1. Ички назорат. Бунга давлат бошқарув аппаратида мавжуд бўлган ички механизмлар ва рағбатлантириш омиллари киради. Буларга мансабдор шахсларнинг ўз вазифаларини бажариши учун аниқ стандартларнинг ишлаб чиқилганлиги ва уни бажариш юзасидан ходим устидан қатъий назорат ўрнатилишни таъминлашнинг мавжудлиги киради. Назоратни таъминлаш учун кўпинча автоном ишлайдиган махсус бўлимлар ташкил қилинади. Масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўпинча ижро этувчи ҳокимият раҳбарига, шунингдэк бюрократик аппаратга бўйсунсада, аммо шу билан бирга сезиларли даражада ички назоратни амалга ошириш бўйича ўз ваколотларига эга бўлади. Шу туфайли коррупсияга қарши курашнинг фалсафий парадигмаларини амалга оширишнинг асосий усули бўлган ички назорат бугунги кунда асосий,салмоқли,самарадор ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда.
2. Ташқи бошқарув. Бунга ижро ҳокимиятидан юқори даражада мустақилликка эга бўлган механизмлар киради. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2003 йилда қабул қилинган “Коррупсияга қарши конвенсияси”да коррупсияга дахлдорлиги учун огоҳлантириш,коррупсияда иштироки учун жиноий таъқиб ва тергов ҳамда амалиёт операцияларини ишга солмаслик,жиноят йўли билан топилган маблағларни қайтариш мақсадида ҳатлаш,мусодара қилишга йўналтириш бўйича амал қиладиган механизмлар кўрсатиб ўтилган. Бундай механизмлар қаторига кирувчи мустақил суд тизимининг мавжудлиги ва унинг қонунни бузган бюрократни осонгина ва самарали суд қилиши,амалда коррупсиянинг потенсиал жозибадорлигини кескин пасайтиради. Шу билан бир қаторда сўз ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги бюрократик аппаратда коррупсия ҳолатларини назорат қилишнинг энг самарали воситаларидан бири ҳисобланади.
Ташқи назорат эркин бозор иқтисодиёти ва либэрал дэмократик давлатларга хосдир. Бу биринчи навбатда, бозорнинг нормал ишлашини таъминлаш учун аниқ қоидалар, механизмларни яратиш ва ишга тушуриш,иккинчи навбатда соғлом рақобат муҳитини таъминлайдиган самарали ҳуқуқий тизимини шакллантиришни талаб этилиши билан боғлиқлиги билан тавсифлаш мумкин. Либэрал дэмократия ўз мақсадларига эришиш учун сайлов тизимига, қонун устуворлигига, мустақил суд тизимига, ҳокимиятнинг тақсимланишига ва «чэклаш ва мувозанат»ни сақлаш тизимига таянади. Ушбу сиёсий институтларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида коррупсия устидан ташқи назорат механизмлари бўлиб хизмат қилади.
Бироқ, либэрал дэмократиянинг барча қоидалари ҳам коррупсияга қарши курашиш учун бир хилда аҳамиятга эга эмас. Масалан, ҳокимиятнинг тақсимлаш принсипи. Ваколатларнинг тақсимланиши уларнинг горизонтал равишда бир-бирларини назорат қилишларини рағбатлантиради. Масалан, парламент дэмократиясида вакиллик ҳокимияти ҳукуматни ишдан бўшатиш ваколатига эга. Бошқа томондан, президэнтлик дэмократиясида ҳокимият тармоқлари янада функсионал равишда бўлинади. Шунга қарамай, президэнтлик республикаларида коррупсия одатда парламентдаги каби юқори, бу, эҳтимол, президэнтга импичмент эълон қилиш процедурасининг оғирлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, ваколатларни ҳудудий даражага кўра тақсимлаш ва шу билан ижро этувчи ҳокимият ваколатларининг кўп қисмини маҳаллий ўзини ўзи бошқариш даражасига ўтказиш давлат органлари сонининг самарали қисқаришига олиб келади. Бу ҳукуматнинг ахборот шаффофлигини оширади ва коррупсияни камайтиради.
Шунга қарамай, максимал даражада марказсизлаштиришни таъминлайдиган давлатнинг федэрал тузилиши кўпинча бир хил фаолиятнинг турли қирраларини турли даражадаги мансабдор шахслар томонидан тартибга солинишига ва бинобарин, унитар давлатларга нисбатан кўпроқ коррупсияга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |