Мауль Тиллих (1886-1965)). Бу креационистик таълимот дунёнинг ривожланиши замирида бу дунёни қандайдир ғайритабиий қурилиш материали – материядан яратган илоҳий субстанция ётади, дэган ғояга асосланади. Шу сабабли дунё «Худо каби боқий» эмас, унинг боши ва охири бор. Аммо бу яратилган дунё Худо билан бирон-бир умумий жиҳатга эга эмас, деган маънони англатмайди. Уларнинг ўртасида муайян ўхшашлик мавжуд бўлиб, у пировард, яратилган нарсаларнинг ривожланиш йўлларини тушуниб этиш имконини беради; - в) «салбий диалектика». (Теодор Адорно1903-1969 ва Жан Поль Сартр 1905-1980). Т.Адорно – немис файласуфи, социологи, Франкфурт мактабининг вакили, кўп сонли фалсафий асарлар, шу жумладан «Салбий диалектика» (1966) китобининг муаллифи. Ж.П.Сартр – француз файласуфи ва ёзувчиси, атеистик экзистенциализм вакили. У фалсафа муаммоларига бағишланган бир қанча асарлар, шу жумладан «Диалектик ақл танқиди» (1960) китобининг муаллифи. Унинг талқинида диалектика икки шаклда – «танқидий» ва «догматик» шаклларда мавжуд бўлиши мумкин. Биринчиси «салбий диалектика»дир.
- «Салбий диалектика» бир ёқлама, субъектив концепция бўлиб, у инкорни мутлақлаштиришдан, бутун борлиқнинг умумий бузилишидан, ялпи критицизмдан, ҳар қандай ижобийликни рад этишдан, ўзини ўзи инкор қилишдан келиб чиқади ва шу боис метафизика чэгарасидан четга чиқмайди. «Салбий диалектика» - бу, моҳият эътибори билан, аксилдиалектикадир.
- Диалектиканинг муқобиллари. Одатда ривожланишнинг диалектикага зид бўлган ёки унга ўхшамайдиган концепциялари, билиш методлари, дунёни маънавий ўзлаштириш усуллари, яъни диалектикадан фарқ қилувчи дунёқарашга доир ва методологик мўлжаллар назарда тутилади. Диалектиканинг шундай муқобилларидан бири метафизика, софистика, эклектика, синергетика методларидир.
- Умумий ўзаро алоқа ва ривожланишнинг диалектик тамойиллари. Ҳар қандай концепциянинг мазмунини ёритишда унинг тамойилларини таҳлил қилиш айниқса муҳим аҳамият касб этади. Диалектика ҳам бундан мустасно эмас. Тамойиллар нима?
- Фалсафий маънода «тамойил»(принцип) тушунчаси фундаментал қоида, биринчи асосни, бирон-бир концепция ёки назариянинг энг муҳим асосини англатади. Фалсафий назария сифатидаги диалектикага тамойиллар яхлит тус беради, унинг қонунлари ва категорияларини изчил тизимга солади. Диалектиканинг ҳозирги концепцияларида билиш, объективлик, умумий алоқа ва ривожланиш тамойиллари муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |