Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари 5 та принципга асосланади.
Динлараро бағрикенглик ғояси – диний эътиқодлари турлича бўлган кишиларни ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳат бўлиб яшашларини таъминлаш йўли (Давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги 5 принцип)
Диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш.
Диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмаларининг хусусий иши деб тан олиш.
Диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқларини тенг кафолатлаш ва уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик.
Миллий-маданий, умуминсоний қадриятлар қарор топтириш ишида диний уюшмалар имкониятидан фойдаланиш.
Диний бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўймаслик.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, дунёвий давлат сифатида, дин давлатдан ажратилган бўлса-да, лекин диндор жамиятдан ажратилмаганлиги боис барча динлар, шу жумладан, ислом динига бўлган муносабат тубдан ўзгарди.
Давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат тўғри йўлга қўйилди. Яъни виждон эркинлигига эътибор қаратилди.
Динга ишонувчилар ва ишонмайдиганлар ўртасидаги муносабатлар тўғри йўлга қўйилди.
Бу БМТ устави ҳамда 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясига мос тушади. Қисқаси, дин дунёвий давлат тизими билан нафақат муроса қилиш, балки умуммиллий тараққиёт йўлида, у билан самарали ҳамкор бўлиши мумкин.
1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 184-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилди: 184-модда.
“Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши” (диний ташкилотларнинг хизматдагилар бундан мустасно) энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткага муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
“Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш, 241-моддада Диний ташкилотлардан сабоқ бериш тартибини бузиш ҳам энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 15 бараваригача миқдорида жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”.
202 – моддада фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилот-ларнинг фаолиятида қатнашишга ундаш ҳам энг кам иш ҳақининг 5-15 бараваригача жарима ёки 15 сутка қамоққа олишга сабаб бўлиши кўрсатилган.
145-моддаси 2-қисмида “Вояга етмаган болаларни диний ташкилотларга жалб этиш, Шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитиш энг кам иш ҳаққининг 50бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган.
216-моддага кўра фаолияти тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар тузиш энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 70 бараваригача жарима ёки 6 ойгача қамоқ ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
229-моддага кўра диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.
Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан фуқаролар тотувлигини бузиш, вазиятни беқарорлаш-тириш ҳам энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорида жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.