|
Асосий воситалар ижараси ҳисоби
|
bet | 6/25 | Sana | 13.07.2022 | Hajmi | 364,32 Kb. | | #793475 |
| Bog'liq Buxgalteriya 2-kun
10.7. Асосий воситалар ижараси ҳисоби
Ишлаб чиқариш базасини мустаҳкамлаш, корхоналар фаолиятининг янги йўналишларини ўзлаштириш мақсадида бозор муносабатларини кенгайтириш ва оммалашиши билан асосий воситалар ижараси борган сари ривожланиб боряпти. Ижара муносабатларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби 6-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Ижара ҳисоби» (ЎзР АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва «Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида»ги Низом (ЎзР АВ томонидан 01.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади. 6-сонли БҲМСга мувофиқ ижара қуйидаги турларга бўлинади: Молиявий ижара - мулкни (молиявий ижара объектини) шартномага биноан ўн икки ойдан ортик муддатга эгалик килиш ва фойдаланиш хукукини беришда юзага келадиган ижаравий муносабатлар. Бунда молиявий ижара шартномаси куйидаги шартлардан бирига жавоб бериши керак: молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага олувчининг мулки бўлиб ўтиши; молиявий ижара шартномасининг муддати молиявий ижара объекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки молиявий ижара объектининг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан камроғини ташкил қилиши; молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий ижара объектини ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши ва бунда ижара муддатининг бошида ушбу ҳуқуқнинг сотилишига асосланган ишончнинг мавжуд бўлиши; молиявий ижара шартномаси амал қиладиган давр учун ижара тўловларининг дисконтланган жорий қиймати, молиявий ижара объектини ижарага бериш пайтидаги жорий қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлиши. Оператив ижара - молиявий ижара шартномаси ҳисобланмайдиган мулкий ижара шартномасига биноан мулкни вақтинчалик эгалик қилишга ва фойдаланишга ёки фойдаланишга бериш. Лизинг - молиявий ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб, унда бир тараф (лизингга берувчи) иккинчи тарафнинг (лизингга олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) сотиб олади ва уни шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизингга олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради. Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ижарачида балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётининг дебетида акс эттирилади. Бунда, оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижарага берувчида худди олдинги каби асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади. Оператив ижара билан боғлиқ операциялар ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: - қисқа муддатли ижара берилганда: Д-т 0131-«Ижарага берилган асосий воситалар» счети; К-т 0130-«Асосий воситалар» счети; - оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситаларга эскириш ҳисобланганда: дебет 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти; кредит асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200); - мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган ижара тўловлари (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда: дебет 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»; кредит 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счёти; - мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган ижара тўловлари (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда: дебет 4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти; кредит 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» счёти; - мулкни оператив ижарага беришдан ижара тўловларининг келиб тушиши: дебет 5110-«Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар»; кредит 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»; кредит 4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти; Оператив ижара билан боғлиқ операциялар ижарачининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: - ижарага берувчига тўланиши лозим бўлган ва ҳисобот даврига тегишли (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ижара тўловлари ҳисобланганда: дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар - оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб); кредит 6910-«Тўланадиган оператив ижара» счёти; - ижарага берувчига ижара тўловлари тўланганда: дебет 6910-«Тўланадиган оператив ижара» счёти; кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар; 132 Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтариб берилганда, балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счёти кредитланади .
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|