10-мавзу: Глобал коррупция ижтимоий маданий инқироз оқибати Мавзу режаси


Коррупциянинг генезиси ва эволюцияси



Download 61,16 Kb.
bet3/15
Sana10.06.2022
Hajmi61,16 Kb.
#649685
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
10 мавзу Глобал коррупция ижтимоий маданий инқирознинг оқибати

Коррупциянинг генезиси ва эволюцияси. Кишилик тарихига назар ташласак, коррупциянинг салбий ижтимоий феномен сифатида жуда қадим замонларда пайдо бўлганлигига ишонч ҳосил қиламиз. Бу асосан уруғ ва қабилаларнинг пайдо бўлишидаги бошқарув тизимининг шаклланиши билан боғлиқ бўлиб, уруғ етакчиси ва қабила бошлиғининг ўрнатилган тартиб-қоидаларни ўз манфаатлари йўлида фойдаланиши, аниқроғи, уруғ ва қабилаларнинг озиқ-овқат, кийим-кечак ресурсларини ўзбошимчалик билан тақсимланиши натижасида пайдо бўлган, десак янгилишмаган бўламиз.
Кишилик тарихида судяларнинг сотқинлиги алоҳида ташвиш уйғотган, чунки улар пора эвазига сотилиб мулкларни ноқонуний равишда тақсимлаш ва низоларни қонунчилик доирасидан ташқарида ҳал қилишга берилиб кетганлар. Шунинг учун ҳам етакчи дин вакиллари судяларнинг порахўрлигини қоралаб: "... бошлиқ совға талаб қилади, судя эса пора олиш учун суд қилади, зодагонлар ўз қалбларининг ёмон истакларини қондириш учун ишни бузиб кўрсатадилар”, "Совғаларни қабул қилманг, чунки совғалар кўзи очиқларни кўр қилади ва ҳақ-ҳуқуқларни издан чиқаради”1,– деганлар.

ХVIII аср охиридан бошлаб Ғарбда жамиятнинг коррупцияга бўлган муносабатида бурилиш бошланган. Бу даврда либэрал ислоҳотлар давлат ҳокимияти унга бўйсунадиган одамлар манфаати учун мавжуд, шунинг учун фуқаролар амалдорлар томонидан қонунларга қатъий риоя қилиш эвазига ҳукуматни қўллаб-қувватлайдилар дэган шиор остида амалга оширилди. Хусусан, 1787 йилда қабул қилинган АҚШ Конституциясига биноан, пора олиш АҚШ президентига нисбатан импичмент эълон қилиниши мумкин бўлган аниқ кўрсатилган иккита жиноятдан биридир. Жамият давлат аппарати ишининг сифатига тобора кўпроқ таъсир ўтказа бошлади. Сиёсий партиялар ва ҳукумат томонидан тартибга солиш кучайган сари, сиёсий элита ва йирик бизнеснинг тил бириктириши эпизодлари тобора кўпроқ ташвишга тушди. Шунга қарамай, Х1Х-ХХ асрларда ривожланган мамлакатларда коррупсия даражаси бошқаларига қараганда бирмунча пасайган2.


Ривожланган мамлакатларда коррупция эволюциясининг янги босқичи ХIХ-ХХ асрларга тўғри келди. Бир томондан, давлат томонидан бошқарув ишларининг тартибга солиниш натижасида амалдорлар ҳокимиятининг яна бир кучайиши бошланди. Бошқа томондан, эса йирик хусусий бизнес пайдо бўлди. У рақобат курашида "давлатни сотиб олиш"га ўтишни бошлади. Энди айрим кичик давлат хизматчиларининг эпизодик пора олишига эмас, балки сиёсатчилар ва юқори мансабдор шахсларнинг фаолиятини капитал манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтиришга қаратилди. Бу ривожланган мамлакатларда (айниқса, иккинчи жаҳон урушидан кейин Ғарбий Европада) сиёсий партияларнинг аҳамияти ошгани сайин, йирик фирмалар ва трансмиллий корпорациялар сиёсатчиларга ўз манфаатларини лоббичилик қилгани учун сиёсатчининг ўзига эмас, балки партия ғазнасига шахсан пул ўтказишни бошладилар, натижада партиялар коррупцияси пайдо бўлди ва ривожланди.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида коррупция тобора халқаро муаммога айлана бошлади. Хорижда корпорациялар томонидан юқори лавозимли амалдорларни пора бериш эвазига сотиб олиш оммавий тус олди. Глобаллашув жараёнларининг бориши бир мамлакатдаги коррупциянинг бошқа кўплаб давлатларнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини бошлаб берди. Бунга қарши кўпгина давлатлар биргаликда кураш олиб боришга киришдилар. «Финанциал Тимес» » газетаси 1995 йил 31 дэкабрдаги сонида 1995 йилни "коррупция йили" дэб эълон қилди. Коррупция тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) 9 декабръ кунини «Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” деб эълон қилди.

Download 61,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish