективликдир, чунки жамиятни ташкил этувчи барча субъектлар ҳам реал секторда, яъни ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатмайди. Жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки фаолияти иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, булар солиқларни объектив амал қилишини талаб этади. Аниқроқ қилиб айтганда жамиятни норентабел (мудофаа, медицина, фан, маориф, маданият ва бошқ.) ва рентабел соҳага ажралиши ҳамда норентабел соҳани молиялаштиришнинг табиий зарурлиги солиқларни объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди, ваҳоланки, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади.

Инсоният тарихида йирик давлат арбобларидан бири, ўрта асрларда буюк салтанат барпо қилган Амир Темур солиқларга катта эътибор қаратган. У давлатни идора қилиш тизимини юзага келтиришда асосан солиқларга таянган. Ўша даврнинг дав­лат молияси бу тизимнинг энг муҳим унсурларидан бири эканлиги, у давлатни бошқаришдаги барча жиҳатларига узвий боғланганлиги билан тубдан фарқ қилиб тургани ва айни шу хусусиятга кўра бошқарувнинг барча таркибий қисмлари орасида марказий ўринни эгаллаганлиги бугунги кунга келиб ҳаммага аён бўлмоқда.


Download 74,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish