2-савол баёни: Коррупсиянинг таснифлаш дэб, унинг жамиятда эгаллаган ўрнига, хусусан фаолият мезонларига қараб бир неча турларга ажратишга айтилади. Шунга кўра коррупсияни кўплаб мезонларга кўра таснифлаш мумкин. Булар асосан қуйидагилардан иборат:
- ўзаро таъсир қилувчи субъектларнинг турлари бўйича (фуқаролар ва кичик ходимлар, фирмалар ва мансабдор шахслар, миллат ва сиёсий раҳбарият);
- фойда тури бўйича (фойда олиш ёки харажатларни камайтириш);
- йўналиши бўйича (ички ва ташқи);
- субъектларнинг ўзаро алоқа йўли;
- марказлаштирилганлик даражаси;
– башорат қилиниши мумкинлиги;
– изчиллиги ва бошқалар.
Бугунги кунда коррупсиянинг қуйидаги турлари мавжуд:
1. Кундалик турмушдаги коррупсия. Коррупсиянинг бу тури оддий фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг ўзаро таъсири натижасида юзага келади. Унда фуқароларнинг турли хил совғалари ва амалдорга ва унинг оила аъзоларига хизматлари киради. Ушбу тоифага қариндошлик (непотизм) киради.
2. Ишбилармонликдаги коррупсия. Коррупсиянинг бу тури ҳукумат ва бизнес ўзаро алоқада бўлганда юзага келади. Масалан, бизнес можаросида томонлар ўз фойдасига қарор чиқариш учун судянинг ёрдамига мурожаат қилишлари мумкин.
3. Юқори ҳокимиятдаги коррупсия. Коррупсиянинг бу турига дэмократик тизимдаги сиёсий раҳбарият ва олий судлар киради. Бу ҳокимиятда ўрнашиб олган виждонсиз кишилар гуруҳининг ўзларининг манфаатларини кўзлаб, сайловчилар манфаатларига зарар этказадиган даражада сиёсат олиб боришдир.
4. Коррупсион хизматлар бозори. Бу соҳада энг кенг тарқалган нарса - марказлаштирилмаган (ташқи) коррупсия бўлиб, бу мансабдор шахс ва алоҳида шахс ўртасида индивидуал равишда тузилган ўзаро фойдали келишув ҳисобланади. Шу билан бирга, бу келишувга биргаликдаги ташкилот аъзоларидан иборат бўлган ички коррупсияни ҳам қўшиб олишса, бу эса унга уюшган жиноятчилик тусини бэради.
Бихевиоризм5 доктринасига кўра, инсон бирон бир жамоага кирар экан, у албатта ушбу жамоада қабул қилинган хулқ-атвор қоидаларини ҳам қабул қилади. Шунинг учун, бордию, агар идора ичидаги жамоанинг маданияти пора олиш ёки бэриш билан боғлиқ бўлса,яъни қониқиш муҳити, баъзан расмий масалалар билан шуғулланишда масъулияцизлик, ходимларнинг нотўғри хатти-ҳаракатларини муҳокама қилишда ошкораликнинг йўқлиги мавжуд бўлса,унда жамоага янги келганлар бу хатти-ҳаракатни одатдагидэк қабул қилишади ва келажакда унга риоя қилишади. Бироқ, бошқа тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, инсон ҳар доим бундай муҳитдан чиқиб кетиш учун асосий имкониятга эга бўлиб,унга микро-ҳамжамият томонидан жамоадаги бузилишларга қарши курашиш,бу курашни оммалаштириш, уларни ҳеч нарса бўлмагандэк эътиборсиз қолдириш, шахснинг ўзи томонидан бузилишларга йўл қўймаслик кабилар киради.
Амалдорлар орасида коррупсиянинг тарқалиши, охир оқибатда унга бўйсунувчилар ҳам, раҳбарлар ҳам манфаатдор бўлишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |