Органик нураш ўсимлик, ҳайвон ва микроорга-низмларнинг ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, ана шу факторларнинг фаолиятлари натижасида содир бўлади. Органик нураш, кўпинча, механикавий, химиявий нураш процесслари билан бирга давом этади.
Нураш процессининг содир бўлиши ва кучайишига кишиларнинг инженерлик фаолиятлари ҳам катта таъсир қилади. Маълумки, кишилар шахталар, котлованлар, бурғ қудуқлари қазиб, ер қобиғининг ички қатламига кириб бормоқда. Ҳозирги вақтда чуқурлиги 8000 метргача етадиган бурғ қудуқлари бор. Уларни 15 минг метр чуқурликкача пармалаб тушиш лойиҳаси тузилган. Ана шу чуқурликларда ҳам қандайдир даражада бўлсада, вақт ўтиши билан механикавий, химиявий ва органик нураш процесслари бошланади.
Физик кимёвий ва органик нураш жараёнлари ўзаро боғлиқ ва бир вақтда содир бўлади. Нураш жараёни ер остига чуқурлашган сари камайиб боради. Ер остидаги нураш 500 м дан 1 км етиши мумкин.
Ер юзасида ҳосил бўлган маҳсулотлар силжимасдан, ўз жойида қолиб, чўкинди жинслари ҳосил қилади. Бундай жинслар эллювиал ётқизиқлари дейилади. Эллювиал жинслар таркиби туб жинслар таркибига боғлиқ бўлади. Улар асосан харсангтош, шебень, дресва каби жинслардан ташкил топган бўлади. Қалинлиги бир неча см дан бир неча метргача боради
Нураш жараёни маълум бир турдаги рельеф шаклла-рини ўзгартиради. Эллювиал ётқизиқлар тоғларнинг, тоғ тузилмаларини сув айирғичларини ва уларни ажратиб турувчи эгарсимон пастликларини қоплаб, сув айирғичларини яссилаб, текислаб, текисликлар, сойсимон ва баланд-пастли пастликлар ҳосил қилади. Умуман нураш жараёни маълум бир турдаги рельеф шаклларини ўзгартиради.
Лекин бошқа эндоген жараёнлар ривожланишида сабабчи бўлувчи емирилган маҳсулотларни ҳосил қилишда энг катта омиллардан биридир. Кўпинча нураш жараёнлари ўта жадаллашган майдонларда рельефнинг баъзи бир шакллари ва элементлари ҳосил бўлади. Нураш жараёни натижасида ҳосил бўлган ҳар-хил шаклдаги рельеф элементлари яхши ориентир белгилар бўлиб, уларни топографик хариталарда алоҳида шартли белгилар билан аниқ ифодалаш керак бўлади.
Ер шарининг юзасида бирон бир жой йўқки, шамолнинг фаолияти кузатилмаса. Шамол, ҳатто ҳеч қачон қуёш нури тушмаган жойларда ҳам кириб боради. Шамол қаерда бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай шароитда маълум ишни бажаради. У вулқон газларини ва нурларини учиради ёки денгиз тўлқинлаини ҳайдайди, дарахт шоҳларини силкитади, ўсимликлар уруғини тарқатади ёки жуда катта тезликда ҳаракат қилиб, унинг айрим дарахтларни қўпоради. Иморатларни вайрон қилади. Далалардан унумдор тупроқ массаларини учириб кетади ва ҳ.к.
Шамолнинг геологик ва рельеф ҳосил қилиш ишлари жуда хилма-хилдир шамол фаолиятини ўрганиш шуни кўрсатадики, экзоген жараёнлар каби, шамол мустақил геологик ва рельеф ҳосил қилувчи омил сифатида фаолият кўрсатиши учун маълум табиий шароитлар бўлмоғи керак.
Бундай шароитларга қуйидагилар киради:
1) Тоғ жинслар юзасининг қуруқ бўлиши;
2) Ўсимликлар бўлиши ёки умуман бўлмаслиги;
3) Шамол учириши мумкин бўлган чақиқ, бўш минерал ва жинсларнинг заррачалари йиғилган бўлиши;
4) Ер юзасига тўпланган материалларни учириш ва бошқа жойларга кўчириш учун шамолнинг етарли кучи ва тезлиги бўлиши керак.
Тоғ жинслари юзасининг қуруқ бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Агар тоғ жинслари ҳўл бўлса шамол уларни кўчира олмайди. Ўсимликлар ҳатто ўта паст бўлганда ҳам ер юзидаги шамолнинг тезлигини пасайтиради ва ердаги заррачаларни учиришга тўсқинлик қилади.
Шамол ўзи мустақил равишда қоя жинсларини емиролмайди, фақат қояларда ўзи билан учириб борган қаттиқ минерал заррачаларни уриш натижасида жинсларни емиради. Кучли ҳаво оқими эса чангларни катта масофаларга учириб кетиши мумкин.
Агар шамол тезлиги 5-6 м/сек бўлса, диаметри 0,25 мм дан кичик бўлган заррачаларни бошқа жойга кўчира олади. Агар шамол тезлиги 20 м/сек дан ошса 10-15 мм ли зарраларни кўчира олади. Катта тезликдаги шамоллар инсонларга экин майдонлари, ҳайвонлар, иншоотларга катта зарар етказиши мумкин. Демак шамол инерцияси таъсирида тоғ жинслари емирилишида, ўйилади, силлиқланади ва парчаланади. Шамолнинг ана шу бажарган геологик иши коррозия дейилади.
Эол шакли рельефлар йирик масштабда (1:10000, 1:25000) топографик хариталарда горизонталлар, баландликлар белгиси ва шартли белгилар ёрдамида ифодаланади. Горизонталлар харита масштабида кўра рельеф шакли тузилишида мос ҳамда аниқ ўтказилган бўлиши керак. Горизонталлар уюмлар, уялар, дўнгликлар, бархан ва дюналар шаклларини пардозлаш, тўғри чизиқли горизонталлар эса, уларнинг рельеф шакллари йўналишини кўрсатиши лозим.
Баъзи рельеф шаклларини пардозлашда штрихлар ёрдамида уларнинг қияликлари ва ёнбағирларининг ётиши томонини, нишаблигини кўрсатиш мумкин. Рельефнинг баъзи элементларини берилган масштабда пардозлаш мумкин бўлмаса, махсус шартли белгилардан фойдаланилади. Эол рельефли жойлар ҳаракатчан бўлади ва бир ердан иккинчи жойда кучиб туради. Шу сабаб эол рельеф шакллари харитасини тез-тез ўзгартириб, қайта тузиб, аниқлик киритиб борилади.
Сувнинг ер ости тоғ жинсларига химиявий ва механик таъсир этиб, уларни емирилиши ва тоғ жинси таркибидаги сувда тез эрувчан тузларни ва майда грунт заррачаларини ўзи билан ер юзасига оқизиб олиб чиқиш жараёни суффозия (лотинча «ўйин» демакдир) деб аталади.
Ер ости сувларининг қум, лесс ва лёссимон қатламлар таркибидаги майда заррачаларни ювиб ер юзасига оқизиб чиқиши механик суффозия дейилади. Бу жараённинг давом этиши ер остида бўшликлар ва ер юзасида ўпиришлар, чўкишлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Ер ости сувлари таъсиридан тоғ жинслари таркибидаги сувда эрувчан тузларнинг сувда эриб ер юзасига окиб чикиши химиявий суффозия дейилади. Бундай ҳодисалар иморат ва иншоотлар мустахкамлигига салбий таъсир этади. Шунинг учун қурилиш майдонида юза сувлари оқимини тартибга солиш, ер юзасини гидроизоляция қилиш ва фильтрация тезлигини камайтириш максадида зовурлар қазиш зарурдир ёки техник мелиорация йўли билан фильтрацияни камайтириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |