1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


 Мусиқа ўқитишнинг оғзаки методлари



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/82
Sana28.04.2022
Hajmi1,24 Mb.
#586896
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   82
Bog'liq
6.2-Musiqa-fanini-oqitish-metodikasi

1. Мусиқа ўқитишнинг оғзаки методлари. 
Мусиқа машғулотларида мусиқа раҳбарининг сўз маҳоратига алоҳида 
талаб қўйилади. Мусиқа раҳбари ўзининг асар ҳақидаги бадиий кириш сўзи 
билан болаларни ажойиб ва сеҳрли мусиқа оламига олиб киради ҳамда 
қизиқарли ҳикоя ѐки суҳбат йўли билан болалар диққатини жалб қилиб, 
мусиқани бадиий идрок этишларига эришади. 
2. Кўргазмали ўқитиш методлари. 
Маълумки, мусиқа ҳаракатланувчи куй ва гармоник товушларидан 
иборат бўлган санъатдир. Уни фақат эшитиш органи орқали тинглаб идрок 
этиш мумкин. Кўргазмали ўқитишни эса, нота ѐзувларини, плакатлар, 
расмлар, мусиқа раҳбарининг сўзи, дирижѐрлик ифодалари, рақс 
ҳаракатлари, болалар чолғу асбоблари, мусиқани жонли ва аниқ ижроси, 
техник воситаларидан фойдаланилади. Демак, мусиқанинг жонли янграши 
машғулотларда асосий кўргазма бўлиб хизмат қилади. Мусиқа таълимидаги 
кўргазмалилик турлари: 
1. Табиий кўргазмалар (табиатдан олинган). 
 
Ҳикоя 
- бу мусиқа раҳбарининг мусиқа асари ҳақида жонли, эмоционал ѐрқин 
баѐни. Ҳикоя қисқа, образли, жонли, қизиқарли бўлиб, унинг мақсади болаларни 
асарни бадиий идрок этишга ўргатиш. 
 
 
Суҳбат 
- мусиқа раҳбари ва болалар орасидаги диалог шаклидаги фаолиятидан 
иборат бўлиб, болаларни мустақил фикрлашга ундайди. Уларнинг нутқини 
ўстиради, фикрий фаолиятини кучайтиради, билиш қобилиятини фаоллаштиради 
ҳамда дунѐқарашини кенгайтиради
.
 
 Тушунтириш
-илмий исботлаш методи сифатида мусиқа машғулотларида 
қўлланилади. Бу асосан, мусиқа саводи фаолиятида қўлланилади. 
 


30 
2. График кўргазмали қўлланмалар (чизма, схема, жадваллар). 
3. Тасвирий кўргазмалар (суратлар, фотосурат, видеофильмлар). 
4. Муайян белгиларни ифодалайдиган рамзий кўргазмалар. 
5. Эшиттиришга доир кўргазмалар (граммпластинкалар, магнит 
ленталари, компьютернинг эшиттириш мосламалари СД,ВСД, ДВД 
дисклар). 
Мусиқа таълимида иллюстрация методи асосан плакатлар, чолғу 
асбоблари, стенд, чизмалар, композиторларнинг суратлари, жадваллар 
кабиларни кўрсатишни ўз ичига олса; намойиш этиш методларига асл 
ҳолидаги табиий объектларни кўрсатиш, машғулотлар жараѐнида эса техник 
намойиш, яъни замонавий компьютер, ахборот коммуникация тармоқлари 
ѐрдамида, компакт диск электрон китобларидаги мавзуларни экранда 
ѐритиш, мавзуга оид кино ва диафильмлар, аудио ва видеоматериаллар 
киради. 
3. Амалий ўқитиш методлари. Амалий методлар воситасида болалар 
вокал-хор малакаларини, мусиқанинг тузилиши ҳамда ифода воситаларини 
таҳлил этиш, унинг жанр ва шаклларини аниқлаш ва нота ѐзувини ўрганиш 
малака-кўникмаларининг шакллантириши учун фойдаланилади. Амалий 
методлар, вокал-хор малакаларини ривожлантиришда муҳим восита бўлиб 
ҳисобланади. 
4. Ўйин методи - асосан бошланғич гуруҳларда кўпроқ яхши натижа 
беради. Янги дастур асосида яратилаѐтган қўлланма ва машғулотларликларда 
ўйин ва унинг элементлари кенг жорий этилади. Бошланғич гуруҳ болалари 
серҳаракат ва ўйинга мойил бўладилар. Машғулотларда қўлланиладиган 
мусиқали ўйинлар болаларнинг мусиқий ўқувини ўстиради, мусиқий 
қобилиятинни ривожлантиради, хотирасини мустаҳкамлайди ва мусиқа 
машғулотларига қизиқиш ўйғотади. 
5. Таққослаш методи. Мусиқа машғулотлари жараѐнида таққослаш 
методи кенг қўлланилади. У вокал-хор ишларида мусиқа раҳбари, болалар ва 
грамѐзувдаги ижроларини таққослашда мусиқа асарининг таҳлили ва 
жанрларини белгилашда кенг қўлланилади. Масалан, рақс, марш, 
жанрларининг темпларини, турли чолғулардаги ижролар фарқини аниқлашда 
фойдаланилади. 
6. Мусиқа ўқуви, мусиқий эшитиш қобилияти бўш бўлган болалар 
билан ишлаш методи. Мусиқа ўқуви бўш бўлган болалар билан машғулотлар 
жараѐнида дифференциал гуруҳларга бўлиб ва машғулотлардан кейин вақт 
ажратиб, якка (индивидуал) тарзда иш олиб борилади. Дифференциал гуруҳ -
деганда болаларнинг мусиқий қобилияти, ўқуви ва овозига қараб 
табақалаштириш ѐки гуруҳларга бўлиш тушунилади. 


31 
Мусиқа машғулотлари жараѐнида бу болаларни қуйидаги тартибда 
ўтказиш керак: биринчи қаторга мусиқа раҳбарининг овозига таяниб 
куйлайдиганлар, иккинчи қаторга мусиқий ўқуви бўш, яхши мусиқий 
қобилиятга эга бўлмаган болалар, учинчи қаторга қобилиятли, овози 
жарангдор бўлган болалар ўтирадилар. Бунда иккинчи қатордаги болалар 
мусиқа оҳангларини атрофдагилардан эшитиб уларнинг овозларига эргашиб, 
чиройли, тўғри куйлашга ҳаракат қиладилар. 
Шу услуб билан болаларни мусиқий ўқувини ўстириш мумкин. Баъзи 
мусиқий ўқуви бўш бўлган болалар билан, машғулотлардан кейин алоҳида, 
якка тартибда шуғулланиб, топшириқлар берилади ва овозлари созланиб, 
қўшиқлар алоҳида ўргатилади. Шу тариқа, болаларда мусиқага қизиқиш, 
қўшиқ куйлаш, мусиқа тинглаш иштиѐқи, мусиқий қобилият, мусиқий ўқув, 
қўшиқ куйлаш малакалари ҳосил бўлади. 
7. Мусиқа билан таъсир кўрсатиш методи. Бу метод мусиқа тинглаш 
фаолиятида қўлланилади. Болалар мусиқани турлича тушунадилар. Масалан, 
П.И.Чайковскийнинг "Турғай" кўйини тинглаб, уни номини билмай туриб
турлича фикр юритадилар. Айримлари табиат манзарасига, бошқалари 
қушни куйлашини, қолганлари эса бошқача ҳарактер ҳис этиб айтадилар. Яна 
бошқаларида эса яхши кайфият туғилади. Шунинг учун мусиқа раҳбари 
(ўқитувчиси) болаларга асарни тушунтириб беради. Болалар диққатини 
мусиқанинг ифода воситаларига қаратади. 
Улар куйловчи қуш образини яратадилар. Бу мусиқа билан таъсир 
қилиш методидир. Болаларнинг мусиқага қизиқиш, мусиқа тинглашда 
таққослашга ўрганиш, куйлашда, рақсда, турли чолғулар ижросида 
ўргатилади. Мусиқа раҳбари ушбу фаолиятларни кетма-кет олиб борганда 
аниқ мақсадга эришилади. 
Мусиқа ўқитиш методикаси фанининг мақсади таълим мақсадидан 
келиб чиқиб, мусиқа маданияти ўқитувчисини дарс (машғулот) бериш 
жараѐнига назарий ва амалий тайѐрлаш. Бу мақсад қуйидаги вазифаларни ҳал 
этишни кўзда тутади. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish