11-БОБ. НОМОДДИЙ АКТИВЛАР ҲИСОБИ
1. Номоддий активлар ва уларнинг гурухланиши
2. Номоддий активлар келиб тушиши ҳисоби
3. Номоддий активлар амортизацияси ҳисоби
4. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши ҳисоби
11.1. Номоддий активлар ва уларнинг гурухланиши
Номоддий активлар - корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби 7-сонли «Номоддий активлар» БҲМС (ЎзР АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. Ушбу стандартга мувофиқ активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак: - моддий-ашёвий тузилиш (шакл)га эга бўлмаслиги; - активлардан махсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати ёки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида фойдаланиш; - корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди; - ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ хуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган хужжатлар (патентлар, гувохномалар, бошқа мухофаза қилувчи хужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномаси)нинг мавжудлиги; - корхона томонидан бошқа активлардан идентификациялаш (бўлиш, ажратиш) имконияти, яъни активни ундан фойдаланиладиган хўжалик фаолиятидан алоҳида фойдаланишнинг мумкин бўлиши. Номоддий активларга юқорида келтирилган барча шартларга жавоб берувчи қуйидаги объектлар киритилиши мумкин: патентлар,лицензиялар,ноу-хау, муаллиф ёки бошқа хуқуқ эгасининг ЭХМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига бўлган мутлақ хуқуқи, хуқуқ эгасининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига бўлган мутлақ хуқуқи, шунингдек товар ишлаб чиқарилган жой номидан фойдаланиш хуқуқи,гудвилл,франчайз, ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш хуқуқи ва бошқалар. Лицензия- бу тегишли муассасалар томонидан берилган, бир йилдан ортиқ вакт мобайнида бирон-бир фаолият билан шуғулланиш хуқуқи. Лицензияни бериш хуқуқига эга бўлган муассасалар ўамда фаолият турлари, давлат органлари томонидан белгиланади. Лицензияга эга бўлмаган корхоналарнинг фаолият юритишлари, қонунни бузиш деб ҳисобланади. Патент эгасининг мутлақ хуқуқи (патент) – бу патентнинг амал қилиш муддати ичида юридик тасдиқланган ва қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган маҳсулотнинг, ўзига хос жараённинг, фаолиятнинг маълум туридан четдан бошқа шахсларнинг аралашувисиз фойдаланиш, уни ишлаб чиқариш, сотиш ва назорат қилиш хуқуқидир. Ноу- хау- янги ғоя қиймати ёки янги технология, ишлаб чиқариш муаммоларининг ечимидир. Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлиш хуқуқи – бу савдо маркалари, товар белгилари, тегишли тартибда рўйхатга олинган компания ёки унинг маўсулоти номланишидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш хуқуқидир, бу хукук қонунчилик томонидан улардан берухсат фойдаланишдан ўимояланган. Савдо маркаси ёки товар белгисидан фойдаланиш хуқуқи унинг эгасига, у бу хукукдан фойдаланиши мобайнида мутлақ тегишли бўлади. Савдо маркаси ёки товар белгисининг бозор қиймати юқори бўлиши мумкин, лекин бухгалтерия ҳисобида улар, уларни олишга кетган харажатларнинг бошланғич қийматида акс эттирилади. Компьютерларни программалаштириш харажатларига – корхонада ишлаб чикарилган ўамда ташқаридан харид қилинган программалар киради. Компьютер билан биргаликда сотиб олинган программалар, асосий воситалар таркибига киритилиб,номоддий активлар сифатида тан олинмайди. Гудвилл (ишчанлик обрўси) корхонанинг бутунлай сотиб олиш нархи (бозор қиймати) билан соф активларининг бозор қиймати орасидаги фарқ сифатида аниқланади. Соф активлар активлар суммасидан унинг мажбуриятларини чегириш йЎли билан аниқланади. Франчайзинг (ёки франшиза) – бу савдо белгисини ва/ёки фирма технологияларини (ташкилий усулларни) бошқа тадбиркорга сотиш ёки вақтинчалик фойдаланишга бериш. Франчайзинг маъноси –муваффақиятли фаолият кўрсатаётган бизнесни кўпайтириш орқали тарқатиш, яъни амалда ҳар томонлама текширилган ва ишини муваффақиятли олиб бораётган корхона имидж ва технологияларини ўзлаштиришдан иборатдир. 134 Гудвиллни ташкил этувчи омилларга меўнат жамоасининг яхши йўлга қўйилган ишини, самарали раўбарликни, ишлаб чиқаришнинг махфий жараёнини, жамиятдаги юқори даражадаги ишончлилигини ва обрўсини, стратегик нуқтаи назардан афзалроқ жойлашишини, маъқул солиқ шароитларини ва бошқаларни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |