11-мавзу: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти
Режа:
Ташқи сиёсат асосларининг яратилиши. Ўзбекистон - БМТ аъзоси.
Мустақиллик йилларидаги халқаро алоқалар.
МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик.
Марказий Осиё мамлакатлари билан қардошлик алоқалари.
Буюк Ипак йўли - тараққиёт йўли.
1.Ташқи сиёсат асосларининг яратилиши. Ўзбекистон - БМТ аъзоси.
1991 йил 31 августда Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 2-чақириқ навбатдан ташқари олтинчи сессиясида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Олий Кенгаш Баёнотида республиканинг ташқи сиёсатдаги йўли аниқ қилиб белгиланди. Ўзбекистонни халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида белгилайдиган, давлатимизнинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларини тартибга соладиган қонунлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати ва ҳалқаро фаолияти:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва принципларига,
"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонунга,
"Мудофаа тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига,
Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринасига,
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг принциплари ва мақсадларига,
шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга асосланади1.
И.А.Каримов «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» асарида «Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига мос келадиган, кўп томонлама фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш - давлатимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят муҳим воситасидир»,- деб алоҳида уқтирди.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари:
давлатларнинг суверен тенглиги
куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик
чегараларнинг дахлсизлиги
низоларни тинч йўл билан ҳал этиш
бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик
ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади2.
Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида 165 та давлат тан олди, уларнинг 120 таси билан дипломатик, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкентда 35 мамлакатнинг элчихонаси очилди. Ўзбекистонда 88 та хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг, 24 та ҳукуматлараро ва 13 та ноҳукумат ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмокда. 20 дан ортиқ давлатда Ўзбекистоннинг элчихоналари ишлаб турибди. Иқтисодий ислоҳотларнинг 1-босқичи ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиш йиллари бўлди. Ислоҳотларнинг 1-босқичида ташқи савдо 2 йўналишда амалга оширилди. Биринчидан, мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳукуматлараро битимлар асосида. Иккинчидан, узоқ хориж мамлакатлари билан эркин муомаладаги валюта ҳисоб-китоб қилиш асосида савдо-сотиқ ишлари амалга оширилди. Ўзбекистон дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатлари билан ташқи савдо алоқаларини ўрнатди. Мамлакатимиз экспортида АҚШ, Туркия, Белгия, Япония, Буюк Британия, Франция, Голландия, Польша, Жанубий Корея Республикаси, Индонезия, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Малайзия каби давлатлар етакчи ўрин эгалламоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |