100 йиллигига бағишланади Муминов Н. Г


 Ресурслар тежамкорлигининг стратегияси ва тактикаси



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/286
Sana25.06.2022
Hajmi2,86 Mb.
#704815
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   286
Bog'liq
industrial iqt kitob

11.2. Ресурслар тежамкорлигининг стратегияси ва тактикаси 
Маълумки, ҳар бир жангда ҳар иккала томон ҳам ўз стратегия ва 
тактикасидан фойдаланиб, имкон қадар йўқотишларсиз ғалабани қўлга 
киритишга ҳаракат қилади. Худди шунингдек, иқтисодиѐтда ҳам 
стратегия ва тактика қўлланилади.
Маълумки, ҳар бир давлат ва хўжалик юритувчи субъектларда 
ресурслар текин эмас, улар ўз мақсадларига эришишда стратегия ва 
тактикадан фойдаланади. Бундан кўзланган мақсад, ишлаб чиқариш 
учун сарфланадиган хомашѐ харажатларини минималлаштириш ва шу 
орқали фойдани максималлаштиришдир. Олиб борилган изланишлар, 
қўлланилган стратегия ва тактиканинг хомашѐ харажатларини 
камайтиришдаги сўнгги босқичи ресурслардан фойдаланишнинг 
алтернатив йўлини танлаш, ресурслар тежамкорлиги эканлигини 
тавсифлайди. 
Ресурсларни 
танлаш 
алтернативлиги 
амалиѐтда 
ундан 
фойдаланган соҳаларда қуйидаги вазифаларни ҳал қилади: 

харажатларнинг камайиши ва ишлаб чиқарилган маҳсулот 
сифатининг ошиши; 

алоҳида товарлар ва маҳсулотлар ассортименти билан бозорга 
кириб бориш ва ўз ўрнини эгаллаш; 

маҳсулот сифатидаги аниқ устунликка эришиш; 

худди иқтисодиѐтдаги ўрни каби технологияда ҳам лидерлик, 
яъни пешқадамлик мавқеининг ўсишига эга бўлишга интилиш; 

динамикани ҳисобга олган ҳолда мавжуд ресурслардан яхшироқ 
фойдаланиш ва хўжалик фаолиятидан фойда олиш. 
Шунингдек, алтернатив (бир-бирига зид икки йўлдан бирини - ѐ 
унисини, ѐ бунисини танлаб олиш зарурияти) ресурслардан 
фойдаланиш стратегия ва тактикасининг таркибий қисми ҳисобланиб, 
ишлаб чиқаришда иқтисодий тежаш ва самарадорликнинг ошишига 
олиб келади. 
Модомики, стратегия ва тактика ҳар қандай ишда, шунингдек, 
моддий, молиявий ва бошқа ресурслардан фойдаланиш соҳасида ҳам 
амалга 
ошириш 
биринчи 
навбатда 
одамларни, 
амалиѐтга 
мўлжалланган ходимларнинг тегишли квалификацияси, билими ва иш 
малакаси, ресурслардан фойланиш жавобгарлиги, бозор иқтисодиѐти 
шароити ва замонавий фан-техника тадқиқоти ҳақида яхши 
тушунчалар талаб қилинади. 
Олдинги режали иқтисодиѐт шароитида ресурслар давлатга 
қарашли бўлиб, уларни бепул ва қайтариб олмаслик қоидаси асосида 
ҳудудларга, тармоқларга ва корхоналарга тақсимлаб берилар эди. 
Ҳозирги кунда бозор иқтисодиѐти шароити ресурсларни топиш ва 
улардан фойдаланишга бўлган талабнинг кўтарилиши ресурслар 
тежамкорлигини амалга ошириш йўлларини излашни тақозо этади. 
Собиқ иттифоқда барча ресурслар давлат томонидан бепул 


190 
тақсимланганлиги учун ресурслар тежамкорлиги амалиѐтда эмас, 
балки ҳужжатларда бажарилган. Ҳозирги кунда бу масала олдинги 
даврдагидек, ―юқори‖нинг кўрсатмаси билан эмас, ҳар бир хўжалик 
юритувчи субъектнинг ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини 
оширишга бўлган қизиқиши билан ҳал этилмоқда. 
Ҳозирги шароитда кўпгина корхоналарнинг асосий масаласи 
маҳсулотни ишлаб чиқаришда нимани, қанча, ва кимга ишлаб чиқариш 
эмас, шу билан бир қаторда бу маҳсулотни ишлаб чиқаришга қанча 
ресурс ва маблағ талаб қилиниши масаласи ҳамдир. Бу ҳар бир 
корхонага бир томондан мавжуд талабни қондириш, иккинчи томондан 
эса – ресурслар харажатининг камхарж йўлини ахтаришга ундайди. 
Буларнинг барчаси товар ишлаб чиқариш характери билан 
боғлиқ бўлган ихтисослашганлик, технология, қуролланганлик ва 
бошқа хусусиятлар корхонанинг ўзига тегишлидир. Булардан ташқари, 
ҳар бир корхонага характерли бўлган нормалаштириш ва 
ресурсларнинг пуллилиги – ресурслар тежамкорлигининг муҳим 
резервидир. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish