6-variant ХЮС нинг ишлаб чиқариш чиқимлари,фойдаси ва рентабеллиги.
Либерал модель.
Молиявий назорат .
Молия тизими ва унинг буғимлари.
Фискал сиесати.
1“Ишлаб чиқариш чиқимлари” тушунчаси, аксарият ҳолларда, иқти-содиётнинг маълум бир соҳаси билан боғланган (масалан, ишлаб чиқариш чиқимлари, муомала чиқимлари ва бошқалар).Ишлаб чиқариш чиқимларини дастлаб икки гуруҳга бўлиш мумкин:
Асос фойда дейилганда ҳисобот даврида кутилаётган фойда тушунилади. Бу кўрсаткич асос рентабелликни ҳисоблашда, но-менклатура позициялари бўйича миқдор ва таннарх аниқ маълум бўлмаган пайтда кенг ассортиментли буюмлар тайёрловчи ХЮС-лар, бирлашмалар бўйича режалаштирилаётган йил учун фойда аналитик методда аниқланаётганда қўлланилади.
Баланс фойда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолият-нинг барча турлари бўйича олинган фойданинг умумий суммасидан иборат.
3Молиявий назорат иқтисодий категория сифатида молияга объектив хос бўлган назорат хусусиятининг амалда намоён бўлишидир. Одатда, молиявий назорат қуйидаги икки йўналишда (аспектда) қаралади:
барча иқтисодий субъектларнинг молиявий қонунчилик ва молиявий интизомга риоя қилиши устидан махсус ташкил этилган назорат органларининг қаттиқ регламентация қилинган (тартибга солинган) фаолияти;
молиявий операцияларнинг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида макро- ва микродаражада молия ҳамда пул оқимларини бошқаришнинг ажралмас эленменти.
Молиявий назоратнинг ҳар икки йўналиши (аспекти) бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлса-да, назоратнинг мақсади, методи ва субъектларига мувофиқ равишда фарқланади ҳам. Агар биринчи ҳолда назоратнинг ҳуқуқий ва миқдорий томонлари устунлик қилса, иккинчи ҳолда молиявий назоратнинг аналитик томонига жуда катта эътибор берилади
4 Жараёнида турли пул фондлари(дан) шаклланадиган ва фойдаланиладиган молиявий муносабатлар турли соҳаларининг мажмуига молия тизими дейилади. Унга бошқача ҳам таъриф бериш мумкин: давлат ва корхоналарнинг пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш борасидаги шакл ва методлар тизимига молия тизими дейилади. “Молия тизими” тушунчаси кенг маънодаги “молия” тушунчасининг тараққиёти натижасидир. Мамлакатда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва принципиал жиҳатдан бутунлай янги бўлган иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг ҳаётга татбиқ этилиши молия тизимининг соҳалари ва бўғинларига нисбатан объектив равишда янгича ёндошувни тақазо этди. Унга мувофиқ равишда, дастлаб, молия тизими қуйидаги икки соҳага бўлинади:
• давлат молияси ва маҳаллий молия;
• хўжалик юритувчи субъектлар молияси