350
жойлаштиришда қурилишга сарфланадиган маблағлар 4-6% га
қисқаради.
Маиший хизмат кўрсатиш
хоналарини антресолларга, фермалар
орасидаги ва цехлардаги бўш жойларга жойлаштириш орқали каттароқ
миқдордаги маблағларни иқтисод қилишга эришиш мумкин. Айниқса
кўприкли кранларга эга бўлмаган цехлар учун бундай ечимни қабул
қилиш анча мақсадга мувофиқ бўлади (қурилиш сарфи қисқаради,
ишчиларга хизмат кўрсатиш яхшиланади,
чунки дам олиш жойлари
ҳамда ошхона иш жойларига яқин жойлашади). Маданий-маиший ва
маъмурий хоналарни фермалар орасидаги бўш жойларга (очиқ
фазовий кенликка) жойлаштириш тепа қисмида фонари бўлмаган кўп
оралиқли саноат биноларини қуришда анча енгил ечилади. Бинонинг
тепа қисмига фонарлар қуриш қурилиш умумий таннархининг 7% ини
ташкил этади. Фонарлар ҳар доим ҳам аэрация ва табиий ѐруғликни
таъминлайвермайди. Томи ясси бўлган ва деворларида ѐруғлик
ўтказувчи оралиқлар (деразалар)га эга бўлмаган фонарсиз кўп
оралиқли бинолар кенг тарқалмоқда. Уларда ҳаво алмашинуви сунъий
вентиляция, ѐритиш эса кундузи ѐритадиган чироқлар ѐрдамида
таъминланади. Бундай бинолар нисбатан
анча паст таннархга эга
бўлади, уларни қуриш учун эса анча кам типли ва маркали
конструкциялар талаб қилинади. Қурилиш ишлари ва бинони
эксплуатация қилиш сезиларли равишда соддалашади. Меҳнат
унумдорлиги ошади, чунки бундай
вазиятда иш жойлари сутка
давомида ҳар доим бир маромда ѐритилиб турилади, ҳавонинг
мунтазам равишда алмашиниб туриши меҳнат шароитини яхшилайди.
Колонналар
йирик габаритли тўрларининг
қўлланилиши
технологик жиҳозларни рационал жойлаштириш ва ишлаб чиқариш
майдонини 10% га иқтисод қилиш имконини беради. Бундай
биноларни қуриш майда тўрли биноларни қуришга қараганда 3-4% га
қиммат бўлади. Шу билан бир қаторда уларни қуришга сарфланадиган
солиштирма сарф-харажатлар 6-7% кам бўлади.
Бундай биноларда
технологик жараѐнларни қайта ташкил этиш анча енгил амалга
оширилади, чунки жиҳозларни қайта ўрнатиш ва транспорт оқимини
ўзгартириш учун катта имконият (кенг майдон) мавжуд бўлади.
Конструкцияларни
йириклаштириш
ва
фазовий
конструкцияларга
ўтиш
орқали
конструктив
ечимларни
такомиллаштиришга эришиш мумкин. Темирбетон заводларида
қолиплаш методини қўллаш орқали мақбул ҳажмдаги
конструкциялар
тайѐрланади. Заводда тайѐрланган ясси элементлардан йиғма–қуйма
конструкциялар яратилади. Бундай конструкцияларга ҳажмли санитар-
техник кабиналар, лифт шахталари, тоннелларнинг шахталари,
квартира
блоклари, саноат бинолари ѐпилмаси металл блокларини
мисол тариқасида келтириш мумкин.
Қурилишда катта ўлчамли оралиқ ва том ѐпиш плиталари ҳамда
девор панелларини қўллаш кенг тарқалмоқда.
351
Лойиҳачилар бир нечта операцияларни автоматлаштириш билан
механизациялашган усулда янги конструкцияларни тайѐрлаш
устида
иш олиб боришмоқда. Темирбетон конструкцияларда монтаж учун
мўлжалланган илгакларни бошқа мосламалар билан алмаштириш
олдинга мақсад қилиб қўйилган. Бу эса йилига 0,3 млн. тонна пўлатни
иқтисод қилиш имконини беради.
Лойиҳа ечимлари самарадорлигини ошириш йўналишларидан
бири бу
Do'stlaringiz bilan baham: