Инновациявий жараённи учта мантиқий шаклга ажратиш мумкин: оддий корхона ичидаги (натурал), оддий корхоналараро (товар) ва кенгайтирилган. Оддий ИЖ инновацияни яратиш ва ундан фойдаланиш битта корхона ичида бўлишини назарда тутади, бунда инновация бевосита товар шаклини олмайди. Оддий корхоналараро инновациявий жараёнда инновация олди-сотди предмети бўлиб хизмат қилади. Инновациявий жараённинг бундай шакли, инновацияни яратиш ва ишлаб чиқариш функциясини уни истеъмол қилиш функциясидан ажратади. Ва ниҳоят, кенгайтирилган инновациявий жараён инновациявий маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар кундан-кунга кўпайишида намоён бўлади, ва бу, ўзаро рақобат оқибатида ишлаб чиқарилаётган, маҳсулотнинг истеъмол хусусиятлари такомиллашувига олиб келиши табиий.
Инновациявий жараён товар жараёнга айланиб бориши билан унинг иккита органик фазаси ажратилади: а) яратиш ва тарқатиш; б) инновация диффузияси. Биринчиси, асосан, илмий тадқиқотлар ва тажриба-конструкторлик ишларининг кетма-кет босқичларини, тажрибавий ишлаб чиқариш ва савдони ташкил этишни, тижорат ишлаб чиқаришини ташкил этишни ўз ичига олади.
Иккинчи фазада жамият учун фойдали самара инновация ишлаб чиқарувчилари, ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида қайта тақсимланади.
Инновация диффузияси – бу шундай жараёнки, унинг воситаси ёрдамида инновация, вақт мобайнида, ижтимоий тизим аъзолари ўртасида коммуникацион каналлар орқали узатилади. Инновациялар сифатида тегишли хўжалик юритувчи субъект учун янги бўлган ғоялар, предметлар, технологиялар ва ҳ. хизмат қилиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда диффузия – бир марта ўзлаштирилган ва фойдаланилган инновацияни янги шароит ёки жойларда тарқатишдир.
Муайян корхонанинг инновациявий фаолиятидаги устуворликлари биринчи навбатда у фаолият юритаётган ички ва ташқи муҳит шароитларига боғлиқ бўлади:
истеъмолчиларнинг талаблари ва хоҳиши;
инновацияларни амалга ошириш имкониятлари;
моддий-молиявий ресурслар, ишлаб чиқариш ва экспериментал базанинг мавжудлиги;
мавжуд ишланмалар ва ҳ.
Ҳозирги кунда инновацияларни амалга оширишни рағбатлантирувчи асосий куч сифатида, товар бозорларидаги кескин рақобат шароитидаги потенциал даромад миқдори хизмат қилиши мумкин. Инновациявий ўзгаришлар омиллари ўртасида: ускуналар харид қилиш, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишлар кенг тарқалган. Шундай қилиб, ички ва ташқи бозорларда кескин рақобат мавжудлиги инновацияларнинг асосий мақсадларини белгилайди.
Инновациявий ривожланиш омиллари замонавий босқичдаги иқтисодий ўсишнинг асосини ташкил этган ҳолда, ишлаб чиқариш соҳасининг кўпгина хусусиятларини ҳам белгилайди.
Одатда, омиллар йиғиндисини таъсир характерига боғлиқ ҳолда қуйидагиларга ажратишади:
иқтисодий;
техник-технологик;
ташкилий;
ижтимоий;
ҳуқуқий;
экологик.
Пайдо бўлишига қараб улар ички ва ташқи омиллар бўлиши мумкин.
Ички омиллар:
ишлаб чиқариш базаси ривожланишининг моддий-техник базаси;
ташкилот ихтисослиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мақсади;
бошқарув тури ва ташкилий тузилмаси;
бошқарув услуби ва услубиёти;
ишлаб чиқаришнинг янгилик даражаси;
турли хил ходимларнинг талаб қилинган ва мавжуд малакавий даражаси;
ходимларни рағбатлантириш тизими;
ходимларнинг инновациявий фаоллиги даражаси;
ташкилий маданият ва бошқалар.
Ташқи омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
бозор тузилмалари;
солиқ тизими;
қонуний-ҳуқуқий тизим;
молия-кредит тизими;
умумиқтисодий, ижтимоий ва ташқи сиёсий характерга эга омиллар;
тарихий ва миллий омиллар.
Инновациявий асосга эга бўлган иқтисодий ривожланиш масаласини ечиш жараёнида, корхона инновациявий мақсадлар тизимини ифодалаши лозим. Бу айниқса, ўз ривожланишининг фаол стратегиясини амалга ошираётган корхоналар учун муҳимдир.
Бундай стратегияни амалга ошириш умумий кўринишда бир нечта омилларга боғлиқ бўлиб, уларнинг мазмуни ва йўналиши қуйидагилар билан белгиланади:
олдинроқ қарор топган ишлаб чиқаришни ривожланиш даражаси;
бошқарув механизми ва тизимининг аҳволи;
иқтисодий объектнинг моддий-техник салоҳияти даражаси;
ташкилий тузилмаларнинг тури ва йўналиши;
ўзгаришларга эҳтиёж сезиш ва ходимларнинг уларга тайёрлиги.
Инновациявий жараённи бошқариш зарурияти ва имкониятларини аниқлаш, уни амалга ошириш шароитларини ифодалаш имконини беради. Буларга биринчи навбатда турли хил эҳтиёжлар киради. Уларни ички ва ташқи муҳит эҳтиёжлари, шахсий эҳтиёжларга ажратиш мумкин.
Янги маҳсулотларнинг ўзига хослигини тадқиқ этган ҳолда, инновациявий фаолиятни бошқаришни ташкил этиш бўйича бир қатор чеклашларни ифодалаш мумкин:
илмий-техник тараққиёт ривожланишини ташкил этишнинг универсал шаклини барпо этишни мураккаблилиги;
инновациявий ва кундалик ишлаб чиқариш жараёнининг сифат фарқи;
инновациявий жараённинг турли босқичларида турли хил бошқарув тизимларини қўллаш зарурияти;
бозор эҳтиёжларига адекват жавоб қайтарадиган, инновациявий фаолиятни бошқаришнинг эгилувчан тизимини барпо этиш зарурияти.
Шундай қилиб, иқтисодий тизимларда инновация менежментининг самарали ташкил этилиши, уни узоқ муддатли, рақобатдош ривожланишининг асосий шартларидан бирига айланиб қолади. Шу муносабат билан, инновациявий менежмент соҳасидаги йиғилган жаҳон тажрибасини миллий хусусиятларга мослаштирган ҳолда фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Инновациялар, янгиликлар (нововведение) назариясининг марказий категорияси бўлган ҳолда, инновациявий жараёнларнинг моҳияти ва хусусиятларини ҳам белгилайди. Инновациявий фаолиятнинг мавжуд хусусиятлари, инновациявий объектларни бошқариш жараёнларига шарт ва чегара қўяди. Шунинг учун ҳам, янгиликлар туркумлаштирилишини нафақат назарий, балки инновациявий менежментда қўллаш амалиёти нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқиш лозим.
Адабиётларда мавжуд бўлган инновациявий жараён элементларининг кўп сонли таъриф ва тушунчаларига қарамасдан, Й.Шумпетер томонидан таклиф этилган, ва унинг иқтисодий ривожланиш назарияси асосини ташкил этган, туркумлаштириш бошланғич нуқта сифатида хизмат қилади.
Умумий кўринишда инновациялар қуйидаги категорияларга бўлинади: технологик ва нотехнологик.
Do'stlaringiz bilan baham: |