2.Архегониал ўсимликларнинг классификацияси
Рус ботаник олими И.Н.Горожанкин 1876-йилда архегонийли ўсимликларни биринчи марта ягона алоҳида гуруҳга бирлаштирди ва мохлар, папоротниксимонлар (папоротниклар ёки қирққулоқлар, қирқбўғимлар, плаунлар, селагинеллалар ва шу кабилар) ни ушбу гуруҳга киритди. Ҳозирда айрим систематик олимлар архегонийли ўсимликларни аввал бошда қабул қилинган алоҳида систематик бирлик-тип деб ҳисоблайдилар: бошқа олимлар очиқ уруғлиларни бу гуруҳдан ажратадилар: кўпчилик систематик олимлар еса биттагина морфологик белгига, яъни архегоний бўлишига асосланиб, архегонийли ўсимликларнинг турли-туман гуруҳини ягона гуруҳ қилиб бирлаштириш мумкин емас, деб ҳисоблайдилар, улар бу гуруҳни бирлик деб тан олмайдилар ва уларни ўз ривожланиш тарихига ега бўлган бир нечта мустақил гуруҳларга бўладилар. Сўнги фикр енг кўп асосга ега деб ҳисобланмоқда ва унинг кўпгина тарафдорлари бор.
3. Мохсимонларнинг (йўсинлар) аҳамияти
Мохсимонлар 160000 яқин тур ўз ичига олиб, ўсимликларнинг жуда оддий тузилганлиги, илдизи ва ўтказувчи боғламлардан иборат ўтказувчи системаси бўлмаслиги билан бошқа юксак ўсимликлардан фарқ қилади. Мохсимон ўсимликларнинг енг оддийлари талломлилар бўлиб, уларнинг танаси ер бағирлаб ётадиган талломдан иборат. Анча мураккаб тузилган мохсимонларнинг танасида поя ва барглар, илдизлар ўрнида ризоидлар бўлади(70, 71-расмлар). Бундан ташқари айрим мохсимонларнинг ризоиди кўп ҳужайрали ва сершох ривожланади. Мохсимонларнинг анатомик тузилиши ҳам жуда сода бўлиб, хилма-хил тўқималарга ажралмайди ёки тўқималар бир оз сезилади.
Мохсимонларнинг вегетатив қисмларида кўп ҳужайрали жинсий органлар, яъни еркак жинсий органлари-антеридий, урғочи жинсий органлари-архегоний ҳосил бўлади. Мохсимон ўсимликларда наслнинг галланиши (навбатлашиши) аниқ ифодаланади. Лекин улар ривожланиш сиклида жинсий насл-гаметофит устун туриши билан бошқа юксак ўсимликлардан (қирққулоқлардан, қирқбўғимлардан, плаунлар, очиқ уруғлилар, ёпиқ уруғлилардан) фарқ қилади. Жинссиз насл, яъни сапрофит ниҳоятда редукцияланган бўлади ва чала паразит ҳолатида гаметофитда яшайди.
Сапрофит сувни ва қисман озиқни сўрғичли оёқчаси билан олади. Бундан ташқари сапрофитда хлорофил доначалари бўлганлигидан, сапрофит фотосинтез йўли билан мустақил равишда озиқланиши мумкин.
Мохсимонлар сперматозоид ва тухум ҳужайралари ёрдамида жинсий йўл билан кўпаяди. Мохсимонларнинг сперматозоидлари икки хивчинли бўлиб, ҳаракатчан бўлади. Мохсимонларда жинсий жараён амалга ошиши учун албатта сув бўлиши талаб қилинади, чунки ундаги сперматозоидлар фақат сувдагина архегонийлар томон сузиб боради. Мохсимонлар турли йўллар билан, масалан, ер устки новдалари, вегетатив танасининг бўлакчаси ёки бўлакланувчи куртаклари билан вегетатив кўпайиши ҳам мумкин. Ер юзида мохсимон ўсимликларнинг тахминан 25 000 га яқин турлари тарқалган. Мохсимон ўсимликлар ўз ичига икки синфни бирлаштиради, яъни жигар мохлари ва поя баргли мохларга бўлинади.
Баргли мохларнинг амалий аҳамияти табиатда унчалик катта емас. Улар орасида сфагнум мохларининг ҳар хил турлари, хусусан торф ҳосил қиладиганлари кўпроқ аҳамиятга ега. Европа, Осиё ва Американинг шимолий худудларида торф мохларига бой ботқоқликлар жуда катта майдонларни ишғол қилган. Ушбу ҳудудларда улар миллионлаб квадрат километр майдонларда учрайди.
Торф-қимматбаҳо ёқилғи ва ўғитдир. Сфагнум ва баргли бошқа турлари қуритилиб, ёғочдан ясалган уйларнинг деворларидаги тирқишларини бекитиш, тез бузиладиган меваларни жойлаш, чорва молларини остига тўшаш учун ишлатилади. Бу турдаги мохлардан қишлоқ хўжалигининг боғдорчилик соҳасида, айрим ўсимликларни оранжерияларда ўстиришда фойдаланилади. Сфагнум мохи халқ хўжалигида баъзан дезинфекцияловчи восита сифатида, техникада еса қурилиш учун бинокорлик плиталари тайёрлашда ишлатилади.
Шу турдаги фойдали хусусиятлари бор бўлган мохларнинг анчагина зарарли тамонлари ҳам бор. Сфагнум мохлари ўтлоқ ва пичанзорларни ботқоқлантириб, айниқса кўп зарар етказади. Бунда тупроққа ҳавонинг кириши қийинлашади, фойдали ўтлар йўқолиб кетади. Шу сабабли ўтлоқларда мохларга қарши кураш олиб боришга тўғри келади. Ўрта Осиёдаги қумли чўлларда, агар чорва моллари бир қанча вақт ўтлатилмаса, кўпинча саҳро мохи-Тортула десерторум нинг пўстлоқчалари пайдо бўлиб, у ернинг қумли тупроғининг, сувининг физикавий хоссаларининг ёмонлашувига сабабчи бўлади ва ҳатто оқ саксовул, қандим каби йирик чўл ўсимликларини қуритиб қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |