11-мавзу: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти Режа


Президентлар музокаралари якунида қатор ҳужжатлар имзоланди



Download 343,58 Kb.
bet6/9
Sana22.02.2022
Hajmi343,58 Kb.
#101462
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
13-ma'ruza matni O'zb. hamjamiyati

Президентлар музокаралари якунида қатор ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди. 
Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, миграция соҳалари, шунингдек минтақалараро ҳамкорлик, туризм ва соғлиқни сақлашга оид умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган 55 ҳужжат имзоланди.
Жумладан, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолаган. Шунингдек, биргаликда миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш, соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланган.
Ўзбекистонва Россия ўртасида 50дан ортиқ ҳужжат имзоланди
Имзоланган ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Владимирович Путин ўртасида қўшма баёнот.
2. Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида минтақалараро ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича келишув.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув
4. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида миграция соҳасида мутасадди органлар ваколатхоналарини таъсис этиш бўйича келишув.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш, тиббий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Россиянинг фуқаролик ва ҳарбий аҳамиятга молик юқори технологияли маҳсулотларни барпо қилиш, ишлаб чиқариш ва экспорт қилишга ихтисослашган «Ростех» давлат корпорацияси ўртасида англашув меморандуми.
8. «ЕВРОЦЕМЕНТ груп» ва «Ўзқурилишматериаллари» Акционерлик жамияти ўртасида қурилиш саноати ҳамда модернизация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича меморандум.
9. Ўзбекистон Республикаси металлургия саноати, нефтегаз кимёси ва кон саноатида Россия Федерацияси компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари бўйича келишув.
10. «Газпром экспорт» ва «Ўзтрансгаз» ўртасида табиий газ харид қилиш бўйича шартнома. Ва бошқалар

2019 йилнинг 11 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги Саммити Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтди. 


Унда давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган комплекс мавзуларни муҳокама қилиб, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар. 
Саммитдаги энг муҳим воқеалардан бири 2020 йилда МДҲга раислик қилиш Ўзбекистон томонига ўтгани ва барча иштирокчи давлатлар томонидан қўллаб-қувватлангани бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимиз МДҲга раислиги давомида ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва самарадорлигини оширишга устувор эътибор қаратилади. 
Бунда аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, эркин савдо зонаси тўлиқ ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш кооперациясини чуқурлаштириш устувор йўналиш ҳисобланади. Шунингдек, аграр соҳа, энергетика ва телекоммуникациялар тармоғидаги ҳамкорликни кенгайтириш, илмий, инновацион ва таълим дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. 
Бундан ташқари, ўн йилга мўлжалланган Транспорт ва транзит йўлакларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва Ҳудудлараро ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Бу эса минтақа савдо-иқтисодий салоҳиятини янада ортишига туртки бўлади. 
Ўзбекистон раислигида ўтиши режалаштирилаётган 2020 йил бир қатор муҳим тадбирлар ўтиши билан ҳам аҳамиятлидир. Айниқса, келгуси йили юртимизда биринчи МДҲ ҳудудлараро форуми бўлиб ўтишини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, МДҲ савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгаши мажлисини ўтказилади. Унинг доирасида Ҳамдўстликнинг ишбилармонлик ташаббуслари ҳафталиги ташкил этилади. Бундан ташқари, ахборот хавфсизлиги, маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳам қатор тадбирлар режалаштирилган. 
Шу ўринда Ўзбекистон раислигида ўтадиган йилда ўзининг МДҲдаги бир қатор ташаббусларини яъни мамлакатларимизда навбати билан туризм ярмаркалари ва МДҲ маданияти кунларини, Ҳамдўстликнинг ижодкор ёшлари ўртасида мунтазам учрашувларни ўтказиш ғоясини ҳаётга татбиқ этиш учун имконият беради. 
Умуман олганда, 2020 йилда МДҲга мамлакатимизнинг раислик қилиши минтақада ўзаро ҳамкорлик учун қулай муҳит шаклланиши, минтақавий хавфсизликнинг таъминланиши бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилиши ва энг асосийси Ўзбекистон ташаббусларининг халқаро майдонда яна бир карра эътироф этилишига замин яратади. 
Таъкидлаш жоизки, ўз низомига кўра аъзо мамлакатларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, экологик, тинчлик ва хавфсизлик каби йўналишларда яқин ҳамкорлик қилиши, давлатлараро шерикчилик ва интеграцияни ривожлантириши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдек, муҳим вазифалар қатъий белгилаб қўйилган МДҲнинг навбатдаги раислиги мамлакатимизнинг халқаро обрў-эътиборида аҳамияти катта бўлади.


Download 343,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish