11.4. Тармоқ тузилмаси
Саноати ривожланган мамлакатларда силжишларининг умумий қонунияти қишлоқ хўжалиги ва
хом-ашё тармоқлари салмоғ ининг сезиларли пасайиши, саноатнинг т ехник модернизацияси
ва ҳизматлар соҳаси тармоқларининг т езкор ўсишида кўринади. Энг радикал ўзгаришлар
тармоқ ости соҳалари даражасида юз беради, уларнинг
доирасида энг юқори динамикага илм-фан кўп талаб этадиган ишлаб чиқариш соҳалари эга
бўлади. АҚШда қайта ишлаш саноатида банд бўлганлар сонининг пасайиши асосан
аноанавий юқори меҳнат талаб қиладиган ишлаб чиқариш соҳалари (озик-овқат,
тўқимачилик, тикувчилик) ҳамда капитал кўп талаб қиладиган т армоқлар (хусусан
металлургия) ҳисобига содир бўлди. Шу даврда эл ектротехника саноати ва ускунасозликда
банд бўлганларнинг сони сўнгги беш йилда 1.5 бараваридан кўп ўсди.Ҳаракт ерли
ўзгаришлар ривожланаётган мамлакатлар хусусан янги индустриал давлатлар (ЯИД) нинг
тармоқ тузилма ида юз бермокда. Бу мамлакатлар биринчинавбатда Шаркий Осиё тўртлиги
(Сингапур, Тайванп, Жанубий Кор ея ва СанЧанг) янада кўпроқ даражада маҳсулот сифати
ва ишчиларнинг юқори малакасига таянган холда т ехник мураккаб ва илмий ишлаб
чиқариш тармоқларига ихтисослашмокда. Оддий, кўп меҳнат талаб килинадиган буюмлар
(масалан тўқимачилик, кийим-кечак, пояфзал) ни ишлаб чиқаришнинг устунлигини
сақлашга фақатгина арзон ишчи кучига эга, экспорт экспанциясининг ёълига кечроқ
кирган давлатлар (Шри Ланка, Индонезия, Филиппин, Бангладеш) кодир бўлмокдалар. Улар
ЯИД ўз позицияларни ишчи кучи баҳосининг ўсиши туфайли ёъқотиши эвазига
рақобатбордошликка эришмокдалар. Шунинг учун меҳнатталаб ишлаб чиқариш тармоқлари
анча ривожланган давлатлардан кам ривожланган давлатларга фаол кўчиб ўтмоқда. Бунда
юқори муваффақиятга арзон ишчи кучи устунлигини замонавий илмий т ехник ютуклардан
танлаб фойдаланиш билан қўшиб олиб борганлар эришмокдалар.Тармоқ тузилма идаги
ўзгаришлар бизнинг мамлакатимиз учун ҳам
долзарб аҳамиятга эга. Ўзоқ йиллар давомида МДХ мамлакатлари иқтисодиётининг энг
муҳим тармоқлари орасидаги муносабатлар етарлича барқарор бўлиб келди. Бу ҳалқ хўжалиги
тармоқларининг миллий даромаддаги улушини тасдиқлайди.
1996 1997 1998 1999 2000
2001 2002 2003
Саноат 94,8 99,1 101,7 105,2 104,3 104,3
103,8 104,2
қишлоқ хўжалиги 101,6 100,1 102,6 104,1 103,6
105,7 106,4 108,1
Транспорт ва алоқа 92,7 102,2 94,4 105,8 104,1 105,6
103,1 104,2
қурилиш 78,0 104,0 107,0 117,0 115,0
102,0 101,0 103,7
Савдо, тайёр буюмлар, (МТС) 90,4 95,7 122,2 112,6 114,2
109,5 107,6 109,6
Бошқалар 76,6 73,0 109,8 121,4 110,3 113,0
115,7 114,7
Маълумотлардан кўриниб турибдики, МДХ мамлакатлари ҳалқ хўжалиги тармоқ тузилмаси
гарчи оптимал бўлмаса ҳам етарлича барқарор экан. Бу ерда қишлоқ хўжалиги, савдо ва
МТСнинг ортда колиб кетганлиги акс эттирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |