1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


-гуруҳга овози жарангли, яхши мусиқий қобилиятга эга бўлган болалар киради.  2-гуруҳга



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/82
Sana28.04.2022
Hajmi1,24 Mb.
#586896
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   82
Bog'liq
6.2-Musiqa-fanini-oqitish-metodikasi

1-гуруҳга
овози жарангли, яхши мусиқий қобилиятга эга бўлган болалар киради. 
2-гуруҳга
овози, мусиқий қобилияти ўртача бўлган, яъни мусиқа раҳбарининг 
овозига эргашиб, таяниб куйлайдиган болалар киради. 
3-гуруҳга
эса овози унча яхши бўлмаган, мусиқий қобилияти бўш бўлган болалар 
киради
 


32 
Мусиқа ўқитиш методикаси мусиқа раҳбарининг мусиқа таълими 
касбини мукаммал билгувчи мусиқачи педагогни тайѐрлайди. Мусиқа 
ўқитиш методикасини ўзлаштиришда педагогика, психология, мусиқий 
педагогика тарихи, мусиқий таълимда инновацион технологиялар, мусиқий 
педагогика ва бошқа мусиқий, психологик ва педагогик фанларга асосланади. 
Аждодларимиз баркамол инсонни вояга етказишда бадиий эстетик 
тарбия воситалари, жумладан, мусиқа санъатининг аҳамиятини чуқур англаб, 
ѐшларнинг ички дунѐсини бойитишга, маънавий-ахлоқий фазилатларини 
шакллантириш ва камол топтиришга унинг таъсири жиҳатларига диққат-
эътибор билан қарашган. 
Мусиқани катталар, болалар ва қариялар ҳам севиб тинглашади. Ҳоҳ у 
мумтоз бўлсин, ҳоҳ халқ мусиқаси, ҳоҳ енгил ѐки вазмин мусиқа бўлсин, 
барчамиз уни бажонудил тинглаймиз. Лекин мусиқий йўналишларни англаш, 
айниқса болаларга жуда қийин. Ҳаѐтда ҳамма ҳам мусиқа тилини 
тушунавермайди. Кўпчилик мумтоз мусиқамизга нисбатан ўта бефарқ. 
Бунинг 
сабаби 
болаликда 
Мусиқий 
тарбияга 
керакли 
эътибор 
берилмаганлигидадир. 
Аксарият кўпгина одамлар жиддий мусиқани тинглашмайди чунки 
уни тушунишмайди. Тушуниш учун эса тайѐргарлик талаб этилади. Агар 
тайѐргарлик кўрилмаса билим ҳам бўлмайди. Тинглашга ўргатиш қўшиқ 
ижро этишдан мураккабдир. (масалан: симфоник мусиқалар, опера ва 
бошқалар) 
Ўқувчиларни мусиқадаги юксак бадиийлигини таништириш лозим. 
Бундай асарлар ўкувчиларни дунѐқарашини кенгайтиради ва мусиқий 
дидини тарбиялайди. Кўп сонли саводҳон тингловчиларни тарбиялаш учун 
мусиқа шайдоларини болалигидан мусиқани тушунишга ва уни севишга 
ўргатиш лозимдир. Мусиқани севиш – бу мусиқани доим тинглаш демакдир. 
Мусиқани тушуниш – бу ҳис этиш, таҳлил этиш, билиш демакдир.
 
1. Мактабда мусиқа таълимини ва тарбиясини мазмунини ташкил 
қилишнинг турли шакл ва методлари ҳақида асосий маълумотлар 
бериш. 
2. Мусиқа таълими ва тарбияси соҳасидаги илғор тажрибаларни 
умумлаштириш. 
3. Мусиқа таълими ва тарбияси жараѐнида педагогик амалиѐт бўйича 
методик адабиѐтларни мустақил ўрганишга тайѐрлаш. 
4. Мусиқа асосларининг бадиий педагогик таҳлили методикаси асосини 
билиш. 
5. Илмий тадқиқот ишлари масалаларини ҳамда болаларни мусиқа 
воситасида ўқитиш ва тарбиялаш масалаларига тўғри ѐндашувни 
шакллантириш. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish