1 Davlat krediti hokimiyat va boshqaruv organlari orqali birtomondan, davlat orqali ikkinchi tomondan, jismoniy va yuridikshaxslar o ‘rtasida vujudga keladigan iqtisodiy munosabatlarmajmuidan iborat bo‘lib, unda davlat qarz oluvchi, kreditor (qarzberuvchi) va kafil sifatlarida maydonga keladi. Bunday iqtisodiy(kredit) munosabatlar(i)ning mumtoz (klassik) shaklida davlat,odatda, mablag'lami qarz oluvchi bo'lib hisoblanadi. Davlat krediti iqtisodiy kategoriya sifatida ikki ko'rinishdagimoliyava kredit-pul munosabatlarining o'rtasida joylashgan bo'lib,shunga mos ravishda, u ham moliyaga, ham kreditga tegishli bo'lganxususiyatlarga egadir. Moliya tizimining alohida olingan bo‘g‘ini
sifatida esa davlat krediti davlatning markazlashtirilgan pul fondlarini
(byudjet va byudjetdan tashqari fondlarni) shakllantirish va ulardan
foydalanish jarayoniga xizmat qiladi.Davlat kreditining mazmun-mohiyati uning bajaradiganfunksiyalari orqali yaqqol namoyon bo'ladi. Moliyaviy kategoriyasifatida davlat krediti quyidagi funksiyalami bajaradi:
• taqsimlash;
• tartibga solish;
• nazorat.
2 хўжалик юритувчи субъектлар молияси қуйидаги бўғинлардан иборат:
• тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси;
• молиявий воситачилар молияси;
• нотижорат ташкилотлари молияси
Хўжалик юритувчи субъектлар молияси молия тизимининг мустақил соҳасидир. Уни бошқача номда мулкчиликнинг турли шаклидаги корхона ва ташкилотлар молияси деб ҳам аташ мумкин. Молия тизимининг ана шу соҳасида даромадларнинг асосий қисми шаклланади ва улар, охир оқибатда давлат томонидан ўрнатилган қоидаларга мувофиқ равишда қайта тақсимланиб, барча даражадаги бюджетлар ва нобюджет фондларининг даромадларини шакллантиради. Бир вақтнинг ўзида бюджет (молиявий) маблағлар(и)нинг катта қисми тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштириш, бюджет ссудалари ва давлат кафолатлари шаклида корхоналарнинг жорий ва инвестицион фаолиятларини молиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.
3 Давлат бюджети молиянинг таркибий қисми сифатида, унинг бошқа бўлинмалари сингари, икки хил функцияни бажаради:
тақсимлаш;
назорат.
Давлат бюджетининг тақсимлаш функцияси орқали унинг мо-ҳияти намоён бўлади. Бу нарса давлат бюджети томонидан амалга оширилаётган тақсимлаш муносабатларининг мазмунидан яққол кўринади. Давлат бюджети орқали амалга ошириладиган тақсим-лаш бу жараённинг иккинчи (оралиқ) босқичидир. Шунинг учун ҳам Давлат бюджетининг тақсимлаш функцияси ўзига хос бўлган хусусиятга эга бўлиб, у тақсимланган ялпи ички (миллий) маҳсу-лотни қайта тақсимлаш учун фойдаланилади. Агар тақсимлашнинг биринчи босқичида бюджет маблағлари (бюджетга тўловлар) мил-лий даромадда давлатнинг улуши сифатида майдонга чиқса, унинг иккинчи босқичида эса ана шу улуш қисмларга бўлинади ва кўп сонли каналлар орқали турли тадбирларни молиялаштиришга ва фондларни шакллантиришга йўналтирилади.
5 Жараёнида турли пул фондлари(дан) шаклланадиган ва фойдаланиладиган молиявий муносабатлар турли соҳаларининг мажмуига молия тизими дейилади. Унга бошқача ҳам таъриф бериш мумкин: давлат ва корхоналарнинг пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш борасидаги шакл ва методлар тизимига молия тизими дейилади. “Молия тизими” тушунчаси кенг маънодаги “молия” тушунчасининг тараққиёти натижасидир. Мамлакатда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва принципиал жиҳатдан бутунлай янги бўлган иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг ҳаётга татбиқ этилиши молия тизимининг соҳалари ва бўғинларига нисбатан объектив равишда янгича ёндошувни тақазо этди. Унга мувофиқ равишда, дастлаб, молия тизими қуйидаги икки соҳага бўлинади:
• давлат молияси ва маҳаллий молия;
• хўжалик юритувчи субъектлар молияси