|
11-амалий иш Мавзу: Йўл пойи устки юзасини ва ён бағрини пардозлаш, йўл пойи ва бағрини мустахкамлаш технологик жараёнлари ҳисоби
|
bet | 1/3 | Sana | 23.02.2022 | Hajmi | 57,42 Kb. | | #164432 |
| Bog'liq 11 ish
11-амалий иш
Мавзу: Йўл пойи устки юзасини ва ён бағрини пардозлаш, йўл пойи ва бағрини мустахкамлаш технологик жараёнлари ҳисоби.
Ишдан мақсад: Талабаларгаберилган топшириқга асосан йўл пойини қурилиб бўлингандан сунг устки юзани ёнбағрини пардозлаш ва мустаҳкамлаш ишларини ташкил қилиш жараёнларини урганадилар.
Пардозлаш ва мустахкамлаш ишлари
Йўл пойи юзасига кўндаланг нишабликлар берган ҳолдаги сўнги текислаш ишлари, юзани қўшимча зичлаш, қояларни текислаш ва мустаҳкамлаш йўл пойини қуриш ишларини тамомлаш арафасида бажарилади. Қурилиш транспортлари ҳаракати натижасида ва ёғингарчилик сабабли бузилган жойларни тузатиш ишлари йўл тўшамаси қурилишидан олдин бажарилади.
Йўл четларини текислаш ва мустаҳкамлаш ишлари йўл тўшамаси қурилиб битказилгандан сўнг амалга оширилади. Бунда ҳамма вақтинчалик кириш - чиқиш йўллари тугатилади.
Сувларни четлатувчи зовурлар ва йўл четидаги ариқчаларни юзаси ва тагини тайёр бўлишига қараб мустаҳкамланади.
Баланд кўтармаларнинг ва чуқур ўйилмаларнинг қияликлари (зах қочирувчи қувурлар қуриш ҳам)ни текислашни уларнинг босқичма-босқич қисмлари (қавати) битиши билан бажарилади.
Қияликларнинг юзасига ўт уруғлари сепиш билан мустаҳкамланганда, зич лойсимон грунтларда қурилган ўйма ён бағирлари ҳосилдор грунт ётқизишдан олдин 10-15сm чуқурликда юмшатилиши лозим.Кўп йиллик ўтлар, сув билан пуркаш усулида олдиндан намланган, йўл чети ва ён бағирлар юзасига экилади.
Қияликларни йиғма панжарасимон конструкциялар билан мустаҳкамлаганда, уларни йиғиш ишлари пастдан юқорига тиргак вазифасини бажарувчи бетон берма ўрнатилгандан сўнг бажарилади. Йиғиш ишлари тугаши билан оралиқларни ўсимлик ўсувчи грунт билан тўлғизиш (сўнгра ўт экиш), тош материаллар ёки боғловчи билан ишлов берилган грунт билан тўлғизиш орқали мустаҳкамланади.
Сув остида қолувчи қияликларни, конусларни, кўтармаларни йиғма плиталар билан мустаҳкамлашдан олдин текисловчи ёки қайта фильтрловчи (сув ўтказувчи) материалдан қатлам ётқизилади. Плиталарни пастдан юқорига қараб жойланади. Қиш шароитида тайёрланган қия ликлар қор ва музлардан тозаланиши зарур.
Йўл ёқасини тайёрлашда унинг бутун юзасида вужудга келган деформацияларни, нотекисликларни, лойиҳавий сатҳгача грунт тўкиб текислаб, зичлаб бартараф этиш лозим.
Йўл ёқасини қуйма бетон ва йиғма темирбетон, асфальтбетон, битум минерал қоришмалар, қорачақиқтош, грунт ва чақиқтошлар билан мустаҳкамланганда, ишлар технологияси худди шу материаллардан йўл тўшамаси ётқизиш каби бажарилади.
Монолит бетондан тайёрланадиган сув четлатувчи новларни қуришни механизмлар машиналарга ўрнатилаган мустаҳкамловчи тасмалар ётқизиладиган осма ускуналарда бажарилади. Тасмаларнинг қияси қоплама билан бирлашган ерида ва ундан баланд бўлмаслиги шарт.
Новлар қурилаётганда деформация чоклари янги ётқизилган бетонда темир рейка орқали кесиш билан ҳосил қилинади, қотган бетонда эса чокларни айланувчи дискалик кесувчи машиналар ёрдамида очишга рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|