100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Минерал хомашѐ ва ундан оқилона фойдаланиш



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

 
11.3. Минерал хомашѐ ва ундан оқилона фойдаланиш
Минерал хомашѐ – бу конлардан қазиб олинувчи турли фойдали 
қазилмалардир. 
Потенциал ресурслардан оқилона фойдаланиш ва фойдали 
қазилмаларни қазиб олишнинг иқтисодий самарадор усулларини 
қўллаш учун конлар заҳирасининг миқдорини иқтисодий жиҳатдан 
тўғри аниқлаш ва саноат масштабида эксплуатация қилиш навбатини 
аниқлаш аҳамиятга эгадир.
Заҳираларни ўрганиш ва аниқлаш геология-қидирув ишлари 
давлат режаси асосида олиб борилади. Саноатнинг минерал 
хомашѐга 
бўлган 
талабини 
режалаштиришда 
конларнинг 
ўрганилганлик даражаси муҳим аҳамиятга эгадир. Минерал хомашѐ 
заҳираларини қидириш ва саноат эксплуатациясига тайѐрлик 
даражалари бўйича бир неча категорияларга бўлинади. 
Фойдали қазилма заҳиралари маълум бир давр учун уларнинг 
техник-иқтисодий жиҳатидан фойдаланиш мумкинлиги даражасига 
қараб балансдаги ва балансдан ташқаридаги заҳираларга бўлинади. 
Балансдаги заҳираларга саноат талабларига ва фойдаланишнинг 
техник шартларига жавоб берувчи ва ҳозирги кунда уларни қазиб 
чиқариш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган заҳиралар 
киради. Балансдан ташқари, заҳирага – таркибида фойдали 
компонентлари, қазилмалар миқдори кам бўлган ѐки эксплуатация 
шароитлари оғир бўлган ҳамда шу хомашѐни саноат усуллари билан 
қайта ишлаш ҳозирча мумкин бўлмаган заҳиралар киради. 
Турли хил фойдали қазилмалар ресурслари мамлакат 
ҳудудининг турли қисмида жойлашган конларда йиғилгандир. Айрим 
конлар бир-бирлари билан фойдали қазилмалар заҳиралари; 
қазилмаларнинг 
физик-химия 
хусусиятлари; 
эксплуатация 
шароитилари билан фарқ қилади. 
Эксплуатация учун кон танлаш конларнинг фақатгина табиий ѐки 
техник хусусиятларигагина боғлиқ бўлиб қолмай, балки биринчи 
навбатда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигига боғлиқдир. 
Ўзбекистон Республикаси минерал хомашѐ ресурсларига жуда 
ҳам бой бўлиб, уларнинг умумий баҳоси 3,3 трлн. доллардан 
зиѐдроқдир. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда олтин, уран, мис, табиий 
газ, вольфрам ва бошқа кўпгина минерал ресурсларнинг аниқланган 


192 
заҳиралари жаҳонда етакчи ўринлардан бирида туради. Бу ерда 
олтиннинг 30 дан ортиқ конлари қидириб топилган. Унинг асосий 
заҳиралари Мараказий Қизилқумда Мурунтов олтин кони бутун 
Евроосиѐ қитъасида маълум ва машҳур, руда таркибида олтин 
миқдори юқори ҳисобланади. 
Кейинги йилларда Тошкент, Самарқанд вилоятларида янги 
олтин руда конлари қидириб топилди. Ўзбекистондаги ҳозирча 
қидириб топилган олтин заҳиралари 4 минг тоннадан ошади. 
Кумуш конлари Тошкент, Навоий ва Наманган вилоятларида 
жойлашган. Республикамизда 30 та уран кони мавжуд. Унинг қидириб 
топилган заҳираси 50-60 йил давомида фойдаланишга етарли. Уран 
билан йўлдош рений, скандий ва бошқа металлар учрайди. Шунингдек, 
мис, қўрғошин, қалай, вольфрам ва литий каби муҳим стратегик нодир 
ва рангли металларнинг йирик конлари бор. Республикамизда ҳар 
йили 8 минг тонна мис ишлаб чиқилади. Амалдаги ишлаб турган 
конлар мисни яна 40-50 йил, қўрғошин ва қалайни 100 йил мобайнида 
ишлаб чиқаришни таъминлашга қодир. 
Рангли металлар заҳиралари асосан Олмалиқ кон районида 
жойлашган. Қалмоққир мис кони ноѐб ҳисобланади. Бу коннинг 
рудасини қайта ишлаш мамлакатдаги энг йирик корхоналардан бири 
Олмалиқ 
кон-металлургия 
комбинатида 
амалга 
оширилади. 
Шунингдек, бу саноат районида мис, молибден, олтин, кумуш, рений, 
теллур, селен ва бошқа катта заҳираларга эга бўлган Дальний кони 
бор. 
Қўрғошин-қалай металлари Олмалиқдаги Қўрғошинкон, Жиззах 
вилоятидаги Учқулоч ва Сурхондарѐ вилдоятидаги Хондиза 
конларидан олинади. Бу конларда яна йўлдош металлар – мис, кумуш, 
кадмий, селен, олтин ва индий ҳам учрайди. Ўзбекистонда 
молибденли формациялар ҳам бор. Чотқол-Қурама тоғлари висмутга 
бой. Жанубий Фарғона белбоғининг ўзидан 100 дан ортиқ симоб ва 10 
дан сурьма рудаланишлар аниқланган. 
Қора металлардан энг кўп тарқалган темир, титан, марганец, 
магний, хром ва бошқалардир. Темирнинг бир неча конлари ва руда 
кўринишлари аниқланган. Улар орасида муҳими Қорақалпоғистон 
Республикасида Тебинбулоқ титан-магний кони ҳисобланади. 
Марганец конлари Зарафшон, Қоратепа, Лолабулоқ ва бошқа 
жойларда мавжуд. Магматик хром Қизилқумда, Фарғонада, айниқса, 
Томдитов ва Султон Увайсда кўплаб учрайди. 
Ўзбекистонда нометалл хомашѐ – глауконит, дала шпати, 
волластонит, графит, асбест, тальк, тальк тоши, абразивлар, 
қимматбаҳо 
ва 
ишлов 
бериладиган 
тошлар 
конлари 
кўп. 
Волластонитнинг 5-га яқин кўриниши ва конлари аниқланган. 
Графитнинг 30 дан ортиқ руда – рудаланиши ва конлари маълум. 
Қимматбаҳо ва ишлов бериладиган тошлардан топаз, феруза, 
аметисит, тоғ хрустали, халцедон, яшма, нефрит, лазурит, амазонит, 


193 
родонит, агальматалит, мармар оникси ва бошқаларнинг анча йирик 
заҳиралари қайд этилган. 
Корхона фаолиятини мақсадга мувофиқ ташкил этиш ва 
режалаштириш, ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш ва уни 
ташкил этишнинг турли норма ва нормативларини тузишга 
асосланади. Норма ва нормативлар асосида ишлаб чиқаришга 
керакли хомашѐ ва материаллар, жиҳоз ва асбоб-ускуналар миқдори 
аниқланади, ишлаб чиқариш жараѐнида ходимлар жойлаштирилади 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
ресурсларининг 
рационал 
заҳиралари 
режалаштирилади. Маҳсулот сифати бўйича қўйиладиган шартлар 
ҳам нормаларнинг бир тури ҳисобланади. 
Ишлаб чиқаришнинг турли томонларини чегаралаб турувчи 
норма ва нормативлар йиғиндиси ҳар бир ишлаб чиқариш бўлимининг 
нормалаштириш асоси бўлиб хизмат қилади. 
Прогрессив техник-иқтисодий норма – маҳсулот бирлиги ѐки иш 
турига сафрланиши мумкин бўлган жонли ва буюмлашган меҳнатнинг 
максимал миқдори ѐки сарфланаѐтган ресурс бирлигидан олиниши 
мумкин бўлган фойдали самаранинг минимал миқдоридир. 
Хомашѐ, асосий ва ѐрдамчи материаллар, ѐқилғи ва 
энергиялардан фойдаланиш нормалари ўз ичига қуйидаги нормаларни 
олади: 
а) хомашѐ, асосий ва ѐрдамчи материаллар, ѐқилғи ва 
энергиянинг маҳсулот ѐки иш бирлигига сарфланиш нормалари; 
б) хомашѐ, материаллар ва ѐқилғиларни тайѐрлаш ва уларни 
ташиш харажатларининг норма ва нормативлари. Бу нормалар 
корхонанинг хомашѐ ва энергия ресурсларидан фойдаланиш 
самарадорлигини 
ва 
маҳсулот 
таннархига 
кирувчи 
моддий 
бойликларга қилинадиган харажатларни аниқлашда қўлланилади. 
Нормалаштиришнинг вазифаси ҳақиқатда керак бўлган фойдали 
сарфланадиган хомашѐ ва материал миқдори ҳамда минимал йўқотиш 
миқдорини аниқлашдан иборат. Бу уч йўл билан аниқланади: 
а)тажриба-лаборатория усули; б) техник-аналитик усул; в) ҳисобот-
статистик усул.
Бу 
усуллар 
орасида техник-аналитик ҳисоблаш 
усули 
нормалаштиришнинг асосий усули бўлиб, у нормаларни элементлар 
бўйича ҳисоблашга асосланади, яъни нормани ташкил қилувчи ҳар 
бир элементи таҳлил қилишга имкон яратади. Бу усул илғор тажриба, 
фан ва техника ютуқларини чуқур ўрганишга ѐрдам беради. 
Ресурсларни тежашда ресурслар пуллилиги муҳим омил 
ҳисобланади. Хорижий мамлакатларда 70-йилларда ер, сув ва бошқа 
табиий ресурслардан тўғри фойдаланишни ташкил этиш учун тўлов 
тизими жорий этилди. Аммо ҳозирги кунгача тўлов тизимида бир қатор 
муаммолар 
мавжуд. 
Корхонанинг 
моддий 
минерал 
хомашѐ 
компонентларидан тўғри фойдаланиш учун тўлов жорий қилиниши 


194 
натижасида корхона рентабеллигидан сезиларли даражада кам 
миқдорда ҳақ тўламоқда.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ишлаб чиқаришнинг 
барча ва айниқса, кўп материал истеъмол қилувчи тармоқларда 
моддий харажатларни тежаш катта аҳамиятга эга. Маҳсулот бирлигига 
кетадиган хомашѐ ва материаллар миқдорини унинг сифати узоққа 
чидаши ва ишончли бўлишига зарар етказмасдан камайтириш, бир 
хил миқдордаги материаллар ва хомашѐдан кўпроқ маҳсулот олиш ва 
тармоқлараро ишлаб чиқариш алоқаларини такомиллаштириш 
имконини беради. 
Моддий ресурсларни тежаш учун кураш янги техникани жорий 
қилиш ва технологияни такомиллаштиришга шароит яратади, ишлаб 
чиқаришнинг техник даражасини ошириш эса ўз навбатида бошқа 
иқтисодий кўрсаткичларни яхшилашга шароит яратади. Маҳсулот 
бирлигига сарфланадиган хомашѐ ва материаллар миқдорининг 
камайиши ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш демакдир, чунки 
хомашѐ ва материаллар таркибидаги моддийлаштирилган меҳнат 
ҳамда материалларни ташиш, ортиш, тушириш ва сақлаш билан 
боғлиқ бўлган ―тирик‖ меҳнат миқдорини камайтириш имконини 
беради. Шу билан бирга асосий ишчилар сарфлайдиган меҳнат 
миқдори камаяди, чунки кам материални қайта ишлашга тўғри келади. 
Моддий 
ресурсларни 
тежаш 
маҳсулот 
таннархини 
камайтиришнинг энг асосий омилларидан биридир. Хўжаликка тўғри 
раҳбарлик қилишда хомашѐ ва материаллар сарфлашни чуқур таҳлил 
қилиш катта аҳамиятга эга. Таҳлил ишлаб чиқариш хусусиятига қараб 
ўзгарувчи моддий ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичлари асосида 
олиб борилади.
Бошланғич хомашѐни биринчи бор қайта ишловчи тармоқларда 
хомашѐ 
бирлигидан 
тайѐр 
маҳсулот 
чиқиши 
кўрсаткичидан 
фойдаланилади. 
Баъзи бир тармоқларда маҳсулот бирлигига сарфланадиган 
хомашѐ миқдори кўрсаткичидан фойдаланилади. 
Қайта 
ишловчи 
бир 
қатор 
тармоқларда 
хомашѐ 
ва 
материаллардан фойдаланиш коэффициенти аниқланади. У детал, 
узел ѐки маҳсулотнинг соф оғирлигини унга сарфланган материал 
миқдорига ѐки сарфлаш нормасига бўлиш йўли билан аниқланади. Бу 
коэффициент бирга қанча яқин бўлса, шунча яхши, чунки материалдан 
шунча тўлиқ фойдаланилади. 
Материаллардан фойдаланиш даражасини тўғри таҳлил қилиш 
учун ишлаб чиқаришнинг барча техник-иқтисодий шароитларини кўриб 
чиқиш керак бўлади. 
Моддий ресурслар резервларини ишга солиш манбалари ва 
йўлларини аниқлаш мақсадида таҳлил методи амалга оширилади. 
Хомашѐ ва материалларни тежашнинг асосий манбалари 
қуйидагилардан иборат:


195 

машина ва бошқа маҳсулотлар сифати ошгани ҳолда 
оғирлигининг камайиши; 

ишлаб чиқариш йўқотишлари ва чиқиндиларини ҳар 
тарафлама камайтириш; 

хомашѐ ва материаллардан комплекс фойдаланиш; 

хомашѐнинг қимматбаҳо камѐб турлари ўрнига тежамли, янги 
материаллар қўллаш; 

хомашѐдан қайта фойдаланиш. 
Саноат ишлаб чиқаришида хомашѐ ва материалларни 
тежашнинг асосий йўллари қуйидагилардан иборат: 

машина ва маҳсулотлар конструкциясини яхшилаш; 

янги техника ва прогрессив технологияни жорий этиш; 

технологик жараѐнларни яхшилаш; 

хомашѐни 
комплекс 
қайта 
ишлаш 
усулларини 
ривожлантириш; 

ишлаб чиқаришни ташкил қилишни яхшилаш. 
Маълумки, моддий ресурсларни тежаш тадбирларини амалга 
ошириш қўшимча пул харажатлари билан боғлиқ. Бундай харажатлар 
икки хил хусусиятга эга: 
1. Капитал харажатлари сифатида – материаллар харажатини 
камайтиришни қоплаш учун зарур бўлган янги ускуналарни ўрнатиш 
учун. 
2. Хомашѐ ва материаллар сифатини ошириш учун 
сарфланадиган харажатлар сифатида. 
Қўшимча пул харажатлари маҳсулот таннархини камайтиради ва 
шунинг ҳисобига тежаш имконини беради. Материалларни тежаш, 
шунингдек, ускуналардан фойдаланишни яхшилаш ва меҳнат 
унумдорлигини ошириш имконини беради. Шунинг учун харажатлар 
самарадорлигини 
аниқлашда 
фақатгина 
хомашѐдан 
олинган 
тежамгина ҳисобга олинмай, балки ускуна ва иш ҳақидан олинган 
тежамни ҳам аниқлаш керак бўлади. 
Меҳнат буюмларини сарфлаш нормаларини пасайтиришдан 
олинадиган тежам қуйидаги формула асосида аниқланади: 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish