11- МАВЗУ: ЎРТА АСРЛАРДА ШАРҚ
МАМЛАКАТЛАРИ ДАВЛАТИ ВА ҲУҚУҚИ
254
Японияда ахлоқ (ли) бузилиши анча оғир жиноят эканлиги ҳақидаги
конфуцийлик таълимоти асосида «саккизта ёвузлик» (Xитойда – ўнта
ёвузлик) ажратиб кўрсатилади. «Саккизта ёвузлик» қаторига, аввало,
император ҳокимиятига қарши қаратилган жиноятлар киритилган. Булар:
«исён» (давлат истиқоматгоҳлари ва мақбараларини бузиш ва бошқа
жиноятлар), «давлатга хиёнат» (императорнинг яқин қариндошларини
ўлдириш,
шунингдек, уларни ўлдиришга суиқасд қилиш, уриш-дўппослаш ва
бошқалар), «шафқатсизлик билан одам ўлдириш» (бир оиладан уч кишини
ўлдириш, ўз яқин қариндошларини ўлдириш, хотин ёки жазман томонидан
эрнинг қариндошлари ўлдирилиши, шунингдек уларни уриш-дўппосланиши
ва ҳоказолар), «буюк ҳурматсизлик» (ибодатхоналарни, муқаддас нарсаларни
бузиш ва бошқалар), подшога нисбатан «ёмон сўз айтиш ва ҳурматсизлик»,
отага ёки яқин қариндошларга нисбатан ҳурматсизлик (уларга қарши суд
ишлари қўзғатиш ёки уларга лаънат ўқиш, ота-онаси тирик пайтида оиладан
ажралиб чиқиш, ўзбошимчалик билан никоҳга кириш ва бошқалар), «бурчни
бузиш» (хўжайинини, бошлиғини, устозини ўлдириш ва бошқалар) каби
жиноятлардан иборат бўлган.
«Tайхо Ёро рё»да ўлим жазоси (осиб ўлдириш ёки бошини танасидан
жудо қилиш), каторга ишларига сургун қилиш, сургун қилмай,
каторга
ишларига маҳкум қилиш, таёқ билан уриш (60 тадан 100 тагача), хипчин
билан савалаш (10 тадан 50 тагача), мол-мулкни мусодара қилиш, жарима ва
бошқа жазолар назарда тутилган. Ҳарбий ва фуқаролик мансабдорлари учун
бериладиган махсус жазолар умумий жазолардан фарқ қилган. Мансабдорлар
рўйхатидан ўчириб ташлаш айниқса оғир жазолардан ҳисобланиб, бундай
шахслар келажакда хизматга қайтиш имкониятидан маҳрум бўлган.
Япон ҳуқуқида қатор оғир жиноятлар учун маҳкум
этилган
жиноятчининг яқин қариндошлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимиятнинг
(масалан, рўйхатга ўтмаган роҳибларни яширганлик учун ва ҳ.к.)
биргаликдаги жавобгарлиги мавжуд эди.
Сёгунат даврида самурай ўзини ҳақорат қилган оддий кишини судсиз
ўлдириши мумкин эди.
Шунингдек, эрнинг бевафо хотинини ва унинг
жазманини ўлдириши жазоланмаган, жиноят содир қилган
жойида
жиноятчини ўлдиришга ёки отасини ўлдирган шахсни қасос тариқасида
ўлдиришга рухсат этилган. Ўз болаларини судсиз ўлдириш амалиёти кенг
тарқалган эди.
VII асрдан бошлаб Японияда асрлар мобайнида ер эгалигининг учта
шакли: давлат ерлари, жамоат ерлари ва катта
оилаларнинг ерлари мавжуд
бўлган. Давлатнинг чек ер фонди эркин кишилар, холоплар, қуллар (эркин
кишига берилган чек ернинг 1/3 қисми миқдорида), шунингдек, давлат
хонадонлари ва давлат қуллари ўртасида тақсимланган эди.
Давлат ерларининг махсус заҳира фонди мавжуд эди. Улардан давлат
олдидаги хизматлари учун «мукофот тарзида» бериларди.
Давлат ерлари
орасида «сарой» майдонлари ҳам ажралиб турган. Бундай ерлар меҳнат