11-мавзу: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти Режа


МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик



Download 343,58 Kb.
bet4/9
Sana22.02.2022
Hajmi343,58 Kb.
#101462
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13-ma'ruza matni O'zb. hamjamiyati

МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорлик.


Сўнгги йилларда Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни фаоллаштириши натижасида хорижий мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича улкан натижаларга эришилмоқда. 
Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Мунтазам равишда долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича ташаббуслар рўёбга чиқарилмоқда, чет давлатлардаги ватандошлар билан мулоқот мустаҳкамланяпти, юртимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги обрўси юксалмоқда. Энг асосийси, янгиланишлар мамлакат тараққиёти, одамлар бахту иқболи йўлида амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар билан фаол мулоқотни йўлга қўйиш бўйича ташаббусларни илгари суриб келмоқда. Хорижий мамлакатлар билан фаол ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришда МДҲ алоҳида ўринга эга. 
Мамлакатимиз жаҳонда жадал ўзгаришлар рўй бераётган, хатар ва таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги зарур ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади, деб ҳисоблайди. 
Ўз навбатида, ушбу тузилманинг пайдо бўлиши ва фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш зарур. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлараро ташкилот ҳисобланиб, у 1991 йил 8 декабрда Минскда Белорусь, Россия, Украина томонидан тузилган. Ана шу давлат раҳбарлари имзо чеккан Битимда учала давлат сиёсий, иқтисодий, гуманитар, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга интилишини баён этди. 
1991 йил 21 декабрда Битимга Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон қўшилди, улар Белорусь, Россия ва Украина билан бирга МДҲнинг мақсад ва қоидалари тўғрисидаги Декларацияга Олмаота шаҳрида имзо чекди. 
1993 йил МДҲ Устави қабул қилинди, у давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ташқи сиёсий фаолиятини мувофиқлаштириш, умумий иқтисодий маконни вужудга келтириш, транспорт ва алоқа тизимларини ривожлантириш, аҳоли соғлиғи ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий масалалар ва иммиграция сиёсати, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, мудофаа сиёсатида ҳамкорлик қилиш ва ташқи чегараларни қўриқлашда биргаликда фаолият юритишни назарда тутади. 
МДҲда ҳақиқий аъзолари билан бирга МДҲ фаолиятининг айрим турларида қатнашувчи аъзолар бўлиши ҳам мумкин. 
МДҲнинг қуйидаги органлари ташкил қилинган: Давлат раҳбарлари кенгаши, Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Давлатлараро иқтисодий қўмита, маркази Санкт-Петербургда жойлашган Парламентлараро ассамблея ва бошқалар. 
МДҲнинг доимий ишловчи органи Минск шаҳрида жойлашган Мувофиқлаштирувчи-маслаҳат қўмита ҳисобланади. Унинг қошида доимий котибият ишлайди. Давлат бошлиқлари кенгаши 1 йилда камида 2 марта ўтказилади. МДҲ органларининг фаолияти МДҲ Низоми билан тартибга солинади. 
Ўзбекистон ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда МДҲда фаол иштирок этмоқда. У МДҲга давлатлар устидан тузилган ташкилот сифатида эмас, балки мустақил давлатларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи орган сифатида қарайди. МДҲ ҳудудида давлатларнинг тенг ҳуқуқлиги асосида ягона иқтисодий маконни яратиш, ташкилотда умуман иқтисодий муносабатларнинг устуворлигига эришиш, давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун ҳаракат қилади. Шу йилнинг мартида Ўзбекистон МДҲ парламентлараро Ассамблеясига аъзо бўлди.
МДҲ дунёда ўзига хос ягона ташкилот. У аъзоларидан ҳеч қандай катта мажбуриятлар ёки чуқур иқтисодий интеграция талаб қилмайди. Тузилма асосан гуманитар соҳада ўз ўрнини оқлади. Ҳамкорлик мамлакатлари орасида чегараларни визасиз кесиб ўтиш жуда муҳим. Умумий таълим соҳасида ҳам маълум ҳамкорлик имкониятлари бор. 
МДҲ гуманитар асослардан ташқари яна бир ўта муҳим масалани ҳал қилади — ҳамдўстлик собиқ Иттифоқ ичида фикр алмашиладиган норасмий майдон вазифасини ўтамоқда ва ҳар қандай можароларни пайдо бўлиш жараёнида ҳал қилиш имконини бермоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 2017 йил 4 – 5 апрель кунлари давлат ташрифи билан Россия Федерациясида бўлди.

Download 343,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish