2-savolga javob
Ҳароратлар фарқи бўлганда термодинамиканинг иккинчи қонунига кўра иссиқлик энергияси ҳарорати юқори бўлган жисмдан ҳарорати паст бўлган жисмга ўз-ўзидан ўтади. Жисмлар ўртасидаги иссиқлик алмашиниши ҳисобига содир бўлади. Иссиқлик алмашинишида катнашадиган жисмлар иссиқлик ташувчилар деб аталади. Иссиқлик ўтказиш жараёнлари (иситиш, совитиш, буғларни конденслаш, буғлатиш) кимё саноатида кенг тарқалган. Иссиқлик тарқалишининг учта принципиал тури бор: иссиқлик ўтказувчанлик, конвекция ва иссиқликнинг нурланиши. Бир-бирига тегиб турган кичик заррачаларнинг ҳаракати натижасида юз берадиган иссиқликнинг ўтиши иссиқлик ўтказувчанлик (ёки кондукция) дейилади. Газ ёки суюқликларда макроскопик ҳажмларнинг ҳаракати ва уларни аралаштириш натижасида юз берадиган иссиқликнинг тарқалиши конвекция деб аталади. Конвекция икки хил (эркин ва мажбурий) бўлади. Газ ёки суюқлик айрим қисмларидаги зичликнинг фарқи натижасида ҳосил бўладиган иссиқликнинг алмашиниши табиий ёки эркин конвекция дейилади. Ташқи кучлар таҳсирида (масалан, суюқликларни насослар ёрдамида ўзатиш ёки уларни механиқ алмаштиргичлар билан аралаштириш пайтида) мажбурий конвекция пайдо бўлади. Иссиқлик энергиясининг электр магнит тўлқин ёрдамида тарқалиши иссиқликнинг нурланиши деб юритилади. Ҳар қандай жисм ўзидан энергияни нурлатиш қобилиятига эга. Нурланган энергия бошқа жисмга ютилади ва қайтадан иссиқликка айланади. Натижада нур билан иссиқлик алмашиниш жараёни содир бўлиб, у ўз навбатида нур чиқариш ва нур ютиш жараёнларидан ташкил топади.
3-savolga javob
Ҳаво ректификацияси. Ректификацион колонналар.
Ҳавони ажратиб, ундан азот ва кислород олиш учун саноатда ҳар хил усуллар ва танланган усулга кўра турлича ускуналар ишлатилади. Асосий қўлланиладиган ускуналар бу икки босимли регенератор билан бирга ишлайдиган аппарат – Г- 6800, БР-6, БР-1, БР-9 ва бошқалар. Ҳавони ажратиш ускуналар тизимига киради: иккита ректификацион колонналари, фильтрлар, компрессорлар, декарбонизаторлар, скрубберлар, циклонлар, совутгичлар, иссиқлик алмаштиргичлар.Ажратиладиган ҳаво компрессор қувурида ўрнатилган фильтрларда чанг ва бошка механик чиқиндилардан тозаланади.Углекислотадан (СО2) ҳаво тозаланади декарбонизаторларда ва скрубберларда, катта қурилмаларда эса музлатиш усули билан тозаланади. Декарбонизатор ва скрубберлар иккитадан ўрнатилади ва кетма-кет ишга туширилади. Бу тизим углекислотани (СО2) ютиш учун ишлатиладиган эритмасидан тўлиқ фойдаланишга имкон беради. Ажратишга берилган ҳавода намлик бўлмаслиги керак, намлиги катта бўлса уни қуритиш учун силикагел ва алюмогел қўлланади. Ҳаводаги қолдиқ намлигини миқдори 0,03-0,005 г/м3. Силикагелни регенерация қилиш учун уни 180-2000С ҳароратда азот билан пуфлашади. Силикагелни намлиги адсорбентнинг оғирлигидан 6-8%ни ташкил этиши керак. Алюмогелни регенерация ҳарорати 250-3000С, намлиги 3%. Совутиш жараёни билан қуритиш иссиқлик алмаштиргичларда ёки регенераторларда олиб борилади. Ҳавони ҳарорати 450С га тушганида ундаги намлик 0,067 г/м3 ни ташкил этади.
Азотни ажратадиган БР-6 қурилмада соф 99,98% азотни олиш мумкин. Азот бўйича унумдорлиги 15000, 7840 м3/соатига – технологик кислород буйича (95% концентрацияси). Қурилмани умумий унумдорлиги 45000 м3/соатига, хаво бўйича (200 С харорат 760 мм сим бос.). Ундан ташқари икки босимда ва регенераторлар билан ишлайдиган азот ажратиш қурилмалар. Электрэнергия сарфи 0,56-0,6 квт.с/м3 ҳолдаги кислород бўйича.
19-variant
1. Massa uzatish.Geterogen sistemalar: gaz-suyuqlik, gaz-qattiqlik, suyuqlik-qattiqlik va hakozalarda massa uzatish yuzasini oshirish.2. Suyuqlikning tezligi va sarfi.3. Gazlarni etanolaminning suvli eritmasi yordamida tozalash.
Do'stlaringiz bilan baham: |