352
Пол ва том бўйича ишлар бажариш жараѐнида меҳнат сиғимини
қисқартириш ва уларнинг сифатини ошириш учун кейинги йилларда
том ва оралиқ том ѐпмаларининг комплексли плиталари ишлаб
чиқарилмоқда.
Конструкция ва деталларнинг заводда тайѐрланиш даражасини
ошириш қурилишда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларини
4-
6%га қисқартириш имконини беради.
Йиғма бетон ва темирбетон конструкцияларни қўллаш билан
ишлаб чиқариш ва металл ҳамда ѐғочдан тайѐрланган конструкциялар
ҳажми ортади.
Металл конструкциялар қўлланилиши саноатнинг шундай
тармоқларида кенг тарқалганки, бу тармоқларда
технологик
жараѐннинг ўзига хос жиҳатларига боғлиқ равишда темирбетон
конструкцияларни қўллашга йўл қуйилмаслик талаб этилади, бундай
тармоқларга катта динамик юкланганликка эга бўлган металлургия
корхоналарини мисол тариқасида келтириш мумкин. Шунингдек,
металл конструкциялардан катта оралиқли биноларни қуришда ҳам
кенг кўламда фойдаланилади, бундай биноларда темирбетон
конструкцияларни қўллаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас
(авиация саноатидаги йиғиш цехлари, оралиқли кўприкларни қуришда
ва ҳ.к.). Металл конструкцияларнинг иқтисодий
самарадорлигини
оширишга уларни ишлаб чиқариш жараѐнида юқори мустаҳкамликка
эга бўлган пўлатлардан, эгилган профиллардан, кенг тахтали
прокатдан, электрпайвандланадиган қувурлардан фойдаланиш билан
эришилади.
Самарадор
енгил металл конструкцияларни
кенг тадбиқ этиш
қурилиш объектларини қуриш учун моддий таъминот тузилмасини
такомиллаштиришга катта таъсир кўрсатди. Ишлаб чиқарилган
конструкцияларнинг тадбиқ этилиши қурилишда бино ва иншоотларни
тўлиқ
заводда
тайѐрланган
элементлардан
комплекс-
механизациялашган ҳолда йиғиш жараѐнини ташкил этиш имконини
берди.
Бундай конструкциялардан қурилган биноларда монтаж қилиш
ишларининг меҳнат сиғими 20-25%га қисқаради, деворлар ва том
ѐпмалари массаси эса 5-7 марта камаяди.
Бино массасининг камайишига
асосан темирбетон плиталар
ўрнига антикоррозия қопламасига эга бўлган пўлатдан тайѐрланган
профилли ѐпилмаларни қўллаш орқали эришилади. Алюминли
қотишмалардан
тайѐрланган
конструкцияларни
деразалар
табақалари, витражлар, деворбоп осма панеллар, агрессив муҳитли
биноларнинг
юк
кўтарувчи
конструкциялари,
қурилиш
учун
суюқликларни сақлашга мўлжалланган сиғимли идишлар ясаш ва шу
кабилар учун қўллаш анча мақсадга мувофиқдир. Транспорт
магистралларидан олисда жойлашган қурилиш объектларини
тиклашда уларнинг қўлланилиши айниқса катта самара беради.
353
Қурилишда
алюминли
қотишмалардан
тайѐрланган
конструкциялар қўлланиши фуқаро ва саноат қурилиши объектлари
сифатини яхшилашда кенг истиқболга
эгадир ва фасадлар
умрбоқийлиги ҳамда уларнинг эстетик сифатини оширишга хизмат
қилади.
Асбоцемент буюмлар
иккинчи жаҳон урушидан олдинги беш
йилликдан буѐн қўлланилиб келинмоқда. Асбоцемент деталлар енгил,
сув ўтказмайдиган, оловбардош ва узоқ муддатга чидайдиган бўлиб,
улардан буюмлар тайѐрлаш учун катта меҳнат сарфи ва кўп маблағ
талаб қилинмайди. Асбоцементдан тайѐрланган ташқи девор
панеллари
темирбетондан
тайѐрланган
худди
шундай
конструкциялардан 5 марта енгилдир.
Асбоцемент саноатининг асосий вазифаси – йирик ўлчамли
(узунлиги 3 метр ва ундан юқори бўлган) зичланган ясси ва
тўлқинсимон том ѐпмалари (шифер) ишлаб чиқариш ҳажмини анча
ошириш, асбоцемент панеллар ва плиталар ҳамда рангли асбоцемент
том ѐпмалари ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборатдир.
Асбоцемент конструкциялар қишлоқ қурилишида ҳам кенг
қўлланилмоқда.
Ёғоч конструкциялар
мамлакатнинг ўрмонли ҳудудларида,
юкларни ташишда узоқ қишлоқларда қурилиш объектларини
тиклашда, кимѐвий агрессив муҳитга эга бўлган
саноат биноларини
барпо этишда, кўприкли ўтиш жойлар, томоша ва кўргазма заллар,
спорт иншоотлари, ѐпиқ бозорлар ва павильонларни қуришда кенг
кўламда қўлланади.
Фан ва технология тараққиѐти замонавий даражаси ѐғоч
конструкцияларнинг юқори конструктив сифати, уларнинг массасини
камайтириш, кимѐвий бардошлигини ошириш, умрбоқийлиги (узоқ
муддатга чидамлилиги) ва олов бардошлигини таъминлаш имконини
беради.
Елимлаб тайѐрланадиган ѐғоч конструкциялардан фойдаланиш
янги имкониятларни очмоқда. Қишлоқ ишлаб чиқариш қурилишида бу
конструкциялар аркали, балкали ва рамали конструкциялар, тўсувчи
конструкцияларни ўрнатиш учун фойдаланиладиган йиғма
панеллар
сифатида қўлланилади. Саноат қурилишида оралиғи 12-18 метр
бўлган елимлаб тайѐрланадиган ва фанераларни елимлаш орқали
ясаладиган тўсинлар, 25-30 метр оралиқли аркалар ва фанераларни
елимлаш орқали тайѐрланадиган панеллар биноларнинг тўсувчи
конструкциялари учун самарали қўлланилади. Жамоат бинолари ва
спорт-томоша иншоотларини ѐпишда катта оралиқли аркали
конструкциялардан фойдаланиш юқори самарадор ва кенг истиқболга
эгадир. Ёғочдан ишланадиган том ѐпмалар темирбетон том
ѐпмаларидан 5 марта енгилдир. Ёғоч том ѐпмалари нархи темирбетон
том ѐпмалари нархидан 30-40%га арзон бўлади.
354
Пардозлаш материаллари.
Кейинги йилларда пардозлаш
ишларини индустирлаш соҳасида шахдам қадамлар қўйилди –
синтетик материаллар асосидаги ўрамли ва плитка материаллар кенг
қўлланилмоқда, ѐғоч қипиқларидан тайѐрланган ва ѐғоч толали
плиталар ҳам кенг тадбиқ қилина бошланди.
Плиталар ва ўрамли материалларнинг қурилишга тадбиқ этилиши
пардозлаш ишлари сифатини яхшилади ва пардозлаш ишлари
характерини тубдан ўзгартирди. Полларни қоплаш, деворларни
пардозлаш, пардеворлар учун бу
материаллардан фойдаланиш
биноларни монтаж қилиш методлари ва монтаждан кейинги ҳамда
пардозлаш ишлари орасидаги номувофиқликни бартараф этди.
Ўсиб бораѐтган ҳажмга эга бўлган йиғма конструкцияларни
чиқариш кўплаб қурилаѐтган объектларда йиғма қурилишга ўтиш,
машиналар ѐрдамида бино ва иншоотларни тайѐр конструкциялардан
тиклаш имконини берди. Қурилиш майдонлари аста-секинлик билан
конвейерли қурилиш майдонига айланмоқда, уларда заводларда
юқори даражада тайѐрланган йирик ўлчамли тугунлар ва
деталларнинг монтаж қилиниши орқали бинолар ва иншоотлар
тикланади. Технологиклиги бўйича қурилиш янада катта мавқеда
йирик саноат корхоналари билан узвий боғланишга эга бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: