Коррупциянинг яшовчанлик тенденциялари. ХХ1 асрга келиб коррупция салбий ижтимоий жараён сифатида тугатилмади. У мазкур воқеликка мослашган ҳолда яшовчанлик хусусиятини намоён қила бошлади. Мослашувчанликка асосланган яшовчанлик тенденциялари: биринчидан, кам ривожланган давлатларда очиқ коррупциянинг бошқарув тизимида ҳукумронлик қилиши; иккинчидан, энди ривожланиб келаётган давлатларда давлат ҳокимиятидаги фойда келтирадиган мансабларни пора бериш эвазига сотиб олиш; учинчидан, ривожланган давлатларда халққа ҳар хил имтиёзларни беришни ваъда қилиш ҳисобига сайловчиларни ўзларига оғдириб олиш, яъни сайловда ютиб чиқиш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаб олишга урунишлари билан характерланади.
Бу иллатга қарши БМТ, Жаҳон Банки, Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт Банки, Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки ва бошқа минтақавий ва ихтисослашган ташкилотлр томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Унинг ана шу мослашувчанлик асосида яшовчанлик хусусиятига ҳаёт ҳақида турли хил эътиқод ва қарашларга эга бўлган одамлар томонидан ахлоқий-маънавий жиҳатдан баҳо бэрилмоқда.
Коррупцияни ахлоқий-маънавий жиҳатдан баҳолаш. Ҳар қандай ҳодиса одамлар томонидан ахлоқий-маънавий жиҳатдан баҳоланади. Шунга кўра коррупциянинг турли кўринишларига ҳам ҳар хил ахлоқий баҳо бэрилади. Бунда баъзи ҳаракатлар – жиноий; бошқалари эса – ахлоқсиз ҳисобланади. Охиргисига, қоида тариқасида, меритократия тамойилини бузадиган сиёсий йўналишга асосланган қариндошлик ва ҳомийлик киради.
Коррупцияни лоббичиликдан ажратиш керак. Лобби олиб бораётганда, мансабдор шахс ўз ваколатларини тайинлаш имкониятини ошириш ёки маълум бир гуруҳ номидан ҳаракат қилиш эвазига корпоратив зинапояда кўтарилиш учун ҳам ишлатади. Фарқи шундаки, лоббичилик учта шартни қондиради :
1. Мансабдор шахсга таъсир ўтказиш жараёни рақобатдош бўлиб, барча иштирокчиларга маълум бўлган қоидаларга амал қилади.
2. Яширин ёки ён тўловлар мавжуд эмас.
3. Мижозлар ва агентлар бир-биридан мустақил, чунки ҳеч бир гуруҳ бошқа гуруҳ томонидан олинган фойдадан улуш олмайди3.
Коррупциянинг энг хавфли шаклларидан яна бири – бу жиноий жавобгарлик деб таснифланади. Буларга, биринчи навбатда, ўзлаштириш (ўғирлик) ва пора киради. Ўзлаштириш - мансабдор шахсга топширилган ресурсларни шахсий мақсадлар учун сарфлаб юбориш бўлиб, унинг оддий ўғирликдан дастлаб одам ресурсларни бошлиқдан, мижоздан ва бошқалар қонуний равишда тасарруф этиш ҳуқуқи олганлиги билан фарқланади. Кўпгина ҳолларда, агар пора бериш товламачиликнинг натижаси бўлмаса, пора берувчи ушбу битимдан асосий фойда олади. Овозларни сотиб олиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади (гарчи баъзилар буни коррупция эмас, балки виждонли сайлов кампаниясининг бир тури деб ҳисоблашади).
Кўпинча ҳокимиятни зўрлик билан алмаштиришга чақирувларнинг сабаби ҳам коррупция билан боғланган бўлади. Бунда, кўпинча маълум бир сиёсий элитага эмас, балки умуман сиёсий тизимга қарши айбловлар қўйилади. Оскар Ариас Санчэс таъкидлаганидек, авторитар режимлар ҳокимиятни суиистеъмол қилишнинг катта қисмини жамоатчиликдан яширишга қодир, шунинг учун уларнинг коррупцияси тўғрисида хулоса бутун дунё учун ўта муҳим далиллар ва зарарли оқибатларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. Аксинча, демократиядаги коррупция кўпинча катта зарар етказишдан олдин кенг реклама қилинади ва бостирилади. Бироқ, даврий можаролар фуқароларда уларнинг мамлакатда сиёсий қарорлар қабул қилиш жараёнига таъсир ўтказиш қобилиятига ва демократиядан кўнгли қолганига шубҳа уйғотишигача олиб келади4.
Do'stlaringiz bilan baham: |