11-маъруза: ернинг сиртқи динамик жараёнлари режа



Download 0,6 Mb.
bet2/5
Sana25.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#703881
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-маъруза

Экзоген процесслар ернинг устида ва унинг ўзгаришида иштирок этувчи процесслар (мажмуи) йиғиндиси ҳисобланади. Буларга нураш, дефиляция, эррозия, эол, оқин сув, музлик, ётқизиқлар ва чўкиндилар пайдо бўлиши ва бошқа процесслар киради.
Бу кучлар ёки процесслар таъсирида ҳар қандай тоғ жинслари озми – кўпми бузилади, таркиби, тузилиши ўзгаради ва емирилади, натижада янги тоғ жинси, яъни чўкинди тоғ жинслари ҳосил бўлади. Масалан, қумлар, қумтошлар, гиллар, лёсс жинслар ва бошқалар ҳар хил йўл билан тоғ жинсларининг парчаланиши, нураши натижасида ҳосил бўлган.
Ер юзасида температура ўзгариши, сув, ҳаво ва тирик организмлар таъсирида тоғ жинсларининг парчаланиш процессига нураш процесси дейилади. Нураш ҳодисаси учга бўлинади: физикавий, химиявий, органик. Табиатда нурашнинг ҳар учала тури, одатда айни бир вақтда рўй беради.
Физикавий нураш - қуёш нурлари кундуз кунлари ер устидаги тоғ жинсларини қиздиради, кечаси бу жинслар совийди. Натижада тоғ жинслари таркибидаги минералларнинг торайиши ва кенгайиши вужудга келиб, улар емирилади ва майдаланиб кетади. Бу хил нураш физикавий нураш деб аталади.
Температуранинг тинмай ўзгариши таъсирида қаттиқ ҳолдаги тоғ жинслари ёрилади ва майдаланади. Тоғ жинслари таркибидаги ҳар хил минераллар қуёш иссиқлик таъсирида бир текис ўзгармайди, чунки уларнинг иссиқликни қабул қилиши, сақлаши ва тарқатиш хусусиятлари ҳар хил бўлади. Бундан ташқари қуёш нурларининг физикавий таъсирида минерал ва тоғ жинсларининг сирти қизиб, ҳажми кенгайганлигидан қатламнинг қизиган устки қисми ички совуқ қисмидан ажралади. Кечаси эса, бунинг тескариси, тоғ жинсларининг сирти ички қисмига қараганда тезроқ совийди. Бу хил ҳодисалар такрорланиши натижасида тоғ жинсларининг ёрилиши кучаяди.
Узоқ давом этадиган бундай ҳодисалар натижасида қаттиқ, зич ва яхлит жинслар секин – аста емирилади, парчаланади ва майдаланади. Физикавий нураш, одатда, температураси кескин фарқ қиладиган континентал иқлимли жойларда, яъни саҳроларда ва тоғлик жойларда энг қучли бўлади.
Нураш процесси натижасида емирилган, майдаланган тоғ жинслари баъзан ўша жойнинг ўзида қолади, бундай процесс элювий процесс дейилади. Бироқ бу жинслар, кўпинча, тоғ ён бағирлари бўйлаб сурилиб, делювий қопламини ҳосил қилади. Делювий деганда нураш натижасида емирилган тоғ жинсларининг ёмғир ва қор – муз суви таъсирида тоғ ён бағирларига ва тоғ этакларига ётқизилиши тушинилади.
Химиявий нураш” ҳаводаги сув буғи ва газларнинг ўзида карбонат ангидрид газини ва ҳар хил тузларни эритиб, тоғ жинси қатламлари бўйлаб ҳаракат қилувчи сувнинг (ер ости, ер усти сувларининг) ҳамда организмларнинг чириши процессида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг тоғ жинслари билан химиявий реакцияга кириши натижасида содир бўлади. Бу реакция вақтида тоғ жинсларини ташкил қилиб турган минералларнинг жинслиги, мустаҳкамлиги бўшашади, улар эрийди, бир хилдан иккинчи хилга, бир кўринишдан иккинчи кўринишга ўтиши тезлашади.
Химиявий нураш процесси ош тузи, гипс, ангидрид, оҳактош, доломит қатламларига айниқса кучли таъсир қилади. Шунинг учун ҳам бу минерал жинслар тарқалган территорияларда қурувчилар, кўпинча, катта – катта ер ости бўшлиқларига, ғорларга дуч келадилар

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish