1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Жойлаштиришнинг бош ва ҳудудий чизмалари



Download 2,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/110
Sana05.07.2022
Hajmi2,81 Mb.
#741961
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110
Bog'liq
qurilish ekologiyasi

Жойлаштиришнинг бош ва ҳудудий чизмалари. 
Аҳолининг ўз- ўзидан 
юзага келадиган кўчишидан фарқли равишда, 
жойлаштириш 
– ижтимоий-
иқтисодий шароитлар ва майдоннинг экологик сиғими, ишлаб чиқариш 
кучларида ҳудудий талабни эътиборга олинган ҳолда аҳолини режали тартибда 
қайтадан тақсимланиши амалга оширилади. 
Майдоннинг экологик сиғими 
– маълум шароитларда берилган майдоннинг 
барча биогеоценозлари, агроценозлари ва урбоценозларининг максимал 
биологик унумдорлигидир. Бунда ушбу майдон учун ўсимликлар ва ҳайвонот 
оламининг энг қулай таркиби ҳисобга олинади. 
Ушбу 
даражада 
ечиладиган 
асосий 
урбоэкологик 
вазифалар 
қуйидагилардан иборат: 
майдонларнинг асосий урбоэкологик, мухандис экологик ва функционал 
зоналаниши; 
кўриб чиқилаѐтган майдонларда табиий атроф-муҳитнинг муҳофазаси 
бўйича умумий тадбирларни ишлаб чиқиш; 
шаҳар атроф-муҳитини (шу жумладан шаҳарсозлик воситаларини) 
соғломлаштириш, оқилона функционал зоналаш, транспорт магистрал 
йўналишини белгилаш, кўкаламзорлаштириш тизимини яратилиши ва ш.к. 
бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш; 
жойлаштириш ҳисоби бўйича турар-жой, жамоат ва ишлаб чиқариш 
биноларида шамоллаштиш тизими ижобий таъсир кўрсатадиган таклифларни 
ишлаб чиқиш; 
маиший хўжалик объектларини жойлаштириш бўйича автомашиналарни 
тўхташ жойи, шовқиндан ҳимоялаш, электромагнит нурларини тарқалиши ва 


106
 
бошқа салбий омилларни эътиборга олиб таклифларни ишлаб чиқиш; 
табиат объектларини муҳофаза қилиниши, муҳофаза ва санитар- ҳимоя 
зоналари ажратилиши эътиборган олинган ҳолда табиий атроф- муҳитни 
муҳофаза қиладиган, муайян гигиеник тадбирларни ишлаб чиқиш. Ушбу 
урбоэкологик вазифаларнинг асосий мақсади мамлакат миқѐсида (ѐки 
ҳудудларда) экологик мувозанатни таъминланиши ҳисобланади. 
Экологик мувозанат 
– табиий атроф-муҳитнинг асосий таркибий 
қисмлари – атмосфера ҳавоси, сув ресурслари, тупроқ қатлами, ҳайвонот ва 
ўсимликлар 
олами 
ўз-ўзини 
бошқариши 
ва 
қайта 
тикланиши 
таъминланишидир. 
Жойлаштириш тизимларида қуйидагилар таъминланган бўлиши керак: 
туманлараро энергия ва моддаларнинг алмашинувида меъѐрга эришиш 
ҳисоби билан табиий ташкил этувчиларнинг қайта ишлаб чиқарилиши; 
ишлаб чиқариш ва маиший ифлосланишининг ўз-ўзини тозалаши ҳамда
бетарафлаш учун биосферанинг биологик ва геокимѐвий фаоллигининг 
зарурлиги; 
транспорт, муҳандислик, рекреация ва бошқа антропоген юкларга 
ландшафтнинг барқарорлиги; 
бузилмаган ва кам бузилган экотизим ерларда биомасса мувозанатининг 
барқарорлиги. 
Мамлакатнинг алоҳида ҳудудларини урбоэкологик баҳолашда ноқулай 
экологик омиллар, яъни юқори сейсмиклик, иқлим шароитининг қаттиқлиги, 
ботқоқлик ва бошқалар ҳисобга олиниши мажбурлиги билан амалга 
оширилади. Табиий атроф-муҳит ва шаҳарни жойлаштириш лойиҳалари 
ўртасида аниқланган қарама-қаршилик асосида майдонларни ташкилий 
режалаштириш бўйича экологик мувозанат қўллаб-қувватлаш учун табиатни 
муҳофаза қилиш ҳажми ва кетма-кетлиги аниқланган тадбирлар белгиланади. 
Ҳудудий жойлаштириш тизимларида инсонларни ўраб олган экологик 
хавфсиз атроф-муҳитни яратилиши, иқтисодий самарали ҳаракатда 
бўлишини ишлаб чиқиш мақсади билан биоиқтисодий майдонлар тизимларини 
ажратиш имкониятини берадиган 
майдонларни зоналаш усули 
кенг 
қўлланилади. 

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish