Декантация ва дегазация
Dekantatsiya - bu cho'kma bo'lmagan suyuqlik qatlamini olish orqali aralashmanlarni ajratish jarayonidir. Maqsad, shaffof (suyuqlik zarrachalaridan) yoki cho'kindi hosil qilish uchun bo'lishi mumkin. Chig'anolni eritmasidan tortib olish uchun tortishishdan tortib olinadi, shuning uchun har doim mahsulotning yo'qolishi yoki cho'kma eritmaning to'liq tushib ketmasligi yoki qattiq qismdan ajratilganda ba'zi suyuqlik qoldirilishi mumkin. Degazatsiya (de... va gaz) — 1) zaharlangan joylar, inshootlar, harbiy texnika, jangovar qurollar, oziq-ovqat, havo, suv va b.ni zararsizlantirish. D. qiluvchi moddalar sifatida xlorli ohak, kalsiy gipoxlorit, xloraminning har xil konsentratsiyalari, ishkrrli tuzlar qoʻllanilishi mumkin. Zaharlangan joy xlorli ohak bilan D. qilinadi, ayrim hollarda esa tuproq yoki qorning zaharlangan qatlami olib tashlanadi. Kiyim-boshlar issiq qavo yordamida, jangovar texnika va harbiy qurollar xloramin va ishqorli eritmalarni purkash yoʻli bilan yoki yuvuvchi eritmalar (benzin, kerosin, spirt) da D. qilinadi. Xonalarni zaharli moddalar bugʻi va gazlardan xoli qilish uchun ular shamollatiladi.
3 вариант
Рибосома таркиби ва параметрлари
Рибосомалар (рибонуклеин кислота ва…сома) — ўз таркибида рибонуклеин кислоталарни сақловчи цитоплазманинг доимий, мембранасиз органоидлари. Рибосоманинг кашф этилиши электрон микроскопик тадқиқотларнинг ривожланиши билан боғлиқ. Ҳар бир Рибосомалар диаметри 20 нм дан ошмайдиган катта ва кичик суббирликлардан иборат. Суббирликлар қўшилиши ёки ажралиши мумкин. Прокариотларнинг хужайраларида рибосомалар нисбатан кичикроқ бўлади. Рибосомалар митохондриялар ва хлоропластлар таркибида ҳам учрайди. Эукариотлар, прокариотлар, митохондриялар ва хлоропластлардаги Рибосомалар кимёвий таркиби жиҳатидан ҳам бирмунча фарққилади. Mac, прокариотларнинг P. ида оқсилларнинг 55 хили мавжуд, эукариотларда эса 100 дан ортиқ бўлади. Рибосомалар оқсилни синтезлайди. Шунинг учун оқсил синтезини бошловчи, давом эттирувчи ва тугатувчи Рибосомалар мавжуд. Рибосомаларнинг А (аминокислоталар бирикадиган) ва Р (пептид боғлари ҳосил бўладиган) фаол қисмлари бор. Оқсил синтези жараёнида бир молекула иРНКда бир нечта Рибосомалар кетмакет жойлашиб, трансляция амалга ошади. Бундай P. мажмуаси полисомалар дейилади. Эндоплазматик тўр мембранаси билан боғланган Рибосомаларда ҳужайрадан ташқарига секрецияланувчи оқсиллар, гиалоплазмада эркин жойлашган Рибосомаларда эса ҳужайранинг ўзи учун зарур бўлган оқсиллар синтезланади. Оқсил синтези жадал кечувчи ҳужайраларда Рибосомалар сони жуда кўп бўлади. Эукариот ҳужайраларда Рибосомалар ядрочада ҳосил бўлади. Дастлаб ДНК матрицасида рибосомал РНК (рРНК) синтезланади. Сўнгра РНК оқсил молекулалари билан қўшилиб, Рибосомалар суббирликларини ҳосил килади ва ядродан цитоплазмага чиқарилади. Ядроча, нуклеола — кўпчилик эукариотлар ҳужайра ядроси ичидаги тиғиз танача. Рибосомолар ҳосил қилувчи рибонуклеопротеидлар (РНК)дан иборат. Одатда, ядрода битта, баъзан бир неча Ядроча (мас, балиқларнинг ўсаётган тухумҳужайралари ядроларида) бўлади. Полисомалар (поли… ва юн. soma — тана) , полирибосомалар — оқсил синтезининг трансляция бос-қичида информацион РНК (иРНК) молекуласида кетма-кет жойлашиб олган рибосомалр мажмуи. Биосинтез (био… ва синтез) — тирик организмда ёки ундан ташқарида биокатализаторлар (ферментлар) таъсирида бирмунча оддий бирикмалардан органик моддалар ҳосил бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |