Мазмуни 4–расмда акс этган модел асосида дипол эластик қутбланиш коэффициентини ҳисоблаб чиқиш мумкин.
4–расм. диполнинг ташқи электр майдонидаги бурилиши.
(21)
Одатда боғланиш характеристикаси сифатида ички майдон эмас балки диполнинг ички майдондаги энергияси U0 дан фойдаланилади. Бу энергия қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
U0 = - P0Eиcos P0Eи. (22)
(21) ифодадан кўриниб турибдики d электр майдони йўналишига боғлиқ бўлар экан. У =/2 ва 3/2 бўлганида, яъни EEи бўлганда максимал, E║Eи бўлганда эса нолга тенг бўлади. Шундай қилиб қутбланишнинг бу турининг ҳиссаси диэлектрик критувчанликнинг анизотропиясини келтириб чиқариши мумкин экан. Эластик боғланган қутбли молекулаларнинг қутбланувчанлиги ҳар бир молекула моменти катталиги ва молекулалараро боғланиш энергияси │U0│га боғлиқ бўлади.