Информатизация
Ахборотлашган жамияти концепцияси (муаллифлари – Е. Масуда, Д. Мартин, Г. Молитор ва б.) ҳозирги замон фанида муҳим ўрин эгаллайди. У индустриал ва постиндустриал жамият концепцияси ўрнини эгаллаган бўлиб, информатика ва ахборот технологияси жамиятнинг ижтимоий тузилишини, ишлаб чиқариш кучларини ўзгартириш, яхлит ахборот саноатини вужудга келтириш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Нанотехнология-митти технология бўлиб, унинг прототипи табиатнинг ўзида мужассам. Кўзга кўринмас бактериялар, чумоли, ўргимчак ва шунга ўхшаш ҳашаротлар табиий нано жисмлардир. Нанотехнология атамасини биринчи бўлиб, 1974 йилда япон олими Норио Танигучи янги объектлар ва материаллар тузиш жараёнини изоҳлаш учун ишлатган. Бу соҳадаги дастлабки техник воситалар Швейцариянинг ИБМ лабораториясида ихтиро қилинган. 1982 йилда сканерловчи зондни ихтиро қилган Герд Бининг ва Генри Рорерлар 1986 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Мустақил ишлаш учун савол ва топшириқлар
Ижтимоий ахборотнинг ўзига хос хусусиятлари нималарда намоён бўлади?
Илмий ахборотнинг ўзига хос хусусиятларини айтинг.
Информацион вазият қандай аҳамиятга эга?
Жамиятнинг ривожланишида информатика қандай рол ўйнайди?
Нанотехнологияларнинг аҳамияти нималарда намоён бўлади?
Ахборотлашган жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари
Ахборот, билим, маълумот бирлиги ва фарқи
Таълимнинг ахборотлашуви (эссе)
Билим ва кўникмаларни баҳолаш материаллари
1. Ахборотнинг муҳим хусусиятлари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
А. Объективлик, моддийлаштириш ва узатиш имкониятининг мавжудлиги
Б. Объективлик, холислик, бир маънолилик
В. Моддийлаштириш ва узатиш имкониятининг мавжудлиги
Г. Узатиш имкониятининг мавжудлигини ва янги билим сифатинини аниқлаш имконияти
2. Информативлик ва унинг имкониятларини рўёбга чиқаришга асос бўлувчи ҳолатни аниқланг?
А. Фаннинг интеграциялашуви
Б. Глобаллашув
В. Фан тараққиётининг янги босқичи
Г. Ижтимоий ҳаёт даражасининг ошиши билан
3. Моддий жисмларда қайд этилган ва белгилар тизимида ифодаланиб, субъектлараро жараёнга қўшилиб идрок этилувчи ва олимнинг билим даражасини ўзгартирувчи ахборот қандай ахборот дейилади?
А. Ижтимоий ахборот
Б. Илмий ахборот
В. Субъектив ахборот
Г. Оммавий ахборот
4. Янги ахборот яратиш борасидаги фаолият нима дейилади?
А. Экстериоризация
Б. Интериоризация
В. Глобаллашув
Г. Информативлик
5. Илмий билиш жараёнида олинган, тушунчалар, мулоҳазалар, хулосалар, назариялар ва гипотезалар тизимида қайд этилган, ижтимоий аҳамиятга молик ва мантиқий жиҳатдан (шаклан) умумийлаштирилган ахборот, бу-...
А. Илмий ахборот
Б. Ижтимоий ахборот
В. Субъектив ахборот
Г. Оммавий ахборот
6. Ахборотнинг энг содда классик таърифи бу – ?
А)маълумот беришдир.
Б)асосли фикр
В)информация
Г)тўғри жавоб йўқ
7. Нималар муайян хулоса чиқариш ёки қарор қабул қилишга хизмат қилади?
А) Маълумотлар
Б)ахборотлар
В)далиллар
Г)назариялар
8. Қандай ахборот жараёни икки фаолият тури – интериоризация ва экстериоризацияга асосланади?
А)Илмий
Б)Исботланган
В) Ижтимоий
Г) тўғри жавоб йўқ
9. Қандай ахборот ҳажми ижтимоий ахборот ҳажмидан анча кўп, уларнинг мазмуни эса ранг-барангдир?
А) Илмий
Б)Ижтимоий
В)объектив
Г)тўғри жавоб йўқ
10. Фалсафа, информатика, кибернетика, синергетика, социология ва иқтисодиёт туташган жойда илмий билимнинг қайси соҳаси шаклланади?
А) интеграл
Б)асосий
В)тажрибавий
Г)тўғри жавоб йўқ
11. Қандай информатика ахборот жамиятини шакллантиришнинг илмий негизидир?
А) Ижтимоий
Б)Техник
В)Социал
Г) тўғри жавоб йўқ
12. Ахборотни йиғиш, сақлаш ва тарқатиш воситаларини такомиллаштириш жараёни нима дейилади?
А) медиатизация
Б) компьютеризация
В)ахборотлаштириш
Г) Информатизация
13. Нима инсонни оғир ва баъзан мазмунсиз жисмоний меҳнатдан инсонни озод қилади?
А) Ахборот техникаси
Б)машина
В)информатика
Г)тўғри жавоб йўқ
Do'stlaringiz bilan baham: |