10-Мавзу: коррупцияга қарши кураш механизмлари. Мавзу режаси


Коррупцияга қарши курашдаги муаммолар



Download 54,4 Kb.
bet6/14
Sana03.07.2022
Hajmi54,4 Kb.
#734796
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
10-мавзу.Коррупцияга қарши кураш механизмлари

Коррупцияга қарши курашдаги муаммолар. Коррупсияга қарши курашдаги муаммонинг моҳияти ҳақида Жеймс Медисон:«Агар одамларни фаришталар бошқарган бўлса, ташқи ва ички ҳукумат устидан назоратга эҳтиёж қолмас эди. Аммо одамлар одамларни бошқарадиган ҳукуматни яратишда асосий қийинчилик шундаки, авваламбор, ҳукмдорларга бошқариладиганларни бошқариш имкониятини бэриш керак; аммо бундан кейин ҳукмрон органларни ўзларини назорат қилишни мажбурлаш керак »3,–дэб ёзган эди. Коррупсиянинг олдини олишнинг энг муҳим омилларидан бири бу жиноят қонуни ҳисобланади. Амалда, аксарият мамлакатлардаги қонунлар фуқаролик эркинликлари ва қарама-қаршиликларини бостириш учун қонунчиликни танлаб татбиқ этиш хавфини йўқ қилиш учун жиноий жавобгарлик дэб ҳисобланадиган коррупсия турларини изоҳлаш учун етарлича тор доирани ташкил этади. Шунинг учун, масалан, расмий шахсга таъсир ўтказиш нияти бўлган тақдирда, совғани пора дэб ҳисоблаш мумкин. Агар мансабдор шахсга принсипиал равишда совғаларни қабул қилиш тақиқланмаган бўлса, унда одатда пора фактини исботлаш қийин. Бундан фарқли ўлароқ, ходимнинг маблағларини ўзлаштиришни мақсад қилган-қилмаганлигидан қатъи назар, пулни ўғирлаш кўпинча зарар борлигида исботланган ҳисобланади.
Яна бир қийинчилик, айниқса кўпчилик одамлар пора бэрадиган кенг кўламли коррупсия психология ва ўйин назариясида "маҳбуслар дилеммаси" сифатида танилган. Бир томондан, агар ҳамма пора бэришни тўхтаца, унда уларнинг барчаси бундан фойда кўришади. Аммо, агар фақат битта хусусий шахс пора олишдан бош торца, у ҳолда у ўзини ўта ноқулай шароитга солади. Ва ниҳоят, юқорида айтиб ўтилган коррупсия бозорларининг барқарорлиги жиддий муаммо туғдиради.


2-савол баёни:-Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг зарурлиги. «Қизил империя» мақомини олган СССР парчаланиб кетгандан сўнг,унинг ўрнида пайдо бўлган мустақил мамлакатларда ҳокимият учун собиқ коммунистлар,либэрал дэмократлар,дин мутассадилари,уюшган жиноятчилар ўртасида курашлар бошланиб кетди. Натижада,мамлакатимизда ҳам унинг мустқиллигига,давлат суверинитетига,фуқароларнинг тинч-осуда яшашларига таҳдид солувчи кўпгина нохуш воқеалар содир бўлди. Бу воқеаларнинг ортида қандай бўлмасин ҳокимиятни қўлга киритиб, давлат мулкини ўзининг шахсий-хусусий мулки қилиб олишга ҳаракат қилаётган «кимса»лар,яъни халқ тили билан айтганда мафиялашган коррупсионерлар турар эди. Дэмак,уларнинг асосий мақсади – қандай қилиб бўлмасин ҳокимияни эгаллаб олиш,уни бошқариш учун бэрилган ваколатлардан ўзининг шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишни йўлга қўйиш орқали катта битмас-тугалмас бойликка эга бўлишдан иборат бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас эди. Афсуски,уларнинг манфур мақсадлари амалга ошмай қолди. Халқ иродаси билан унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқий давлатни амалга ошириш тамойилларига асосланган давлат ҳокимияти шакллантирилди. Давлатнинг ўзи халқнинг манфаат ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда кенг қамровли ислоҳотларни бошлаб юборди. Шулардан бири коррупсияга қарши курашишдан иборатдир.
Коррупсиянинг кенг тарқалганлиги ва уни таг-томири билан йўқ қилишнинг иложини топиш қийинлигини кўзда тутиб, уни –«халқаро офат» дэб аташ мумкин. Давлат ҳокимияти тузилмаларининг турли бўғинлари ва турли даражалари вакиллари ҳам унинг йўлдан оздирувчи таъсирига тушиб қолади. Коррупсия вужудга келиб, у энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бэриш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланади. Бу эса жиноятчилик ва корруппия жамиятга келтирадиган салбий оқибатлар ту-файли жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига тўғридан-тўғри таҳдиддир.
Коррупсиянинг мамлакатимизнинг хавфсизлигига солаѐтган таҳдидлари қуйидагалардан иборат:
Биринчидан, сиёсий жиҳатдан олганда, коррупсия амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатиш ифодасидир. Унда ўз умрини яшаб бўлган, янги иқтисодий муносабатларни ўзига қарши таҳдид дэб билган ҳолда, уларнинг ривожланишини секинлаштириб қўйишга ҳаракат қиладиган маъмурий буйруқбозлик тизими билан "хуфёна" иқтисодиётнинг манфаатлари объектив равишда бирлашиб кетади. Коррупсия домига илинган амалдорлар шахсий бойлик орттириш мақсадларини ва уруғ-аймоқларнинг манфаатларини давлат манфаатларидан устун қўяди. Бу эса, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади. Бундан ташқари, янги иқтисодий муносабатларга эндигина асос солинаётган ва сифат жиҳатидан бошқа сиёсий тизим шакллантирилаётган ўтиш даврида коррупсия ўз хатти-ҳаракати билан бу жараѐннинг йўлини тўсиб қўйиш имконига эга.

Download 54,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish