10-боб. Асосий воситалар ҳисоби


Асосий воситаларнинг келиб тушиши ҳисоби



Download 364,32 Kb.
bet2/25
Sana13.07.2022
Hajmi364,32 Kb.
#793475
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Buxgalteriya 2-kun

10.2. Асосий воситаларнинг келиб тушиши ҳисоби
Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади: - капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш; - олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш; - устав капиталига таъсисчи улуши кўринишида келиб тушиши; - текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича); - айирбошлаш; - товар-моддий захиралар таркибидан ўтказиш; - узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш; - қиймати белгиланган асосий воситаларга капитал қўйилмалар; - асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш. Асосий воситаларнинг ҳар қандай келиб тушишига корхона раҳбари бухгалтер бошчилигида ташкил этган комиссия қабул қилиш-топшириш далолатномасини тузади, унда объектнинг тавсифи, жойлашган жойи, олиш манбаси, чиқарилган ёки қурилган йили, фойдаланишга топшириш санаси, объектнинг синов натижалари, унинг техник талабларга мувофиқлиги ва ҳоказолар кўрсатилади. Ушбу далолатнома асосида ҳар бир объектга инвентарь варақаси расмийлаштирилади ёки инвентарь дафтарида қайд этилади. Тугалланган қурилма (ускуна) ёки алоҳида олинган конструктив объект (бино) ёки муайян операцияни бажарадиган ускуналар мажмуи (масалан, сутни қайта ишлаш линияси) инвентарь объекти ҳисобланади. Хар бир инвентарь объектига инвентарь рақами берилади, у объектдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида сақланади. Асосий воситаларнинг корхона ичида ҳаракатланиши юкхатлар билан расмийлаштирилади. Асосий воситалардан фойдаланиш жойларида асосий воситаларнинг инвентарь рўйхатлари юритилади. Қурилиш ёки корхона томонидан ўз ҳисобидан асосий воситаларни сотиб олиниши капитал қўйилмалар (инвестициялар) деб аталади. Асосий воситалар сифатида капитал қўйилмалар ҳисоби 0810-«Тугалланмаган қурилиш» ва 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» ҳисобварақларида юритилади. Ушбу ҳисобварақлар дебетида асосий воситаларни қуриш, харид қилиш, етказиб бериш, монтаж қилиш ва созлаш харажатлари тўпланади. Объект фойдаланишга тайёр бўлганидан кейин харажатларнинг умумий суммаси 0810-0820-ҳисобварақлар кредитидан 0110-0199- ҳисобварақлар дебетига ҳисобдан чиқарилади. Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб мазкур асосий воситаларни тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади. Асосий воситалар қурилиши пудрат ёки хўжалик усулларида амалга оширилади.

Download 364,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish