2. Issiqlik almashinish qurilmalari.
Кимё саноатида махсулотларни иссиклик таъсирида кайта ишлаш жараёнидан кенг фойдаланилади.Иссиклик алмашиниш курилмалари умуман олганда иккига булинади: иссиклик алмашиниш курилмаларининг узи ва ре- акторлар. Иссиклик алмашиниш курилмаларида иссиклик алмашиниш жараёни асосий жараён хисобланади. Реакторларда эса физик-кимёвий жараёнлар асосий хисобланиб, иссиклик алмашиниш эса ёрдамчи жараёндир.Саноатда турли-туман иссиклик алмашиниш курилмалари ишлатилади. Иш принципига кура иссиклик алмашгичлар учга булинади: 1) рекуператив; 2 ) регенератив; 3) аралаштирувчи.Конструктив тузилиш буйича — трубадан килинган курилма- лар (кобик-трубали, «труба ичида труба», змеевикли ва бошка- лар); иссиклик алмашиниш юзаси листли материалдан тай- ёрланган курилмалар (пластинали, спиралсимон ва бошкалар); иссиклик алмашиниш юзани тайёрлашда нометалл материаллар (графит, пластмасса, шиша ва хоказо)дан фойдаланнлган курилмалар;«Труба ичида труба» типидаги ва пулатдан килинган змеевикли иссиклик алмашиниш курилмалари иссиклик курилмаларининг умумий хажми ичида тахминан 8 % ни, чуяндан тайёрланган намланадиган курилмалар эса 2 % ни ташкил этади.Спиралсимон ва пластинали хамда хаво билан совитиладиган иссиклик алмашиниш курилмаларининг улуши хозирча кам, бирок янги курилаёгган технология линияларида бундай курилмалар кенг урин олмокда. Саноат курилмаларида иссиклик алмаши- нишнинг шарт-шароитлари хар хил булади. Иссиклик алмашиниш курилмалари турлича агрегат холатга (газ, буг, томчили суюклик, эмульсия ва бошкалар) ва хар хил температура, босим ва физик- кимёвий хоссаларга эга булган иш мухити учун ишлатилади.
3. O‘g‘itlarning sinflanishini tushuntirib bering.
Ўғитлар келиб чиқиши, вазифаси, хоссалари ва олиниш усулларига қараб синфланади. Келиб чиқишига кўра, минерал, органик, органо - минерал, ўғитлар ҳамда идиштериал препаратларга бўлинади.Минерал ёки сунъий ўғитлар - булар кимё корхоналарида ноорганик моддалар, асосан минерал тузлардан олинадиган ўғитлардир. Буларга азотли, фосфорли, калийли ва бошқа турдаги минерал тузларни мисол қилиб олишимиз мумкин. Минерал ўғитлар таркибидаги озиқ элемент сонига кўра оддий ва комплекс ўғитларга ҳам бўлинади. Оддий ўғитлар таркибида фақат битта озуқ элементини тутади. Лекин бу шартли тушунча ҳисобланиб, баъзи ҳолларда оддий ўғитлар таркибида Mg, Ca, S каби озуқа элементлар ва айрим микроэлементлар ҳам учраши мумкин. Комплекс ўғитлар эса таркибида икки ёки ундан ортиқ озиқ элементларини тутиб, уларга калий нитрат, аммофос ва бошқаларни мисол қилиб олишимиз мумкин.Органик ўғитлар ўз таркибида асосан органик озуқа элементлари тутувчи моддалар (гўнг, сапропел, торф, компостлар, хўжалик ва маиший чиқиндилар ва бошқалар) дир. Органик ўғитларни асосини маҳалий ўғитлар ташкил этади.Айрим адабиётларда “идиштериал препарат” ўрнига “идиштериал ўғит” иборасини қўллайдилар, бу нотўғри, албатта. Чунки, одатда ўғит деганда, таркибида биронта озиқ элементини тутган, бевосита тупроқ унумдорлигини оширадиган моддалар тушинилади. Идиштериал препаратлар эса тирик организмлар бўлиб, ўз таркибида озиқ моддаларни тутмайди, лекин тупроқдаги заҳира озиқ моддаларни тезроқ минерал ҳолатга ўтказади ва атмосфера азотининг ўзлаштирилишида муҳим роль ўйнайди, шу билан ўсимликларнинг озиқланиш шароитларини яхшилашда иштирок этади. Энг кенг тарқалган идиштериал препаратлар жумласига нитрагин, азотоидиштерин, фосфоидиштерин, силикоидиштерин ва АМБ (автохтон микрофлора Б) препаратларини айтиб ўтиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |